Суғурта эълони (бордеро) - суғурталанувчи томонидан суғуртачига суғурта шартномасига кирадиган алохида жўнатишлар тўғрисида тўлиқ маълумот берганда қўлланилади - томонлар томонидан тузилган валюталанмаган ёки бош (генеральнўй) полис.
Суғурта ҳисоби - суғурталаниш суммаси ва тўланиши мажбурийлиги кўрсатилган суғуртачи томонидан бериладиган ҳужжат.
Ковернот - суғуртачи (суғуртачи-маклер, агент) томонидан суғурталанувчига унинг суғурта тўғрисидаги инструкциялари бажарилганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
11.6. Транспорт ҳужжатлари
Юк ташувчи томонидан унинг юкни ташиш учун қабул қилиб олганлигини тасдиқлаб берилади. Денгиз орқали юк ташилганда бу - коносамент, денгиз йули юк хати (накладная), штурман тилхати, док тилхати дейилади.
Темир йули орқали юк ташилганда - темир йўли юк хати (накладная), йўл қайдномаси (ведомость) бўлиши шарт.
Авиация орқали юк ташилганда - авиа юк хати.
Автомобил йўли орқали юк ташилганда - автотранспорт юк хати.
Маълум бир худуд ичида юк ташилганда - универсал транспорт хужжати, аралаш юк ташиш хужжати бўлиши шарт.
Юк ташишни таъминлайдиган хужжатлар: юкни қабул қилиб олганлик тўгрисидаги тилхат, кафолат хати; юк ташиш тўгрисида экспедиторнинг гувохлик хужжати; юк тоннажини фрахтлаш учун исбот хати; юкни жўнатиш тўгрисидаги ариза-талабномаси; фрахт ҳисоб-китоби; юк келганлиги тўгрисидаги билдириш хати; юкни ташиб беришга халақит берувчи тўсиклар тўгрисидаги билдириш хати; юк ташиш манифести; фрахт манифести; контейнер манифести.
Коносамент - кема эгаси томонидан юк эгасига унинг юкини денгиз йўли орқали ташиб беришга қабул қилиб олганлиги тўғрисида бериладиган хужжат.
Коносамент уч хил асосий функцияни бажаради:
- юк ташиб берувчи томонидан юкни ташиб беришга қабул қилиб олганлигини тасдиқлайди. Кема эгаси томонидан бериладиган тилхат бўлиб, маълум ҳажмдаги товарни маълум миқдорда кемага юкланганлигини ва бу товар кема эгаси томонидан қўриқланишини билдиради. Коносаментда кема компаниясининг қуйидаги кўрсатмалари кўрсатилиши керак: “юк бортга олинган”, “юк юкланиш учун қабул қилинди”.
- товар тарқатиш хужжати. Оригинал юк эгасига фойдаланиш хуқуқини беради. Бу, коносаментда кўрсатилган товарни кема эгасидан фақат коносаментда кўрсатилган ёки коносаментга эгалик қилувчи шахс талаб қилиб олишлигини ва шу товарга эгалик хуқуқини беради.
Коносамент томонидан тақдим этилган йўлдаги товарни сотиш учун товар тарқатувчига коносаментни сотиш ёки унга эгалик қилиш хуқуқини бировга бўшатиб бериши кифоя.
- махсулотни денгиз йўли орқали етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Коносамент бу функцияни товарларни доимий йўналишларда юрувчи кемаларда ёки юкларни қисмлаб етказиб беришда, уларнинг ўлчамлари кемани бутунлай ёки қисман эгаллашга эга бўлмаган холда, агар юк жойлаштириш учун кема бутунлай ёки қисман эгалланса (фрахтланса), бунда шартнома чартер-партия ёки чартер сифатида тузилади. Бундай коносамент-кема номи ва унинг эгаси, кема тоннажи, юклаш ва юкни тушириш портлари номи, фрахт пул миқдори, тўланиш жойи туғрисида маълумот бўлади.
Коносамент босмахонада чоп этилган хужжат бўлиб, унда юқорида қайд қилинган маълумотлар бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |