Транспортда етказиб бериш, қадоқлашни танлаб олиш давомида қуйидагиларга эътибор бериш зарур: усулига, масофа ва юклаш вақтига, йўлда товарларни қайта юклаш мумкинлигига, юклаш давомида табиий ҳолатини йўқотиш мумкинлигига, температура ҳолатига, об-ҳаво шароитига, юклаш учун ҳақ тўлаш шароитига бошқа турдаги юклар билан ўриндошлигига.
Денгиз орқали юкларни ташиш давомида турли юкларнинг бир-бирига таъсири, ҳамда денгиздаги чайқалишларни юкга таъсири, трюмларнинг чуқурлиги ва юкларининг ҳажми ва ташқи мухитни ифлослантирувчи нарса ва ҳидларнинг таъсирини ҳисобга олиниши керак.
Темир йўл орқали юкларни ташиш давомида, йўлда тўсатдан тўхташ натижасида чайқалишни, кўприк ва тунеллар ўлчамлари, юк тушириш жойларининг шакли ва вазнини ҳисобга олиш лозим. Очиқ турдаги темир йўл платформаларида юкни ташиш давомида уларнинг ташишга таъсирини ҳисобга олиш, юк қадоғини намлик таъсир қилмаслик чораларини кўрилиши шарт.
Юкни авиаташишда юк қадоғи максимал даражада енгил бўлиши керак, чунки авиаташиш нарх меъёрлари жуда қиммат, авиа компаниялар тез ёнувчан юкларга алоҳида талаблар қўйилади. Умуман бундай юклар енғинга чидамли ва пухта қадоқларга қадоқланаши шарт. Шу билан бирга юкларга чайқалиш таьсирининг умуман йўклиги, товарларни ортиш ва тушириш давомида маҳсулот қадоқларига юқори талаблар кўйилмайди.
Автомобиль билан юкни ташиш давомида, қадоқлаш характери, товар турига, автомашинанинг юк ортиш ҳажмига, йўлларнинг ҳолатига ва бошқа шароитларга боғлиқдир. Об-ҳаво таъсири муносабати билан юклар қадоғига талаблар ўзгачадир, тропик иқлимли мамлакатларга етказиб берилувчи (ўртача температура ҳарорати 30-40) товарларни қадоқлаш жараёнида алоҳида талаблар қўйилади. Бу мамлакатларга етказиб берувчи юклар қадоғига алоҳида талаблар: яъни, махсус тайёрланган материаллар билан шимирилиши шарт, кўпинча қадоқлаш учун зич ёпиладиган эшиклар, ёки темир контейнерлар қўлланилади.
Божхона тартиби билан белгиланган талаблар. Қадоқлашга асосий талаблар, божхона тарифида белгиланган талабларга максимал мослаштирилган бўлиши шарт. Бу товарни брутто оғирлиги учун олинадиган махсус божхона тўловларида алоҳида аҳамиятга эга. Бундай ҳолда товар қадоғи иложи борича енгил бўлиши керак. Бу айниқса юк қадоғи вазни товарларга қараганда оғир бўлган тақдирда, товар нетто вазнидаги божхона тўловларини ундиришда ҳақиқий нетто оғирлиги ҳисобга олинади, бу нетто оғирлиги брутто огирлигидан қадоқ оғирлигини айириш натижасида ҳосил бўлади (бочкалар, қутилар, қафаслар ва барабанлар) ва қадоқ таърифи деб аталади. Қадоқ таърифида ҳисобга олинмаган қадоқлар ишлатилганда тўловларни ҳисоблашда товарни етказиб берувчи мамлакат божхона ҳужжатларда кўрсатилган нетто оғирлиги асос қилиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |