Халқ таълими олдида турган асосий вазифалардан бири ёшларни ақлий, ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс қилиб шакллантиришдир


Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти



Download 0,57 Mb.
bet5/17
Sana08.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#536066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Алимардон

Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти шундаки, олинган натижалар асосида ўқувчиларнинг билим олишга бўлган эҳтиёжларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Бундай тавсиялар таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларини юқори савияда ташкил этишга ёрдам беради. Шу билан бирга, умумлаштирилган натижалар педагогик психология тадқиқотларини янги маълумотлар билан бойитади.
Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Битирув малакавий иш кириш, икки боб, олтита параграф, саккизта жадвал, амалий тавсиялар, адабиётлар рўйҳати ва иловалардан иборат.


I боб. Билим олиш жараёнининг назарий-методологик асослари
1.1. Шарқ мутафаккирларининг шахс тараққиётида илм олишнинг ўрни борасидаги қарашлари
Буюк ва доно аждодларимизнинг ҳар бирларини адабий меросларига назар ташлайдиган бўлсак, ёшларни меҳнаткаш ва илмли қилиб тарбиялаш нақадар аҳамиятли эканини англаб етамиз. Буюк мутафаккир Ибн Сино «Ҳайй ибн Яқзон» қиссасида киши феъл-атворини, табиатни чуқурроқ тушуниш учун илми мантиқни билишга даъват қилади. Чунки бу илм киши дидини ўстиради, фикр доирасини кенгайтиради. Ибн Сино бу ҳақда шундай дейди: «Фаросат илми фойдаси нақд илмлардандир. Бу илмни билиб олсанг, у сенга кишиларнинг пинҳоний феъл-атворини билдиради. Фаросат илмидан баҳраманд бўлсанг, жуда ўткир бўлиб кетасан”9.
Ибн Сино камолотга эришишнинг биринчи мезони саналган билимларга етишишга даъват этган. Чунки илм-фан табиат ва жамият қонуниятларини очиб, авлодларга етказади. Бу мақсадга етишиш учун инсон қийинчиликлардан қўрқмаслиги зарур, дейди.
Махмуд Қошғарий (XI) ҳам «Девону Луғоти Турк» асарида инсонни психологиясини шакллантирувчи омиллардан таълим-тарбия ва илм фанга оид панду насихатларни берган. У «Илм ҳикмат ўрган, ўрганишда хавойи ва такаббурлик қилма, ҳеч нарса ўрганмасдан ўзини билимдон кўрсатиб, мақтанган киши имтихон вақтида уялади, ачинади10», деган фикрлар билан ёшлар психологиясига билимдонлик, камтаринлик сифатларини сингдиради.
Шунингдек, Қошғарий ўз пандномасида ёшларни билимдонлик руҳида тарбиялаш учун зиёли кишиларга эътиборли бўлишини, имкониятларидан фойдаланишни, улардан олган билим ва ҳунарларини ҳаётда амалиётга тадбиқ қилиш зарурлигини уқтириб, «илмли, ақлли, одамларга яхшилик қилиб, сўзларини тингла, илмларини, ҳунарларини ўрганиб амалга ошир11», дейди.
Буюк шарқ мутафаккирларидан Абу Райхон Берунийнинг таълим-тарбия ва ёшлар масалаларига ижодий ёндашган. Олимнинг таълим-тарбия соҳаасидаги ишлари ўз ичига қуйдагиларни олади:

  1. Ақлий ва ахлоқий тарбия.

  2. Нафосат ва мехнат (ҳунар) тарбияси.

  3. Оилавий тарбия.

  4. Дўстлик ва байналминал тарбия.

Абу Райхон Берунийнинг илмий ва таълим-тарбия йўналишидаги тадқиқотларида қўлланган йўллар ва шартларни умумлаштирганимизда қуйидагиларни билиб оламиз.

  1. У фанларни ва инсоният яратган билимларни ўрганишида уларга онгли ва танқидий ёндашиш лозимлигини уқтиради.

  2. Ёшларни ўқитишда ёдлатиш эмас, балки тушуниш, мантиқий фикрлаш, хулосалар чиқариш йўлига амал қилиш лозимлигини айтади;

  3. Ўқитишда ўқувчининг қизиқиши ва унинг интилишини ҳисобга олиш ва муаллим ўз шогирдига хушмуомалали бўлишини таъкидлайди:

  4. Ўқишда турли усул ва методларни қўллаш, яъни қараб чиқиш, ўқилмаган мавзуларни ўқиб олиш, лозимлигини қайта-қайта уқтиради;

  5. Ўқув қуролларини, китобларни эътибор билан авайлаб асраб тутиш, бу китоблар имкониятнинг бойлиги эканлигини кўрсатади;

Беруний ёшларни ўқитиш учун ўқитувчи танлашни биринчи ва асосий иш деб билади.
Беруний мураббий сифатида ёшларни тарбиялаш ва қайта тарбиялаш мумкинлигига ишонч билан қарайди, бироқ қайта тарбиялаш осон иш бўлмай, тарбияланувчи ахлоқ китобларида зикр қилинган барча яхши ахлоқий белгиларни ўзлаштириб олса ва дунёвий билимлар берувчи аниқ фанларни яхши, қунт билан ўрганиб борсагина, истаган мақсадга эришиш мумкинлигини таъкидлайди. Унинг ёзишига, ёшларда одоб–ахлоқ, расм-русм, касб-ҳунар, одат ва иродани хосил қилиш учун инсондан зўр куч ва қувват талаб қилинади. Булар фақат таълим – тарбия бериш йули билан хосил қилинади. Таълим деган сўз ёшлар ўртасида назарий фазилатни бирлаштириб, тарбия эса туьма фазилат ва амалий касб-ҳунар фазилатларини бирлаштириш, деган сўздир. Таълим фақат сўз ва ўрганиш билангина бўлади. Тарбия эса амалий иш, тажриба орқали ўрганишдир. Назарий билимларни ё устозлар, ёки давлат арбоблари ўргатадилар.
Қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг маънавий-ахлоқий қарашларида меҳнат, одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, касб-ҳунар, илм-маърифат узвий ҳолда бир бутунликда таҳлил этилган. Инсон амалий фаолиятининг бирон-бир соҳаси уларнинг ўзаро таъсирисиз амалга ошмайди12, деб ёзгани бежиз эмас, албатта. Берунийнинг фикрича, юксак маънавият, гўзал одоб-ахлоқ белгисидир. Ўз зараринг ҳисобига бўлса-да, рост гапир, ҳақиқатдан юз ўгирма, ҳар бир нарсага одилона ва холисона ёндош, деб таълим беради ва ўзи мазкур ғоя ва таълимотларга бир умр садоқатликнинг ибрат намунасига айланади13.
Олим билим олувчиларга қалбни ёмон иллатлардан, инсон ўзи сезиши мумкин бўлмаган ҳолатлардан, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, беҳуда рақобатдан, очкўзликдан, шон-шуҳратдан сақлаш зарурлигини уқтиради. У барча иллатларнинг ассоий сабабчиси билимсизликда, деб билган. Билимлар эгаллашда эса кишида билимга интилиш, қизиқиш ва ижтимоий муҳит ўрнини алоҳида таъкидлайди. Беруний инсон камолотида уч нарса муҳимлигини таъкидлайди – бу ҳозирги маърифат илм – фан ҳам эътироф қилувчи – ирсият, ижтимоий муҳит ва таълим-тарбиядир.
Берунийнинг фикрича, инсонпарварлик–кишиларнинг маънавият даражаси, у ўзида ижобий ахлоқий ҳислатларни тарбиялай олиши билан ҳам боғлиқ. Ақлли одам фақат ўткинчи бўлмаган ақлий ишлар, қадриятдан лаззатланади. Инсоннинг маънавий қиёфаси ва турмуш тарзи эса унинг ўз ҳис-туйғуларини қандай бошқара олиши билан боғлиқ. У инсонга табиатнинг гултожиси деб қарар экан, ҳар бир инсон ақл-заковатли, юксак ахлоқли, билим-маърифатли бўлиши лозим дейди. Унинг ҳамма асарларида инсон камолоти унинг тафаккурининг ривожланиши, соғлом ва жисмонан бақувват бўлишига боғлиқлиги таъкидланади. Берунийнинг ақлий тарбия ҳақидаги қарашлари унинг илм олиш, билиш жараёни ҳақидаги фикрларида ўз ифодасини топган. У билим олишни ахлоқий тарбия билан боғлайди. Зеро, инсонда комилликнинг муҳим мезони юксак ахлоқликдир.14
Абу Райхон Берунийнинг ёшларда ақлий таълим хақидаги фикрларини ўрганар эканмиз, энг аввало унинг илм олиш, билимдаги таълим узвийликлари, ўсиш, ўқитиш ўқув қуроллари, ёзув белгилари хақида айтган фикрлари юксак дид билан айтилган бўлиб, қиёсий тарбияга доир фикрлар билдирилади.
Беруний ўзининг ёшларга ва таълим – тарбияга оид қарашларини асосан «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», «Ҳиндистон», «Китоб ас-Сайдона» каби асарларида баён этган. Беруний таълим-тарбияга ёшларни, ўқувчиларнинг диққатини жалб қилиш, машғулотлар давомида талабаларни, ёшларни зерикиб қолмаслиги учун таълим олишнинг турли йўллари, шакл ва методлар устида тўхталган. У айтадики, «Бизнинг мақсадимиз ўқувчини толиқтириб қўймасликдир. Ҳадеб бир нарсани ўқий бериш зерикарли бўлади ва тоқатни тоқ қилади. Агар ўқувчи бир масаладан бошқа бир масалага ўтиб турса, у худди турли-туман боғ-роғларда сайр қилгандек бўлади, бир боғдан ўтар-ўтмас, бошқа бир боғ бошланади. Кейин уларни ҳаммасини кўргиси келади ва томоша қилгиси келади. Ҳар бир янги нарса кишига роҳат бағишлайди деб бехуда айтилмаган15».
Берунийнинг бу таърифи ҳозирги замон таълимотидаги фанларни, ҳаёт ва аниқ борлиқни тажрибалар асосида ўқитиш лозимлигини тақазо этади. Бу сўзлар келгуси авлодни ўтмишдаги билимларни, китобларни қунт билан ўрганиш, кўз қорачиғидай асраш ва қадрлаш, уларни бутун инсониятга, бутун тарихий даврларга авайлаб етказиш зарурлигини тақозо этади. Беруний мохир педагог олим сифатида илм олишга киришишни қуйидагича таъкидлайди. «Илм даргохига кирар экансан, қалбингни кўнглингни оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган холатлардан чунончи қотиб қолган урф-одатлардан, хирсдан, рақобатдан, очкўзликни қули бўлишидан озод бўлмоьинг даркор».
Абу Райхон Берунийнинг таълим-тарбия соҳаасидаги илмий қарашларини, дунёни хақиқий тушуниш бобидаги фикрларини янада тўлиқроқ билиб олишда, унинг фанлар соҳаасидаги мулохазаларини ўрганиш катта фойда беради. Қисқа қилиб айтганда, бу соҳаадаги хизматлари тенгсиздир.
Яна бир буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино болаларни битта- битта алоҳида ўқитишдан кўра жамоа таркибида ўқитишни афзал деб билади ва унинг устунлиги хақида гапириб шундай ёзади; «Ўқувчилар ўқиш ва тарбия давомида илмга чанқоқлик сезадилар. Ўз билимлари билан ғурурланадилар, бир-бирларининг билимларига хавас қиладилар. Ғурур ва ўзига эътибор тарбияланувчиларнинг бир-бирларидан орқада қолмасликка ундайди. Ўқувчилар бирга бўлганда, доим бир-бирлари билан гаплашадилар ва бу билан ўз хотиралари билан гаплашадилар, шу билан бирга хотира нутқларини ривожлантирадилар16»
Ибн Сино болаларга Қуръонни ва граматик қоидаларни ўргатиб, диннинг мақсадларини тушунтириб бўлгандан сўнг, уларни маълум ҳунарга жалб этишни, ҳунар асосларини эгаллашларига эътибор беришни, ҳунарни эгаллаб ўз жараёнларини таъминлай олишларига эътибор беришини тавсия этади. Ўқитувчи болани ҳунарга ўргатишида унинг қобилияти, истеъдоди, имкониятларини эътиборга олиш керак, барчасини бирданига бир ҳунарга ўргатиб бўлмайди.
Унинг фикрича, таълим-тарбия аввало, ақлий тарбияни, ёшларга илм-фан ўргатишни, жисмоний тарбияни, ахлоқий тарбияни, нафосат тарбиясини ҳамда ёшларни маълум ҳунарга ўргатиш масалалрини ўз ичига олади. Болаларнинг ахлоқий тарбияси ёшликдан, болаликдан белгиланиши керак шундагина боланинг келажаги порлоқ ва буюк бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
Юсуф Хос Хожиб ёшларда ўқув-идрок ва билим, тил, сўз орқали аён бўлишини айтади, равон тилни билишга давъат этади. Юсуф Хос Хожиб тилни авайлаб асраш зарурлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам турли-туман сўз тугунини бир сўзда ёзиш лозим. Зеро, тил сўз туфайли қадр топиш ёки, аксинча боши эгик бўлиши мумкин.
Бунинг фарқига билим билангина етади. Билимсиз кўзи кўр одамга ўхшайди. Бу хол унинг сўзлари маъносидаги айрилишни ҳам кўрмасликка олиб келади. Демак, сўз маъноларини билиш учун ҳам билим талаб этилади. Унинг уқтиришича хар бир киши жамиятга муносиб бўлиб камол топмоғи керак. Бунинг учун у туғилган кунидан бошлаб тарбияни олмоғи керак. Шоир ёшларнинг тарбияси хақида фикр юритар экан, уларнинг ўзларига хос хусусиятига эътибор беришни таъминлайди. Фарзандлар тарбияси нихоятда эрта бошланмоғи шарт, шундагина келажакка ишонч кўзи билан қарай оладилар. Бунинг учун махсус тайёргарликка эга бўлган, эзгу ниятли ва покиза мураббий таклиф этилиши керак. У тарбиянинг узвий боғланган холда бўлишни тавсия этади17.
Ўрта аср ижтимоий-фалсафий фикр тараққиёти мутафаккир Абу Наср Форобий номи билан боғлиқ бўлиб, унинг инсон камолоти ҳақидаги таълимоти таълим-тарбия соҳасида катта аҳамиятга эга. Машҳур юнон файласуфи Арастудан кейин Шарқда ўз билими фикр доирасининг кенглиги билан ном чиқарган йирик мутафаккир Форобийни “муаллим ус-соний” (“иккинчи муаллим”) деб атайдилар.
Форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаси жамият талабларига жавоб бера оладиган ва шу жамият учун хизмат қиладиган етук инсонни тарбиялашдан иборат, деб билади. У таълим-тарбияга биринчи бўлиб таъриф берган олим. “Таълим деган сўз инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий билим бериш; тарбия – таълимнинг назарий фазилатларини, маълум ҳунарни эгаллаш учун зарур бўлган хулқ нормаларини ва амалий малакаларини ўрганишдир”, - дейди олим. Фаробий тарбия жараёнининг муваффақиятли кечиши учун тарбия берувчининг ўзи тарбияли бўлмоғи шарт дейди.
Абу Наср Форобий ўз рисолаларида ақлий билиш муаммосини ҳам ёритган. Мутафаккир айниқса, инсон тафаккури масаласига алоҳида тўхталиб ўтган. Форобий ақлли инсон ҳақида гапириб бундай ёзади: “Ақлли деб шундай кишиларга айтиладики, улар фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, зарур нарсаларни кашф ва ихтиро этишга зўр истеъдодга эга ёмон ишлардан ўзларини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар”18. Дарҳақиқат, кенг мулоҳаза юрита олган, мустақил фикрлаш қобилиятига эга, ижодий ишлар билан шуғулланувчи кишилар ҳар қандай муаммо ва масалалар ечимини топа оладилар. Бундай шахслар муаммони ҳал қилишда биргина усул билан эмас, балки турлича йўллар билан ёндашадилар.
Тафаккурни ўрганиш ва уни ўстириш умуминсоний тарбия назарияси ва тажрибасида муҳим аҳамиятга эга. Чунки, янгича тафаккур қилиш шахсда билимлар, тушунчалар, образларни шакллантириш билан бирга эътиқод, онгли интизом, тажриба фаолиятини ишлаб чиқади. “Кадрлар тайёрлаш иллий дастури”, “Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили” давлат дастурларининг эълон қилиниши ҳамда ҳаётга татбиқ этилиши, ҳар томонлама тараққий этган, маънавий етук, жисмонан соғлом шахсларни тарбиялаш лозимлиги кўрсатиб турибди.
Форобий асарларини таҳлил қилиб, унда илгари сурилган ғояларни бугунги кун талаблари даражасида эканлигини алоҳида қайд этиш лозим. Унинг таълимотига кўра, тафаккур (ақл) орқали инсон материянинг сезгиларга номаълум ҳисобланган томонларини, умумий қонуниятларини, моҳиятини билади, санъат, фан тўғрисидаги билимларга эга бўлади. Демак, инсон тафаккури билан ижтимоий муносабатлар жараёнида жамиятдаги ўз ўрнини эгаллайди.
Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳалқнинг дунёқараши ўзгарди, ўзлигини англай бошлади. Чунки миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Тафаккур қилиш орқали инсон, ижтимоий муносабатлар жараёнида ўзининг мустақил фикрига эга бўлади ва мавжуд билимларини бошқаларга етазиб бера олади. Форобий фикрича, инсон тушуниш, фаҳмлаш, муҳокама қилиш, ўйлаб топиш, фикрлаш қувватига туғилишидан эга бўлади ва уларнинг қандай вужудга келганинин ўзи ҳам билмайди, бу хусусиятлар боланинг ўсиб, камолга ета бориши билан ривожланиб боради.
Мирзо Улуғбек, аввало, ёш авлоднинг ақлий ва маърифий тарбиясига катта аҳамият бериб, уларни дунёвий илмларни эгаллашга давъат этди, фақат ривожланган фан ва маданият инсон тафаккурининг камол топишини таъминлашига ишонди. Олимнинг фикрича ёшлар олган билимларни аҳамияти, бу билимлардан мақсад нима эканлигини англаб, билимларни такомиллаштириб боришлари, уларни хаётга тадбиқ этиш йўлларини белгилаб, жамият ва халқ фаровонилиги йўлида зарур ҳунарларни эгаллаб олишлари лозим.
Улуғбек мактаб ва мадрасаларда берилган назарий билимларни амалиётга тадбиқ этиш мақсадида мударрислардан ўқувчилар билан расадхонада амалий машғулотлар ўтказишни талаб этди, унинг фикрича, болаларнинг билим олишни истамаслиги мударриснинг қолоқлигидандир, чунки бундай тарбиячилар таълим усулларини нотўғри қўллаш билан болалаларни билимга қизиқишини сўндиради.
Мударрис, авваломбор, ўзини тарбиялаши, билим ва малакаларини эгаллаши лозим.
Улуғбек ёш авлоднинг эркин ва хар томонлама ривожлантиришга бўлган хуқуқини химоя қилиб, мударрисларни етукликка, фаол билимдон ва савияли инсонларни тарбиялашга ундайди19.
Алломанинг уқтиришича, боланинг билим олишга бўлган қизиқиши, хавасини оширишда у тарбияланаётган мухит муҳим ўринни эгаллайди. Оилада ота-оналар, айниқса ўқимишли ота-оналар ўз фарзандларининг хақиқий инсон бўлиб камол топишига алоҳида эътибор беришлари лозим.
Қомусий билимлар соҳиби, буюк мутафаккир А.Навоий фан ва санъатнинг турли соҳалари: адабиёт, тарих, тил, мусиқа, хаттотлик, тасвирий санъат, меҳморчилик ва бошқа билимларни ривожлантириш билан бирга таълим-тарбияни такомиллаштиришга ҳам катта эътибор берган. У ўзининг «Ҳамса», «Вақфия», «Мажолисун нафас» асарларида тарбияга оид ўз қарашларини ифода этган. А.Навоий ўзининг бадиий асарларида комил инсон образларини яратиб, таълим-тарбия тўғрисидаги фикрларини ифодалаган бўлса, маърифий асарларида комил инсонни шакллантиришнинг мазмуни, йўллари, усулларини баён этади. Айниқса, инсон камолотида илм-фаннинг ўрни, ақл-идрокнинг аҳамияти, ақлий тарбиянинг моҳиятини ёритиб берди.
Алишер Навоий мактабдор ёки мударрис бўлиб дарс берган бўлмаса ҳам, таълим-тарбия ишида жуда катта хизматлар қилган. Машхур тарихчи Хондамир Навоийнинг ёшларга билим бериш ва уларни тарбиялаш учун катта имкониятлар туьдирганини бундай тасвирлайди «Атоқли олимлар ва хурматга лойиқ бўлган санъат ахилларининг даражаларини кўтаришда ва мартабаларини оширишда қўлдан келган қадар ҳаракат қилиб, бундай ишларга аҳамият берди. Ўқувчилар фақат ўқиш билан машғул бўлишлари учун уларга нафақа тайин этиб, мадрасалар бино қилди20».
Алишер Навоий ёш авлодларнинг илм-ҳунар эгаллашларини ва энг яхши инсоний фазилатларга эга кишилар бўлишини орзу қилади.
Алишер Навоий илмий ва адабий фаолиятида ҳам, таълим-тарбия ҳақидаги фикрларида ҳам ўзидан олдин ўтган Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва бошқа мутафаккирлар анъанасини давом эттирди ва бойитди. Навоий боланинг вояга етишида камол топишида тарбиянинг кучи ва қудратига алоҳида эътибор беради. Тарбия натижасида боланинг фойдали ва етук киши бўлиб етишишига ишонади. У болани жуда кичиклигидан бошлаб тарбияламоқ кераклигини таъкидлади. Навоийнинг фикрича, яхши таълим ва тарбия орқали ҳар қандай киши Искандар каби бўлмоғи мумкин, бунинг учун аслзода ва шахзода бўлиши шарт эмас. Навоий таъкидлайдики, тарбиянинг мақсади ёш авлодни ҳалқпарвар, билимли энг яхши фазилатларга эга қилиб тарбияламоқдир21. Демак кишининг чинакам инсонийлиги, унинг насл-насабида, аслзода бўлишда эмас, балки тарбияли ва ҳаёли бўлишидадир, кишилар ҳақиқий юксакликка ва буюкликка тарбия ва таълим йўли билан эришадилар.
Шунингдек, Умар Ҳайём (1048-1123) асарларида ўқувчиларнинг билимларни тўла, чуқур ва онгли равишда ўзлаштиришлари, кўникма ва малакаларни эгаллашлари ҳамда уларни мустақил билим ўзлаштиришга тайёрлаш йўллари тўғрисида кўпдан-кўп фикрлар берилган. Умар Ҳайём таъкидлаб ўтадики, ўқувчилар билимларни фақат ўқитувчининг берган маълумотлари ва китоб ўқиш билангина эмас, балки ҳаётий ҳодисаларни бевосита ўрганиш жараёнида, кўникма ва малакаларни эса амалиётда, айнан битта ҳаракат ва амалларни кўп марталаб қайта-қайта такрорлаш, турли операциялар ва шу кабилар натижасида ҳам эгаллаб оладилар. Хулоса қилиб айтганда, таълимни амалиёт билан бирга олиб бориш зарурлиги кўрсатилади. Ўқувчилар билимларини мустақил ўзлаштириши кераклиги айтилади. Умар Ҳайём билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга ҳудди шундай ёндошишни ҳамма вақт эслатиб, ўқувчиларни фикр юритишга рағбатлантирар эди. Шунинг учун ҳам у «Сен осонгина ўйлаяпсан», «Кўп ўйлаб мақсадга эришиш мумкин», «Бир оз ўйлагандан кейин сен тушуниб оласан», деб таъкидлар эди ва бу билан ўқувчилар руҳига таъсир қилиб уларни мустақил фикр-мулоҳаза юритишга ундар эди.
Умар Хайёмнинг таъкидлашича, соғлом фикр, зийрак ақл ва ўткир зеҳн инсонни баркамол қилиб шакллантиради; шунингдек, инсон юксак ахлоққа эга бўлади.
Истиқлолдан кейин таълим жараёнида қўлланилиб келинаётган сабоқ бериш ва тарбиялашнинг йўл-йўриқлари, восита ҳамда услублари тизимига ўзбек халқининг ўзига хос хусусиятларини, муомала маданиятини, қадрият ва маънавият дурдоналарини киритмасдан туриб - таълим самарадорлигини ошириш, уни такомиллаштириш, шарқона тарбия назариясини ёшлар онгига сингдириш мумкин эмаслиги яққол кўзга ташланади. Жаҳон маданияти ва маорифининг илғор ғояларидан оқилона ва унумли фойдаланиш билан бирга бир неча ўн асрлик тарихга эга бўлган, ҳатто унутилиш даражасига бориб қолган миллий туйғу, миллий ҳарактер, миллий қиёфа, миллий дид ва ҳоказоларсиз иймон, эътиқод, ватанпарварлик, софлик, виждонлилик, ростгўйлик, масъулият ва бурч ҳисларини таркиб топтириб бўлмайди.
Ёшлар учун касб-ҳунарнинг ҳаво билан сув каби зарурлигини, келажаги шу билан боғлиқ экани тўғрисида таълимда берилган. Бу борада шарқ мутафаккирлари ёшларни қунт билан ишлашга, сабр-тоқатли, иродали бўлишга ва айни чоғда меҳнаткаш бўлишга чақиради. Шундагина улар илмининг тобора чуқурлаша боришини, обрў-эътибор топишини алоҳида уқтирган.
Демак, юқоридаги алломалар ёшларга баҳо берганда, албатта унинг билим доирасини, дунёқарашини асосий меҳзон қилиб олади. Бироқ маърифатда ўзини бошқалардан ортиқ деб билган, кеккайган, қалби нопок, бахил ёшларни қаттиқ қоралаган. Шарқ мутафаккирлари саводсизликни кишининг энг ёмон ва биринчи душмани деб билади. Шундай қилиб, буюк шарқ мутафаккирлари ёшларни келажагини қандай кўра била олишида асосан ёшликдан олган таълим – тарбияга, ўқишдаги таълим олиш жараёнига катта эътибор беришни таъкидлайди.
Ҳозирги буюк ислоҳотлар амалга оширилаётган Ўзбекистон шароитида мустақил фикрловчи ёшларнинг бўлиши давр тақозоси бўлиб, шахсий дунёқарашга эга бўлган инсонларгина жамият тараққиётини таъминловчи лойиҳаларни ишлаб чиқишга қодир бўладилар. Ана шундай ёшларни тарбиялашда эса миллий меросимизнинг ўрни катта бўлиб, таълим-тарбия жараёнида улардан фойдаланиш катта самаралар беради.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish