Халқаро туризм статистикаси


Туризмда статистик ҳисоб усуллари



Download 140 Kb.
bet6/9
Sana24.02.2022
Hajmi140 Kb.
#251217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1482341300 66720

4.3. Туризмда статистик ҳисоб усуллари


Халқаро туризм статистикаси ахборотларни йиғишнинг турли шаклларидан фойдаланади. Статистик кузатувларни ҳисоботлар орқали ёки бевосита махсус текширувлар ўтказиш билан олиб борилади.
Ҳисоботлар орқали статистик кузатувлар. Бу ҳолатда статистик маълумотлар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошқалардан белгиланган шакл ва муддатларда олинади. Улар бухгалтерлик ҳисоби ва оператив маълумотлар асосида ҳисоботлар тайёрлаб, буларни статистика органларига топширадилар. Худди шу ҳисоботлар туризм тўғрисидаги барча маълумотларни ўзида акс эттиради.
Статистикада туристик оқимлар келиши миқдори ва бўлиш давомийлиги ҳақида ахборотларни иммиграция хизмати ёки жойлаштириш воситаларидан ҳам олиш мумкин. Ҳозирги вақтда жаҳондаги 60 мамлакатда туристлар чегарада ва 40 давлатда жойлаштириш воситаларида қайд этиладилар.
Чегарада ҳисоб мамлакатга кириш ва ундан чиқиб кетишда иммиграция назорати воситалари орқали юритилади. Бу назорат ўтказиш пунктлари, аэропортлар, темирйўл вокзаллари, денгиз портлари, чегара постлари ва ҳ.к. ларда амалга оширалади. Саёҳатчи шахс ҳақида асосий ахборот манбаи бўлиб махсус қайд қилиш шакли – кириш (чиқиб кетиш) карточкаси, шунингдек чет элга чиқиш паспорти ва визалар ҳисобланади. Уларда туристнинг жинси, ёши, унинг доимий яшаш жойи (фуқаролиги) ва бораётган мамлакати, мақсади, сафар муддати ва бошқа маълумотларни ўзида акс эттиради. Бу маълумотларни йиғишни ташриф буюрувчининг чиқишида амалга оширилади.
Чегарада ҳисобга олиш усули жуда кўп мамлакатларда кенг қўлланилади. Улардан айримлари чегара статистикаси юритиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкам йўлга қўйишган. Канада АҚШ сафаридан қайтган ўз фуқаролари тўғрисида маъулумот йиғади ва бу ахборотларни Қўшма Штатлар Миллий туристик маъмуриятига тақдим этади. Кириш чегара статистикаси шакли Буюкбритания, Ирландия, Испания, Кипр, Португалия, Австралия, Сингапур, Туркия, Марказий ва Шарқий Европа давлатлари (Польша, Венгрия, Белгия) ва бошқаларда ҳам юритилмоқда.
Мамлакатлар бўйлаб кириш (чиқиш) карточкаларининг шакллари фарқ қилишни ҳисобга олиб, БТТ намунавий карточкалар ишлаб чиқди ва барча аъзоларига ундан фойдаланишни тавсия этди.
Кириш (чиқиб кетиш) карточкаси турист борадиган жой, унда бўлишнинг давомийлиги (тунаш миқдори), жойлашиши ҳақида маълумотларга эга эмас. Шунинг учун чегарада ҳисобга олишдан ташқари, статистик кузатувнинг бошқа жойлашиш воситаларига келишни қайд этиш усули қўлланилади. У мувоффақиятли равишда чегара статистикасини тўлдиради, айрим мамлакатларда эса унинг ўрнини босади. Отелларда ва бошқа жойлашиш воситаларида статистик кузатувлар чоғида тўпланадиган маълумотлар мамлакат бўйлаб келувчиларни тақсимлаш, халқаро ва ички туристларнинг истакларини аниқлаш, жойлашиш типларини танлаш, меҳмонхона базаларининг гавжумлигини назорат қилиш имконини беради. Бу усул анчагина оддий, лекин ходимлардан бирламчи ҳисоб операцияларини бажаришда хушёрликни ошириш, интизомлик ва саришталикни талаб қилади.
Туристларга жойлашиш чоғида махсус формадаги меҳмон карточкаси берилади. Улар ҳар бир ташриф буюрувчи томонидан алоҳида ёки тез-тез ғарбда йўл қўйилганидай ҳамроҳлик қилаётган шахслар сони кўрсатилган ҳолда фақат оила бошлиғи томонидан тўлдирилади.
Келишларни қайд этиш ва номерларнинг юкланишини акс этган дафтар статистик ҳисоботларнинг тегишли формаларини тўлдиришга хизмат қилади. У жойлашиш воситаси характеристикаси акс этган (тип, категория, ўйинлар сони, банд ходимлар сони ва бошқ.), ҳар куни келаётган мижозлар, уларни мамлакат бўйлаб бўлиниши, номерлар юкланишининг якуний қисми ва бир ойда келишлар миқдори кўрсатиладиган жадвалдан иборат. Форманинг орқа томонида уни тўлдириш ва ахборотларнинг ишончлигини кафолатлаган статистика органи ҳақида йўриқлар, маълумотлар келтирилган. Ҳисоботнинг амалдаги шакли жойлаштириш корхоналари томонидан тўлдирилади ва ҳар ойда белгиланган муддатда миллий туристик маъмуриятга ёки статистика органларига топширилади. Бу ерда туристик келишувлар ва тунашлар, ўртача бўлиш давомийлиги, хоналар миқдори ва ўринлар сони, бандлик сони, номер фонди юкланиши, календар ойлари бўйича гуруҳланиши, мамлакатда туристлар доимий яшайдиган жой, жойлашиш типи ва категорияси, уларнинг манзили ҳақида олинган статистик материаллар ишлаб чиқилади.
Жойлаштириш воситаларида келишни қайд этиш Германия, Швейцария, Испания, Марокко, Тунис, Нигерия, Сенегал, Танзания ва бошқа мамлакатларда юритилмоқда.
Жойлаштириш воситаларидан олинган келиш тўғрисидаги маълумотлар чегара статистикаси маълумотларидан кескин фарқ қилиши мумкин.
Туристик даромадлар ва харажатлар, жисмоний туристик оқим сингари турли усулларда ҳисобланади. Халқаро туризмнинг қиймат кўрсаткичлари туризм индустрияси корхоналари ёки банк ҳисоботларидан тегишли формаларда олиниши мумкин. Банк усули – халқаро туристлар томонидан амалга оширилган валюта операциялари ҳақидаги ахбортларни йиғишдан иборат. Марказий (миллий) банк туристик харажатлар ҳисобини тижорат банклари ва валюта алмаштириш пунктлари орқали туризм йўналиши бўйича хорижий банкнотларни сотиш ва сотиб олиш ҳақида улар тақдим этадиган маълумотларга таяниб олиб боради. Банк усули Франция ва бошқа давлатларда кенг фойдаланилади. Бу туристлардан қўшимча ахборотлар талаб қилмайди ва чегара расмиятчиликларини мураккаблаштирмайди.
Венециан университети ҳузуридаги туризм иқтисодиёти бўйича халқаро тадқиқотлар маркази мутахассисларнинг баҳолашлари бўйича Италияда банк усулида ҳисоблашда халқаро туризмдан тушган тушумлар 20 % кам чиққан. Хатони махсус статистик кузатувлар ёрдамида аниқлаш ва тузатишга муваффақ бўлинди.

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish