Халқаро туризм статистикаси


Туристларнинг келиш (кетиш) сони деганда маълум муддат, одатда календар йилда биронта мамлакатга келган ва кетган, руйхатда қайд этилган туристлар сони тушунилади



Download 140 Kb.
bet2/9
Sana24.02.2022
Hajmi140 Kb.
#251217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1482341300 66720

Туристларнинг келиш (кетиш) сони деганда маълум муддат, одатда календар йилда биронта мамлакатга келган ва кетган, руйхатда қайд этилган туристлар сони тушунилади.
Туристнинг бир йилда бир неча мамлакатда бўлиши мумкинлиги ҳисобга олинган ҳолда, хатто бир сафар чоғида бир неча давлатда бўлса, ҳақиқий туристлар сони келаганларга нисбатан кам бўлади.
Жаҳонда туристик оқимлар сони келиш (кетиш) статистикаси ёзувида акс этади. XX асрнинг 90-йиллари охирида халқаро туристик сафарлар сони 650 млн. дан ошиб кетди. Айрим йилларда қисқа муддатли камайиш ёки кўпайишларга қарамасдан, туризм тараққиётида барқарор кўпайиш кузатилмоқда. Туристларнинг ўртача йиллик келишининг ўсиш суръатлари 1950 йилдан то 2005 йилга қадар 7 % ни ташкил қилган.
Келишлар статистик маълумотлари саёҳат мақсадлари бўйича гуруҳланади. Яъни фойдаланилган транспорт турлари, келиш ойлари, туристларнинг қайси ҳудудлар ва мамлакатлардан ташриф буюрилганидир.
БТТ жаҳонни олтита йирик туристик макрорегионларга ажратади:

  1. Европа – Ғарбий, Шимолий, Жанубий Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари. Уларга Собиқ СССР республикалари, шунингдек, Шарқий Ўрта ер денгизи (Исроил, Кипр, Туркия) ҳам қўшилади.

  2. Америка – Шимолий, Жанубий, Марказий Америка орол давлатлари ва Кариб ҳавзаси ҳудудлари.

  3. Осиё-Тинч океани ҳавзаси – Шарқий ва Жанубий – шарқий Осиё мамлакатлари, Австралия, Океания.

  4. Африка – Африка давлатлари, Миср ва Ливиядан ташқари.

  5. Жанубий Осиё – Жанубий Осиёнинг ҳамма мамлакатлари.

  6. Яқин Шарқ – Ғарбий ва Жанубий – ғарбий Осиё, Миср ва Ливия.

Халқаро туристик оқимнинг ҳудудий тақсимланишининг асосий қирралари аввалдан белигланган. Жаҳон туризм бозорида, аввал бошидан ҳозиргача оилавий туристик алмашувда Европа алоҳида ажралиб туради. Бу ҳудуд европаликларнинг ўзларида ҳам машҳур. Шунингдек АҚШ ва Канада аҳолиси ўртасида иштиёқмандлар талайгина. Иккинчи ўринни узоқ йиллар давомида Америка минтақаси мустаҳкам эгаллаб келмоқда. Европа ва Америка энг аввало Шимолий Америка, асосий туристик ҳудудлар ҳисобланади. Жаҳондаги барча даромадларнинг 4/5 улар ҳисобига тўғри келади.
Халқаро туризмнинг жаҳон ҳудудлари бўйича динамикаси кейинги 45 йилда сезиларли фарқи кўзга ташланмоқда. Сайёрамизда умумий туристик оқимлар 20 марта кўпайишига қарамай, Европа ва Америкада бу жаҳон ўртача даражаси суръатларида (йилига мос равишда 6,6 ва 5,9 %) ўсди. Ёш туристик ҳудудлар – Осиёнинг Тинч океани, Яқин Шарқ ва Африкада тез ривожланмоқда.
Ўтган сўнгги ўн йилликда кўпроқ Осиё-Тинч океани ҳудудларида динамик ҳолат кўзга ташланади. Кўп йиллик келишлар сонининг ўсиш суръатлари жаҳон ўртача даражасидан 9 мартага ўсиб кетади.
Африка қитъаси ва Яқин Шарқда келувчилар сони нисбатан тез ўсаётганига қарамай мутлоқ паст кўрсаткичлар жаҳон туризми динамикаси кўрсаткичларига сезиларли таъсир ўтказаолмайди.
Ҳудудлар тақсимланиши бўйича халқаро туризм ўсиш суръатларининг нотекислиги 90-йилларда уларнинг ҳудудий таркибининг ўзгаришига олиб келди. Осиё-Тинч Океани ҳудудлари ва қолган жаҳон ҳудудларида аҳволнинг барқарорлашуви ва туризм салмоғининг ошиши Европа ва Америка улушининг камайишига сабаб бўлди.
XXI асрда халқаро туризмнинг ҳудудий таркиби олдинги ривожланиш тенденцияларини сақлаган ҳолда ўзгаришда давом этади. БТТ нинг 2020 йилгача прогнозлари бўйича Европа туризм бозорида ўз ўрнини бўшаштириб қўйганига қарамай, (717 млн. келиш) мавқиени мустаҳкам ушлаб туради. Осиёнинг Тинч океани ҳудудлари иккинчи ўринга (438 млн. келиш) чиқади. Бир поғона пастга тушадиган Америка эса етакчи учлик охиридан (284 млн. киши) жой олади.
Келиш (кетиш) лар сони туристик ҳарактерловчи асосий кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилади. Келиш (кетиш) у ёки бу вақт оралиғида сафарларнинг мутлоқ сони ҳисобига олинган ҳолда аксини топади. Аммо бироқ туристик оқим мутлоқ кўрсаткичлари турист фаоллик даражасини аниқлашга имкон бермайди. Чунки, улар аҳолининг умумий сонига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам туристик алмашинувларнинг келиш (кетиш) сонлари аҳолининг 100 кишиси ҳисобига ҳисобланади, яъни нисбатан катталик кўринишида акс этади.
БТТ маълумотларига қараганда, 100 киши ҳисобига 10 сафар тўғри келади. Айрим ҳудудлар ва субҳудудлар бўйича кўрсаткичлар жаҳон ўртача даражасидан анча фарқ қилади. Агар 1995 йил Жанубий Осиё ва Марказий Африкада 100 киши ҳисобига келувчилар 0,5 та га тўғри келган бўлса, Кариб ҳавзаси ва Океанияда камида 40 нафарга тўғри келади.
Энг юқори туристик фаоллик Европада қайд этилмоқда. Барча субҳудудлар – Ғарбий, Шимолий, Жанубий, Марказий ва Шарқий Европада 100 киши ҳисобига келаётганлар ва чиқаётганлар сони жаҳон ўртача даражасидан кўп бўлаётир. Келувчиларнинг максимал кўрсаткичлари Жанубий ва Ғарбий Европада айниқса юқори - 100 киши ҳисобига келувчилар 60 дан юқори, Шимолий ва Ғарбий Европада хорижга сафар қилувчилар 100 киши ҳисобига 70 дан кўпроқ.
Келиш (кетиш) лар сони билан бир қаторда туристик оқимлар статисткасида бошқа кўрсаткич – бўлишнинг давомийлигидан ҳам фойдаланилади. У ёлғиз сафарлар ва бўлиш даврида тунашлар учун соат ҳисобида акс этади.
Барча туристларнинг маълум вақт ичида мамлкатда бўлиш давомийлиги, яъни тунашлар умумий сони, мамлакатга туристик келишувларда бир туристнинг ўртача бўлиш давомийлиги каби ҳисоблаб чиқилади.
Тунашларни ҳисобга олиш бундай қараганда оддий ва осон ишдай туюлади. Лекин бунда энг таржрибали мутахассисларни ҳам боши берк кўчага киритиб қўйган ҳоллар бўлганини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Сайёҳатга чиққан ва мотелда бир неча соат тўхтаган автомобилчининг тунашига, душ қабул қилиши, дам олиши, овқатланиши ва ўша куни янги йўлга тушишига шароит яратилганми? Бир жойга қариндош-уруғларидан ҳол-аҳвол сўраб келишга борган киши ярим кечада қайтганда нима қилади? БТТ ана шу ва ана шуларга ўхшаш саволларга жавоб беришда иккита мезонга амал қилишни тавсия қилади. Белгиланган жойга келиши ва у ердан жўнаб кетиш санаси фарқланиши лозим. Саёҳатчи шахс эса доимий яшаш жойи бўлмагандагина тунайди.
Бўлишнинг давомийлигига (тунашлар сони) боғлиқ ҳолда саёҳат бозорининг бир неча мақбул усуллари қўлланади. Қисқа муддатли (1-3 кунлик тунаш) сафарларда дам олиш ва байрам кунлари дам олиш ва кўнгил очишлар, шунингдек иш мақсадларида. Иккинчи гуруҳда (4-7 кун тунаш) турли мақсадларда, одатда қўшимча таъатиллардан фойдаланилади. Бозорнинг бу усули динамик ривожланиши билан бормоқда. Ўртача муддатли сафарни (8-28 кунлик тунаш) ташриф буюрувчи давомий таътил вақтида асосан дам олиш мақсадида танлайди. Ниҳоят давомийлиги 29-91 ва 92-365 кунлик тунаш сафарлари – узоқ муддатли туризмга киради. Аввало иқтисодий жиҳатдан фаол бўлмаган шахслар дам олиш, кўнгилхушлик, даволаниш учун, бошқалар иш ва касбий мақсадларда (ускуналарни ўрнатиш ва бошқалар) учун фойдаланади.
БТТ маълумотларига кўра 2000 йилда жаҳонда туристик тунашлар сони 8,5 млрд. ни ташкил этган. Уларнинг асосий улуши -70 % га яқини ички туризмга тўғри келади. Тунашлар тўғрисидаги статистик маълумотлар календар ойлари бўйича гуруҳланади. Бунда типи ва жойлаштириш воситалари тоифаси, шунингдек ҳудудий белгилари эътиборга олинади. Мамлакатлар бўйлаб туристик сафарларда бўлиш давомийлиги бир хил эмас. Бу фарқ қабул қилувчи мамлакатнинг туристик ихтисослашуви (иш билан боғлиқ, ёки дам олиш, кўнгилхушлик туризми), ички бозорда нарх-наво даражаси, туристик оқимлар (транзит ёки охирги), асосий сафар туризми бозорининг узоқлиги ва бошқа омиллар билан изоҳланади.
Ана шуларга боғлиқ ҳолда бирон мамлакатда бўлишнинг ўртача давомийлиги ҳисоблаб чиқилади. Масалан, Осиё-Тинч океани ҳудуди (мамлакатлари) Сингапурда уч тунашдан, Австралияда 24 тунашгача ўзгаради.
Туристик оқимлар ҳажми ҳақида умумий тасаввур берувчи келиш статистикаси туристик саёҳатлар характерига эга.

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish