Халқаро олди-сотди шартномаларини бажарилиши


Юкка ишлов бериш бўйича ордер



Download 65,35 Kb.
bet11/13
Sana27.02.2023
Hajmi65,35 Kb.
#915042
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Халқаро олди-сотди шартномаларини бажарилиши

Юкка ишлов бериш бўйича ордер - юкка ишлов бериш билан шугулланадиган ташкилотлар тарафидан ташиш учун ёки улар жавобгар бўлган юкка ишлов бериш учун бериладиган ҳужжатдир.
Товар учун рухсатнома - бу порт чегараси территориясидан ёки охирги пунктдан, унда кўрсатилган товарларни олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади.
Порт йигими учун ҳужжат - бу кўрсатилган хизматлар нархи; сақлаш ва юкларга ишлов бериш; кема тўлови; товар эгаларининг бошқа йиғимлари ифодаланган ҳужжат ҳисобланади
Божхона ҳужжатлари.
Божхона ҳужжатлари товарни божхона чегарасидан ўтказишни амалга ошириш учун ишлатилади. Бу ҳужжатга қуйидагилар тегишли: божхона декларацияси; экспорт, импорт ва валюта лицензиялари; товарларни келиб чиқиши ҳақида гувоҳлик; консуль фактураси; транзит ҳужжатлар; ветеринарлик, санитарлик ва карантинлик гувоҳномаси ва бошқалар.
Божхона декларацияси - товарларни импорт ёки экспорт қилишда юкка жавобгар шахс томонидан бериладиган ариза ҳисобланади.
Божхона декларацияси қуйидаги асосий маълумотларни ўз ичига олади: божхона қабул қилинган юк ҳақидаги ҳужжат номери; (божхона портлари ва товар келган кема номи); товарнинг таъриф номи ва божхона таърифи моддасига тегишли далиллар; товар партиясининг қиймати ва нархи.
Божхона декларациясида шунингдек уларга бириктирилган ҳужжатлар (счёти, юклаш сертификацияси, сифати тўгрисида сертификат ва бошқалар) рўйхати берилади.
Баъзи бир мамлакатлар импортер ёки экспортерга вақтинча ёки дастлабки декларация(учун) олиш учун ижозат беради. Агар импортёрчи юкнинг божхонага келиши вақтида у тўгрисида аниқ маълумотларга эга бўлмаса у ҳолда, импортёр дастлабки декларацияни беради. Товарни юклаш ва топширишдан сўнг импортёр оддий турдаги декларацияни беради. Экспортёр омбордан товар сотишда, транзит товарларни жўнатишда олдиндан декларация беради. Унда олдиндан тўланган бож, кўзда тутилади. Товарларнинг божга киритилиши ёки киритилмаслигига кўра бир нечта шаклга эга бўлади.
Экспорт и импорт лицензиялар. Мамлакатга маълум товарни олиб кириш ва олиб чиқиш устидан назорат қилиш учун махсус давлат органлари томонидан бериладиган ҳужжат ҳисобланади. Экспорт ва импорт лицензиялари ўз мамлакатида лицензия бериш билан шугулланадиган органларга экспортер ёки импортер тарафидан кўрсатилган ариза асосида берилади. Бу ариза одатда 2 та бўлимдан иборат бўлиб махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Улар ариза ва лицензия.
Агар лицензия берилган бўлса, унда аризанинг 2-чи бўлимига лицензия берувчи муассасанинг штампи қўйилади ва у аризачига қайтарилади.
Лицензияда қуйидагилар кўрсатилади: мамлакат номи (товар қаёққа ёки импорт қилинмоқда); ҳар бир вазиятдаги ФОБ нархи; товарнинг сақлаш муддатининг тайёрлиги ва уни етказиб бериш муддати. Лицензия маълум муддатга берилади ва ундан фойдаланмаслик натижасида у ўз кучини йўқотади.
Экспорт лицензиясини бериш учун талабнома – бу маълум нархдаги, маълум товарни маълум пунктга экспорт қилишга рухсат бериш тўгрисидаги талабномадир.
Импорт лицензиясини бериш учун талабнома – бу ҳужжат бўлиб, унда қизиқиши бўлган томон компетент органдан импорт қилиш чегараланган товарни импорт қилишга рухсат беришни сўрайди.
Импорт лицензияси – импорт алоқасига боғлиқ бўлган қоидаларга (тегишли кўра холда) компетент орган томонидан берилади. Кўрсатилган томонга ушбу ҳужжатда айтилган шартларга кўра чекланган давр мобайнида кўрсатилган товарларни чекланган ёки чекланмаган миқдорда олиб ўтишга рухсат берилади.
Валюта назорати декларацияси(экспорт) – сотувчи экспортчи тарафидан тўлдирилувчи ҳужжат бўлиб, бунинг ёрдамида компетент орган тўлов шартлари ва мавжуд валюта назорати қоидаларига тегишли ҳолда тузилган тижорат битими натижасида олинган суммани чет эл валютасида мамлакатга ўтказишни назорат қилиши мумкин.
Валюта назорати декларацияси(импорт) – бу импортёр (харидор) тарафидан тўлдириладиган ҳужжат бўлиб, компетент орган учун тўлов шартлари ва мавжуд валюта назорати қоидаларига кўра тижорат битимини амалга ошириш учун ажратилган пулни хориж валютаси асосида мамлакатга ўтказишда назорат воситаси ҳисобланади.
Валюта лицензиясини бериш бўйича талабнома – бу ҳужжат бўлиб, бунда (харидор) импортёр компетент органдан товар учун маълум суммани хориж валютасида(сотувчи)-импортёрга ўтказиш учун ажратишни сўрайди.
Валюта лицензияси – харидор-импортёрнинг товар учун маълум суммани чет эл валютасида сотувчи(импортёрчига) ўтказишга рухсат берувчи, компетент маъсул орган тарафидан бериладиган ҳужжат ҳисобланади.
Солиқ декларацияси(қўшилган қиймат солиги) – бу ҳужжат бўлиб, бунда импортёр компетент органга керакли бўлган қўшимча қиймат солиғи (НДС)ни ундириш учун ишга тегишли маълумотлар кўрсатилади.
Юк декларацияси – умумий термин бўлиб, баъзида фракт декларацияси деб ҳам номланади. Бу ҳужжат тижорат транспорт воситасида ташиладиган юкка тегишли бўлган ва божхона учун зарур ҳужжат ҳисобланади.
Юк декларация – кеманинг келиш- кетишини давлат органлари томонидан назорат қилинадиган, юкка тегишли бўлган ахборотни ўз ичига олувчи асосий ҳужжат сифатида, халқаро денгизда кема қатновини енгиллаштириш мақсадида қабул қилинган Конвенция(Лондон,1965) намунасига кўра тузилган.
Ички истеъмол учун товарлар тўгрисида декларация – импорт қилиш мақсадида олинган товарлар ҳақида умумий маълумотларни ифодаловчи ҳужжатдир.
Тезкор етказиб бериш ҳақида божхона декларацияси – импортёр томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, унда товар импортини амалга оширувчи транспорт воситаси билан товар юклаб жўнатиш ҳақида маълумот келтирилади.
Импортчи биносида божхона органлари томонидан тасдиқланган тезкор етказиб бериш тўгрисидаги низомга мувофиқ товар юклаб жўнатилади.
Мол етказиб бериш ҳақида божхона маълумотномаси – бу ҳужжатда божхона органлари томонидан божхонадан чиқарилган товарлар кўрсатилади ва шу товарга қизиқиши бўлган томонларга тақдим этилади.
Хавфли юклар тўғрисида декларация – бу амалдаги Конвенция ва кўрсатмаларга мувофиқ юкни қабул қилувчи томонидан имзоланадиган ҳужжатдир. Бу ҳужжатда ҳавфли товар ёки маълумотларни ташишдан мақсадлар ва бу товарлар амалдаги Ковенция ва Низомга мувофиқ қадоқланганлиги ва ёриқлар билан таъминланганлиги тўгрисидаги ариза ҳам кўрсатилади.
Товарнинг келиб чиқиши ҳақида сертификат(гувоҳнома) – бу экспортчи мамлакатда компетент орган томонидан бериладиган махсус ҳужжатдир. Бу ҳужжатда товарлар ҳақида маълумот ва ушбу сертификатга таълуқли товарларнинг қайси мамлакатдан келиб чиққанлиги аниқ кўрсатилади. Бу ҳужжат уни беришга ваколати бўлган ҳукумат органлари ва бошқа органлар томонидан берилади. Бу сертификат шунингдек тайёрловчининг, ишлаб чиқарувчининг, мол етказиб берувчининг, экспортёрнинг ёки бошқа (компетент)маъсул шахснинг декларациясидан иборат бўлиши ҳам мумкин. “Мамлакат” термини ўз ичига давлатлар, ҳудудлар ёки мамлакатнинг бошқа қисмлари гуруҳини ўз ичига олиши мумкин. Бундай ҳужжат божхонада декларация қилинган товарнинг келиб чиқиш жойи, имтиёзли режим билан боглиқ бўлган импорт қилиш жараёнида мажбурийдир. Имтиёзлар қуйидагича бўлиши мумкин: имтиёзли таъриф, умумий тарифдагн чегирмалар, бож тўловларисиз юкни олиб ўтиш, қўшимча бож тўловларидан озод қилиш ва бошқалар.
Товар хом ашёларнинг келиб чиқиши тўгрисидаги гувоҳномада – ҳом ашёни қазиб олиш ёки олиш жойи, ярим тайёр махсулотлар ва буюмлар учун эса ишлаб чиқарилган мамлакат кўрсатилиши шарт.
Бу гувоҳнома савдо палаталари, экспортчи мамлакатларнинг тадбиркорлар уюшмачи томонидан берилади. Айрим ҳолларда эса бу гувоҳнома консул томонидан тасдиқланиши керак.
Бу операция консуллик леголизацияси деб аталади. Одатда консул гувохнома берувчи шахснинг имзосини текширади.
Сертификат (ЮНКТАД) – преференция умумий тизими доирасида преференциал режим остида бўлувчи товарларнинг келиб чиқиши тўгрисидаги махсус ҳужжатдир. Бу ҳужжат товарларнинг келиб чиқиш декларацияси ва сертификати умумлаштирилган бланка – бланка А дан иборатдир.
Товарларнинг келиб чиқиши тўгрисида сертификатга талабнома.
Товарни келиб чиқиши ҳақидаги декларация – товарни келиб чиқиши ҳақидаги мувофиқ билдиришнома бўлиб, экспорт жараёнида товарга тегишли бўлган тижорат счёти ёки бошқа ҳужжатга ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи, эспортчи ёки бошқа тўла ҳуқуқли шасхлар томонидан қўшиб қўйилади.
Консул фактураси – экспортчи яшайдиган давлатда экспортчи томонидан тайёрланган ҳужжат бўлиб, консуллик йиғимларини тўлашдан озод эканлигини тасдиқлаш мақсадида импортчи яшайдиган давлатнинг дипломатик ваколатхонасига кўрсатилган бўлади. Бу ҳужжат импортчи томонидан товар киритаётганлиги учун таништирилган бўлади.
Консул фактураси ёки консул инвойси экспортёр яшайдиган давлатдаги импортёрчи элчихонаси томонидан товарлар нархлари ва ҳамма партияларни қийматини тасдиқлаш мақсадида расмийлаштирилиши мумкин. Кўп мамлакатларда консул фактураси экспортёрлар томонидан махсус бланкаларда тузилади ва давлатининг элчисига тасдиқланади. Консул фактурасининг тақдимоти импорт товарлардан бож олинадиган давлатда амалга оширилади.
Регионга (районга) мос ном ҳақидаги гувоҳнома вакиллик ва хокимият органлари томонидан белгиланган қоидага мувофиқ тузилади ва у ўзида кўрсатилган товарлар номини шу районга мослигини тасдиқлайди. Масалан,(шампанское, портвейн, сир, пармезан)
Товарлар сифатини назорат қилиш ҳақидаги гувоҳномага талабнома манфаатдор томон томонидан тўла ҳуқуқли органга йўлланган ҳужжат бўлиб, унда товарларни сифатини миллий ёки халқаро стандартлар ёки импортчи яшайдиган давлат қонунчилиги ёки шартнома шартлари буйича назорат қилиш ҳақида гувоҳнома сўралади.
Товарлар сифати назорат қилинганлик ҳақида гувоҳнома тўла ҳуқуқли орган томонидан бериладиган ва ундаги товарлар сифатини миллий ёки халқаро стандартлар ёки импортер яшайдиган давлатнинг қонунчилиги ёки шартнома шартлари бўйича тасдиқланган ҳужжат.
Кўриб чиқиш(чиқилганлик) хақидаги гувохномага талабнома – бу тўла ҳуқуқли органга топшириладиган ҳужжат бўлиб, бу ҳужжат талаб қилинганда ёки шартномада кўзда тутилган ҳолларда миллий ёки халқаро стандартлар ёки маҳаллий қонунчилик асосида ушбу ҳужжатни сўрайдиган томон тарафидан топширилади.
Кўриб чиқилганлик ҳақидаги гувоҳнома – бу тўла ҳуқуқли орган томонидан тўлдириладиган ҳужжат. Бу ҳужжатда рўйхатга олинган товарлар кўрик ўтказилиши талаб қилинган жойда ёки шартнома ҳолатига мувофиқ, миллий ёки халқаро стандартлар, маҳаллий қонунчилик асосида кўрикдан ўтказилганлиги тасдиқланади.
Экспорт, статистик ҳужжат – халқаро савдо бўйича статистик маълумотлар йигадиган маъсулиятли органга экспортёр ўзининг олиб чиқиб кетаётган товари ҳақида маълумот берувчи ҳужжат.
Импорт статистик ҳужжат – халқаро савдо бўйича статистик маълумотлар йигадиган маъсулиятли органга импортер ўзининг олиб киритаётган товари ҳақида маълумот берувчи ҳужжат. Ветеринар, санитария, фитосанитария ва карантин гувохномаси олиб чиқиб кетиладиган товар соглом аҳволда эканлигини тасдиқлаш мақсадида экспортёр яшайдиган давлатнинг тўла ҳуқуқли органларига топширилади.
Ветеринар гувохномаси – экспортер яшайдиган давлатнинг тўла ҳуқуқли органлари томонидан бериладиган, тирик ҳайвон ёки қуш паразитларга ва касалликларга чалинганлиги, шунингдек уларнинг келиб чиқиши ва ҳар хил касалликлардан сақланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Санитария гувохномаси – экспортер яшайдиган давлатнинг тўла ҳуқуқли органлари томонидан бериладиган, озиқ-овқат ва чорва махсулотлари, шунингдек гўшт махсулотлари одамлар исеъмол қилиши учун яроқли эканлигини зарур шароитда назоратдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Фитосанитария гувохномасига талабнома – манфаатдор томон томонидан фитосанитария гувохномасини беришни илтимос қилиб тўла ҳуқуқли органга йўлланган ҳужжат.
Фитосанитария гувохномаси – экспортер яшайдиган давлатнинг тўла ҳуқуқли органи томонидан бериладиган, мева, ўсимлик ва сабзавотларни зарарланмаганлиги, уларни истеъмолга яроқлилиги шунинг улар йўлиқадиган касалликларни олди олинганлиги ва дезинфекция қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Карантин гувохномаси(сертификат) – экспорт қилувчи давлатнинг расмий органлари томонидан ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин бўйича бериладиган, муайян товарлар касалликлар билан заҳарланмаганлигини, бу товар ишлаб чиқарилган районда карантин билан боглиқ бўлган муносабатлар тўгри йўлга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Карантин назоратига жалб қилинадиган махсулотлар: уруг, илдизлар, кўчатлар, пахта хом ашёлари, пахта толалари, қуруқ мевалар,, тамакилар, жунлар ва зарарли касаллик етказиши мумкин бўлган ўсимликлар.
Ветеринар санитария ва карантин назорати амалиёти бошқа давлатлардан махсус товарларни импорт қилишни таъқиқлашга хизмат қилади. Бу ҳолат бир давлатнинг бошқа давлатларни пастга уриш (дискриминация)га олиб келади.
Божхона транзити учун товар декларацияси – бу божхона транзити учун юк жўнатувчи товар ҳақида маълумот берадиган ҳужжат.

Download 65,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish