Туристик даромадлар ва харажатлар статистикаси туризмни баҳолаш қиймати мазмунига эга бўлиб, уни миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганишда, жумладан мамлакатнинг тўлов баланси, шунингдек туризм индустрияси ўзининг секторларига характеристика беришда зарурдир.
Туристик харажатлар – ташриф буюрувчи ёки унинг номидан бошқа шахсни тайёрлаш ва сафар чоғида, шунингдек белгиланган жойда бўлиш чоғидаги истеъмол қилинган харажатларнинг умумий суммасидир.
Туристик харажатлар концепцияси асосига бир қатор тамоиллар қўйилган. БТТ тавсиясига мувофиқ ташриф буюрувчилар, туристлар ва экскурсияларнинг иқтисодий аҳамиятли харажатларигина ҳисобга олинади. Ташриф буюрувчилар харажатлари уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун олган хизматлар ва товарлар қиймати билан аниқланади. Уларга хилма-хил ташиш бўйича хизматлар, жойлаштириш ва узоқ фойдаланишгача унча катта бўлмаган нарсалар, жорий туристик истеъмол товарлари ва сувенирлар киради.
Туристик харажатлар ҳажмини товар ва хизматларга амалдаги нархларни пасайтириш чегириб ташлаш, чой пули ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда тўлов шаклидан қатъий назар-нақд пулми, йўл чекларими, кредит карточкалари ва бошқа усуллар билан бирга белгилаш тавсия қилинади.
Туристик харажатлар таркиби. Туризм статистикаси бош муоммоларидан бири туристик харажатлар таркибини тартибга солиш бўлиб ҳисобланади. Бу ташриф буюрувчи қилган хражатлар вақти (тайёрланишда, сафар чоғида ёки охирида), шунингдек туризм типи билан шартланган. Тегишли равишда ички туристик харажатлар ажралиб туради. Бу резидентларни ўз мамлакати ва халқаро миқёс бўйлаб қиладиган саёҳатлари билан боғлиқ. Унинг аҳамиятини тушуниш учун ташриф буюрувчини ўз жойидан кўзда тутилган мамлакатга йўналтирилган харакати иқтисодий табиатни билиш муҳимдир. Чиқиш туристик оқим халқаро туристик харажатлар категориясига мансуб, кириш харажатлар эса халқаро туризмда тушадиганга.
БТТ материалларида халқаро туристик харажатлар доимийяшовчиларнинг у ёки бу мамлакатга хорижга саёҳати вақтида қилган харажатларига қараб аниқланади. Бошқлар қаторида унга халқаро ташиш бўйича чет эл компаниялари хизматлари, шунингдек четдан сотиб олинган товарлар ва хизматлар учун олдиндан ҳақ тўлаш қўшилади. Жорий ҳисобкитобларда жуфт сифатда халқаро туризмдан тушган кўрсаткичлардан фойдаланилади. У хорижлик ташриф буюрувчининг борадиган мамлакатдаги барча харажатлари суммаси сифатида ҳисобланади. Ҳар икала кўрсаткич ҳам ягона усулда қўрилган бўлиб, фақат пул воситаларининг чегаралари оша ҳаракати билан боғлиқ сарфларнигина акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |