19. Чет эллик тушунчаси ўз ичига нималарни олади?
Понятие "иностранцы" объединяет следующие категории физических лиц:
- иностранные граждане - лица, имеющие юридическую связь с каким-либо государством;
- бипатриды - лица, имеющие правовую связь с двумя или несколькими государствами;
- апатриды - лица, не имеющие юридической связи ни с каким государством;
- беженцы - лица, вынужденные по определенным причинам покинуть территорию своего государства и получившие убежище на территории другого.
Иностранец - физическое лицо, находящееся на территории государства, гражданином которого оно не является. Правовое положение иностранцев определяется совокупностью правовых норм, определяющих их права и обязанности. Эти нормы содержатся как в национальном законодательстве, так и в международно-правовых актах
20. Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларига қандай ҳуқуқий режим тақдим
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1169-моддаси 2-қисмига асосан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида унинг фуқаролари билан бир қаторда тенг ҳуқуқ лаёқатига эгадирлар. Келтирилган ҳолат Ўзбекистон Республикасида чет элликларга миллий тартибнинг тақдим этилишини мустаҳкамлайди. Шу боис чет элликлар республикамизда ўзбекистонлик фуқаролар билан бир фуқаролик ҳуқуқий лаёқатидан фойдаланадилар. Бу дегани, Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаросининг фуқаролик ҳуқуқий лаёқати асосан Ўзбекистон қонунчилиги билан белгиланади. Чет элликларга миллий тартибнинг тақдим этилишидан шу ҳолат ҳам келиб чиқадики, Ўзбекистон Республикасида чет элликлар маҳаллий фуқароларга берилган фуқаролик ҳуқуқларидан ўзга ҳуқуқларга даъво этолмайдилар; чет эл фуқароси унга имтиёзлар берилишини ёки маҳаллий қонундан истиснолар белгилашни талаб қилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мустаҳкамланган ва чет элликларнинг фуқаролик ҳуқуқий лаёқатига нисбатан қўлланувчи миллий тартиб қатъий характерга эга, яъни у чет эл фуқаросига ҳар бир маълум ҳолатда ўзароликни талаб қилмаган ҳолда тақдим этилади. Чет эл фуқаросининг турли соҳалардаги ҳуқуқини тартибга солувчи бошқа қонунчилик актлари ҳам ушбу тамойилдан келиб чиқади.
Чет эл фуқароларига миллий тартибнинг тақдим этилиши, уларни нафақат фуқаролик ҳуқуқи соҳасида ўзбекистонлик фуқаролар билан тенглаштириш, балки, фуқаролик муносабатлари иштирокчилари сифатида уларга миллий қонунчилик қоидаларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни юклаш демакдир. Масалан, ФКнинг 1194-моддасига асосан фуқаро (ёки ташкилот) ҳаёти, соғлиғи, мулкига зарар етказилиши оқибатида зарарни ундириш мажбуриятлари келиб чиқади. Бундай мажбуриятлар чет эл фуқароларига зарар етказилиши ҳолларида ҳам келиб чиқади
Do'stlaringiz bilan baham: |