Халқ таълими олдида турган асосий вазифалардан бири ёшларни ақлий, ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс қилиб шакллантиришдир



Download 0,57 Mb.
bet15/17
Sana08.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#536066
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Алимардон

Боб юзасидан хулоса
Республикамиз ёшларини янгича демократик муносабатларга тайёрлаш, уларни давр руҳида тайёрлаш шу куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Мустақил давлатимизга етук баркамол, ҳар томонлама ривожланган мутахассис зарур экан уни онгини энг олийжаноб муносабатларни идрок этиш ва қабул этишга тайёрлаш маънавий ва маърифий ишларни марказида турмоғи лозим. Тарбия инсонни эзгуликка, комиликка етказади, таълим эса келажакка ишончни кучайтиришда асосий омил ҳисобланади. Оилавий муҳит эса таълим, тарбияга узвий боғлиқ ҳолда ўзига ишончни юзага келтиради. Инсон ўзига ишонгандагина мақсадига эришади. Ёшларимизни мустақил фикрловчи, фаол, шижоатли, ўзига ишонган, зукко, билимдон, демократик муносабатларнинг субъекти қилиб тарбиялашни амалга ошириш учун ижтимоий – психологик омиллар муҳим роль ўйнайди. Тарбия жараёни соф ижтимойи муносабатларнинг маҳсули. Янгича фикрлаш билан тафаккурнинг муҳим шарти сифатида демократик муносабатларга асосланган мулоқот жараёнининг ўрни каттадир.
Синалувчиларнинг ўқув мотивларидан ташқари, хатти-ҳаракат мотивлари ҳам шахслараро муносабат маромига, ҳамкорлик даражаси ва шаклига боғлиқ эканлиги тажрибаларда бевосита намоён бўлади. Шунинг учун мотивлар қайси гуруҳга тааллуқли эканлигидан қатъи назар фаолиятни ташкил этишда муайян даражада иштирок этади, натижада ижобий ва салбий муносабатни келтириб чиқаради, шунингдек, жараённи фаоллаштиради ёки сустлаштиради. Худди шу сабабдан ўқитувчи билан ўқувчининг ҳамкорлиги, уларнинг ҳамкорлик фаолияти самарадорлиги, маҳсулдорлиги ўзлаштириш, шаклланиш жараёни мукаммаллигини таъминлаш меҳанизмига айланади.
Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, ўқишга ижобий муносабат мотивларини ўқитишнинг мароқлилиги, фанга йўналтирилган билишга қизиқиш, билимлар заруратини англаш, тушунишлар ташкил этади.
Хулоса
Кишилик жамиятининг тараққиётида ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти муҳим рол ўйнайди. Фанга истеъдодли ёшларнинг кириб келишини таъминлаш учун комплекс тадбирлар туркумини амалга ошириш зарур. Бу ўринда олий мактабнинг, ҳатто умумий таълим мактабларининг фаолиятини тубдан қайта қуриш керак. Ёшларни замонавий фан техниканинг, умуман илм-фаннинг ютуқларидан баҳраманд қилмасдан туриб, уларга юқори малакали ихтисос эгалари бўлиб етишишига шароит туғдирмай туриб, биз республикамиз халқ хўжалигини, саноат соҳаларини тубдан ўзгартира олмаймиз. Истъедодли ёшларимизнинг, йигит- қизларимизнинг ўз қизиққан соҳаларида етук инсонлар бўлиб етишишлари учун қилиниши шарт бўлган шароитлар ҳам тўла яратилгани йўқ. Ўзимизнинг маънавий бурчимизни оқлашни истасак уларга оталарча ғамҳўрлик қилишимиз керак. Ана шу мақсадда биз уларнинг мамлакатимиз ва чет эллардаги энг нуфузли илмий марказларда таълим олишлари учун маблағлар ажратдик29. Кадрлардан самара олиш учун уларни тайёрлашга маблағ сарфлаш лозим. Агар биз ҳақиқатдан ҳам қашшоқлик ва қолоқлик шамларидан қутулмоқчи бўлсак, ёшларни тайёрлаш билан жуда жиддий равишда шуғулланишимиз, замонавий касбни эгаллашда уларга ёрдам беришимиз керак.
Келажак бугундан бошланади. Ҳозир тарбия масаласига эътибор қилинмаса, келажак бой берилади. Тарбиядан ҳеч нарсани аямаймиз! Маънавий ва ахлоқий покланиш, иймон, инсоф, диёнат, ор-номус, меҳр- оқибат ва шу каби чинакам инсоний фазилатлар ўз-ўзидан келмайди. Ҳаммасининг замирида тарбия ётади.
Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод тақдирига ҳеч ким бефарқ қарай олмайди. Бунда олий ўқув юртлариниг аҳамияти каттадир. Ёшларни қай усулда ўқиши, уларни тарбиялаш, мустақил мамлакатнинг етук мутахасисслари бўлишига қайғуриш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бунда олий ва ўрта махсус таълим тизимини жаҳон андозалари даражасига етказиш, халқимизда мутахасиссликка бўлган талаб ва эҳтиёжларни илмий таҳлил асосида аниқлаш, хорижий мамлакатлар тажрибасидан оқилона фойдаланиш шу куннинг долзарб масалаларидандир30.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish