13. “Оммавий тартиб” тушунчаси ўз ичига нималарни олади? 12 bilan bir xil халқаро фуқаролик жараёнида оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ асосан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, чет эл судлари ва арбитражлар қарорларини эътироф этиш ва бажаришда қўлланилади. Изоҳнинг тузилишида асосий тушунчалар бўлмиш "суверенитет", "хавфсизлик" тушунчалари оммавий ҳуқуқ тоифасига мансубдир. Халқаро фуқаролик жараёни меъёрларининг турли манбаларида оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ мана бундай таърифланади: Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўров, "агар бундай ёрдамнинг кўрсатилиши ёрдам сўралган Шартнома тузувчи Тараф суверенитетига ёки хавфсизлигига зарар етказадиган бўлса ёки унинг қонунларига зид бўлса" (Фуқаролик, оила ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги 1993 йилги Конвенциянинг 19-моддаси), рад этилиши мумкин.
14. Халқаро хусусий ҳуқуқда ўзаролик нимани англатади? Халқаро хусусий ҳуқуқ таълимоти бўйича ўзаролик деярлик қисқа маънода, яъни маълум режим, тартиб белгиланганлиги (энг қулай ва миллий тартиб) ёки чет эл фуқароларига ва юридик шахсларига қандайдир ҳуқуқлар берилганлиги маъносида ҳам тушунилади. Ўзароликнинг асосий моҳияти шундан иборатки, Ўзбекистонда чет давлат фуқаролари ва юридик шахсларига берилган маълум ҳуқуқлар Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун ушбу чет эл давлатида ҳам шунга ўхшаш ҳуқуқлардан фойдаланиш шарти билан берилади. Халқаро хусусий ҳуқуқда ўзаролик икки, яъни моддий (материальный) ва расмий (формал) кўринишларда аён бўлади. Ўзаролик моддий ҳуқуқда Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига чет элда берилган ва улар фойдаланмоқда бўлган маълум ҳуқуқлар ва ваколатлари ушбу чет эл фуқаролари ва юридик шахсларига Ўзбекистонда ҳам берилиши тушунилади. Ўзароликнинг расмий ҳуқуқда чет эл фуқаролари ва юридик шахсларига муайян давлатнинг маҳаллий қонунларида назарда тутилган ҳуқуқ ва ваколатлар берилиши, яъни уларнинг маҳаллий фуқаро ва юридик шахсларининг ҳуқуқий ҳолатига тенглаштириш тушунилади. Ўзароликнинг расмий тартибда қўлланишига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-моддасида назарда тутилган қоидани мисол қилиб олиш мумкин. Ушбу қоидага биноан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган ҳуқуқларга эга ва бурчларни адо этадилар.