Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Foydalanilgan adabiyotlar 
 
1.
SafarovaR.G’., Jo’rayevR.X. Pedagogikaensiklopediyasi. 2015. 
2.
Федоров А.В. Медиаобразование сегодня: содержание и менеджмент. Под ред. – 
М.: Изд-во Гос. ун-та управления, 2002. – С.79. 
3.
Федоров А.В. Медиаобразование будущих педагогов. – Таганрог: Изд-во Кучма, 
2005. – С. 314. 
4.
http://edu.of.ru/mediaeducation 
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА 
ЎҚИТУВЧИ МЕҲНАТИНИНГ ТАЪСИРИ 
 
О.Худоёрова –
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ доценти 
М.Ахмедбекова – ФДУ ўқитувчи 
 
Мақолада умумий ўрта таълимни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларига 
асосланган ҳолда ўқитувчининг дарсни ижодий ёндашган ҳолда ташкил этишининг 
асосий йўналишлари аниқланган. Ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал 
29
Федорова. А.В. Медиаобразование сегодня: содержание и менеджмент / Под ред. – М.: Изд-во гос. Ун-та 
управления. 2002. – С.79. 


113 
ривожланишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда ўқув тарбия жараёнига 
таълимнинг инновацион шакл ва усулларини жорий этишга доир илмий тавсиялар 
берилган. 
Калит 
сўзлар: 
илм-маърифат, 
компетенция, 
стратегик 
мақсад, 
рақобатбардошлик, замонавий инновацион иқтисодиёт,. компетенциявий-технологик 
ёндашув, электрон материаллар банки.
Бугунги кунда давлатимизнинг таълим соҳасидаги олиб бораётган сиёсати, 
Президентимиз нутқи ва маърузалари, асарларида асослаб берилган устувор йўналишлар 
ва тамойилларни онгли англаган ҳолда озод ва обод Ватан, тинч, фаровон турмуш барпо 
этиш йўлида янги мақсад ва вазифаларни бажаришда ёшларнинг фаол иштироки ва чуқур 
ишончини таъминлаш муҳимдир. Ўқитувчи бугунги ҳаётни теран англаган ҳолда 
ўқувчиларнинг фаолигини ошириш орқали уларнинг билимларни чуқур ўзлаштиришига 
эришиши айни муддаодир. 
Интерфаол методлар таълим самарадорлигини оширади. Ўқитувчининг юқори 
педагогик маҳоратга эга бўлиши таълим-тарбия жараёнини юқори даражага олиб чиқади.
Ўқитувчининг таълим-тарбия жараёнидаги муваффақиятини таъминлашда: 
-ҳозирги замон янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда фан-техника 
талабларига мувофиқ таълим-тарбия ишини ижтимоий ҳаёт, жаҳон миқёсида содир 
бўлаётган воқеалар билан боғлиқ ҳолда олиб бориши; 
-
ўқувчиларни инсоний ва мўътабар Ватан туйғуси билан яшаш ва фахрланиш 
руҳида тарбиялаш асосида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий урф-одатлар, 
анъаналаримизни эъзозлашга ўргатиш орқали юксак маънавий-маърифий онгини 
ошириш; 
-
таълим-тарбия жараёнида мақсадни амалга ошириш ва кафолатланган натижага 
эришишда ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигининг инновацион-компетенциявий ёндашувини 
самарали йўлга қўйиш; 
-
ўқув-тарбия жараёни сифат ва самарадорлигига эришишда янги авлод дарслик 
мажмуаларининг электрон материалларига эга бўлиш ва уни амалиётга жорий этиш, 
замонавий адабиётлар, методик қўлланма ва тавсиялар билан бойитиш, фан ўқитувчилари 
учун компетенциявий-технологик ёндашувга доир электрон материаллар банкини ташкил 
этиш; 
-
дидактик материалларни илмий-оммабоп, тушунарли, содда усулда етказишга 
мўлжалланган электрон ўқув модулларини яратиш; 
-
замонавий ахборот воситалари ва педагогик технологиялар асосида тайёрланган 
дарс ишланмаларини яратиш; 
-
фанлар йўналишида электрон дарслик, ўқув фильмлар, электрон ахборот таълим 
ресурсларидан кенг фойдаланиш; 
-
ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш технологияларини 
ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, касбий маҳоратини оширишга доир мустақил 
фаолиятини таркиб топтириш; 
-
ўқитувчиларнинг касбий фаолиятида педагогик ва ахборот-коммуникация 
технологиялари имкониятларидан мустақил фаол фойдаланишига эришиш; 
-
ўқув-тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш 
ҳамда жаҳон андозаларига мос равишда бошқариш, мактаб муассасасида соғлом 
ижтимоий-психологик, ижодий ва маънавий муҳит яратиш ва ҳоказо. 


114 
Табиийки, моҳир ўқитувчи ўзининг шахсий фаолиятини ўзи таҳлил қилиб боради. 
Педагогик компетентлилигини ривожлантириш учун фаолияти давомида педагогик 
вазифа ва мақсадларини ўзгартириб, янги вазифаларни қўллаш асосида ўқувчи шахсига 
моҳирлик, донолик, ижодий дадиллик, чуқур илмий тафаккур билан ёндашади. Педагогик 
маҳорат ва компетентлик ўқитувчидан қатъият, тиришқоқлик, тадқиқотларни олиб 
боришга интилиш, вазиятга мослашиш, самимийлик, тўғрилик, ҳалоллик, ўткир ақл-идрок 
талаб этади. 
Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида эканлигини таъкидлаган ҳолда, уларни шу 
ишончга жавоб бера оладиган инсон қилиб ўстиришда ўқитувчининг фидоийлиги ва 
фидокорона меҳнати ижобий таъсир кучига эгадир. Комил инсонларни тарбиялашдек 
масъулиятли вазифани зиммасига олган ва бу олижаноб ишни шараф билан бажарган 
ўқитувчининг маънавий салоҳияти таълим тизимидаги ислоҳотларни ҳал этишда 
муҳимдир. Ўқитувчининг кўп қиррали сермазмун, мураккаб фаолияти замирида ёш 
авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялаш, уларни илм-фан сирларидан бохабар этиш 
каби муҳим вазифалар ётади. Ўқитувчи таъсирида ўқувчилар илм-маърифат сари 
юксакликка кўтариладилар. Шу тариқа биз ўқитувчи меҳнатини қадрлаймиз.
Ўқитувчи – машъала. У ўзи ёниб, ўзгалар йўлини ёритишга умрини бағишлаган 
фидоий инсон, матонат тимсоли, меҳр-муҳаббат, эзгулик уруғини қадайди. Ёшларда 
илмга ташналикни, ота-она, Ватанга меҳр ҳиссини уйғотади. Мактабга қадам қўйган 
мурғак қалблар ўқитувчи меҳр-муҳаббати ила улғайиб, дунёни танийдилар. Шу сабаб 
дўстлик, мардлик, садоқатдан ҳамда ақлу-идрокдан дарс берган эъзозли ўқитувчининг ҳар 
доим қадри баланддир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, инсоният илм билан ҳақиқий 
саодатни қўлга киритади. Илм эса, устознинг саъй-ҳаракати билан эгалланадики, бу 
борада уларнинг меҳнати беқиёсдир.
Мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган замонавий давлатлар қаторидан муносиб 
ўрин эгаллаш йўлида оламшумул стратегик мақсадларга эришиш, янги марраларни забт 
этиш, замонавий фикрлайдиган юксак интелектуал салоҳиятли кадрларга эга бўлишнинг 
таъсири ҳам беқиёсдир. Худди шу рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж юксак 
салоҳиятли инсонни кашф этишни талаб этади. Бу борада Ўзбекистон Республикасини 
2017-2021 йилларда янада ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси асосида барча 
соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақияти, илм-фан ва таълим тарбия 
соҳасида дунё миқёсида рақобатбардошлик бўлиши билан боғлиқдир.
Ёш авлоднинг маънавий-аҳлоқий ва интеллектуал ривожланишини сифат жиҳатдан 
янги босқичга кўтариш ва янги ўқув тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакл ва 
усулларини жорий этишда Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA халқаро 
дастури рейтингида жаҳоннинг илғор 30 та мамлакатлари қаторидан жой олишга 
эришишда ўқувчиларнинг ўқиш, математика табиий йўналишдаги фанлардан 
саводхонлиги даражасини баҳолашга йўналтирилган таълим сифатини баҳолашнинг 
миллий 
тизимини 
яратиш 
вазифалари 
белгиланди. 
Бунда 
ўқитувчиларнинг 
компетенциявий ривожланиши, замонавий инновацион иқтисодиёт талабларига жавоб 
берадиган билим даражасини баҳолашда таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро PISA, 
TIMSS, PIRLS ва бошқа дастурларда иштирок этиш назарда тутилган. «PISA- 
ўқувчиларнинг ўқиш (матнни тушуниш) математика ва табиий фанлардан саводхонлик 
даражаларини баҳолашга қаратилган халқаро баҳолаш дастури бўлиб, ўқувчиларнинг 
мактаб даврида орттирган билим ва кўникмаларини реал ҳаётий вазиятларда қай даражада 


115 
қўллай олишларини аниқлашга мўлжаллангандир. Шунингдек, PISA дастури 
ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган муносабати ва мотивацияси ҳақида қимматли 
маълумотларни тўплаш билан бирга уларда муаммоларни ҳал қила олиш каби 
кўникмаларни ҳам баҳолайди» 
30
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатларни таълим соҳасидаги 
давлат сиёсатига оид маълумотлар билан таъминлаш ва қарорлар қабул қилишда уларни 
қўллаб-қувватлаш мақсадига эга бўлган PISA дастури 2000 йилдан буён ҳар уч йилда бир 
марта ўтказилиб келинади. Навбатдаги тадқиқотлар 2021 йилда ўтказилиши 
режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистоннинг ҳам қатнашиши кўзда тутилган. Шуни 
алоҳида таъкидлаш жоизки, PISA тадқиқоти таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ўзгаришлар 
ва янгиликлар тўғрисида зарурий маълумотлар тўпланади ва ҳар бир давлатнинг ўз 
таълим тизимида келажакда эришиладиган асосий мақсадларини аниқлаб олиш 
имкониятини беради. PISA тадқиқотида умумий ўрта таълим муассасаларида таълим 
олаётган 15 ёшли ўқувчилар иштирок этадилар. Тадқиқотда ўқувчиларнинг мустақил 
ҳаётга тайёргарлик даражаси ҳамда эгаллаган билим, кўникмаларидан ҳаётда фойдаланиш 
даражасини баҳолайди. Энг муҳими, тадқиқотда иштирокчи мамлакатларнинг таълим 
тизими ҳақида ахборотлар тўпламидан маълумотлар олиш, умумий ўрта таълимни 
такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконини беради. PISA 
топшириқлари асосида ўқувчиларнинг билим, кўникмаларини қўллай олиш қобилияти, 
муаммоларни таҳлил этиш, шарҳлаш, фикрлаш ва мулоқот қилиш имкониятларини 
ўрганади.
Ўқувчининг китоб ўқиш қобилиятига эътибор бериш, маълумотларни танлаш ва 
тушуниш, талқин қилиш ва баҳолаш тадқиқотнинг асосий мақсадларидан биридир. Ўқиш 
саводхонлиги асосида ўқувчининг билим ва ижодий тафаккури ривожланади.
Ўқувчининг ўқиш саводхонлиги ақлий фаолият ва тил компетенцияларини қамраб 
олади. Ўқувчи сўзнинг маъносини тушуниб, матннинг грамматик ва лингвистик 
қурилишини англайди ҳамда матндан олинган маънони ўзининг олам ҳақидаги 
тасаввурлари билан боғлайди. Энг муҳими, матн билан ишлашда керак бўладиган турли 
стратегияларни билиб, уларни тўғри қўллай олишга эришади. PISA ўқувчиларнинг илм 
ёки меҳнат фаолиятини баҳолаган ҳолда уларнинг фуқаролик жамиятида ҳамда шахсий 
ҳаётдаги фаол иштирокини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish