Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими вазирлигининг бўлим



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

98-§. Халқ таълими вазирлигининг бўлим 
бошлиғи лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
1925 
1239 
135 


классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
292. Лавозим вазифалари: 
Бошқарув 
а) бўлимнинг барча йўналишлар бўйича умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш; 
б) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишларини, давлат дастурлари 
асосида қабул қилинган вазирлик қарорлари, буйруқлари, дастурлари, тадбирлари ва бошқа 
ҳужжатларда вазирлик раҳбарияти томонидан бўлимга берилган тегишли топшириқлар
ижросини тўлиқ бажарилишини назорат қилиш; 
в) вазирликнинг ҳайъат, ишлаб чиқариш йиғилишларида иштирок этиш ҳамда
бўйсинувига қараб вазирлик раҳбариятига, бош бошқарма бошлиғига, бошқарма бошлиғига 
бўлим фаолияти доирасидаги масалаларни тайёрлаш ва таклифлар киритиш; 
г) бўлимнинг фаолиятини режалаштириш, йиллик ва истиқбол иш режаларини ишлаб
чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни бўйсунувига қараб бошқарма, бош бошқарманинг 
ҳамда вазирликнинг умумий иш режаси билан мувофиқлаштириш, уларда белгиланган 
тадбирларнинг сифатли ижро этилиши устидан назорат олиб бориш; 
д) бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликнинг бошқа бошқармалари 
томонидан тайёрланган буйруқ, кўрсатма ва ҳужжатларни келишиш; 
е) бўлим ходимларининг ўз функционал вазифаларини ташкилий
-
услубий жиҳатдан 
қандай бажаришини назорат қилиш, шу асосда бўйсунувига қараб вазирлик раҳбариятига,
бош бошқарма бошлиғига, бошқарма бошлиғига уларни рағбатлантириш ва интизомий 
жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш; 
ж) бўлим ходимларининг касбий, методик ва илмий салоҳиятини ошириш ишларини 
ташкил этиш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиниши юзасидан қатъий назорат
ўрнатиш, ходимларнинг вазифалар тақсимотига заруриятга қараб тегишли ўзгартиришлар
киритиш, шунингдек, бўлим ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш чора
-
тадбирларини 
белгилаш; 
з) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш, 
бўлим фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли ахборотларни йиғиш, таҳлил
қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш; 
и) ўз йўналиши бўйича яратилаётган меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини 
тайёрлашда фаол иштирок этиш, бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишчи гуруҳ
ишларига мутахассисларни жалб қилиш; 
к) ўз йўналиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари рейтигини 
аниқлаш жараёнида иштирок этиш, вазирлик тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар
билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг дастурий материалларини ўзлаштиришни, баҳолашнинг
рейтинг тизимини татбиқ этиш; 
л) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув
-
методик қўлланмаларни нашрга тайёрлаш, уларнинг йиллик ва истиқбол режаларини ишлаб
чиқиш ва ижара тизимига киритилган дарсликлар билан таъминланишини мувофиқлаштиб
бориш, умумий ўрта таълим мактаблари учун дарслик ва ўқув
-
методик қўлланмаларни 
яратиш, нашр этиш ва таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича раҳбариятга 
таклифлар киритиш; 
м) ўз йўналиши бўйича олий педагогик таълим, халқ таълими ходимларини қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда олий таълимдан кейинги таълимнинг
тегишли йўналишлари бўйича олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштириб бориш; 
136 


н) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта, ўқув
-
ишлаб чиқариш мажмуа, мактабдан 
ташқари таълим тизимида “Миллий истиқлол ғояси ва маъанвият асослари” туркумига 
кирувчи фанларни ўқитилиши ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўналишида иш 
юритиш, маънавий
-
ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш, диний ақидапарастлик, 
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг қамровли 
тарғибот
-
ташвиқот ишлари амалга ошириш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлар, 
маҳалла ва оилалар билан ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини халқ 
таълими тизимида амалга оширилишини таъминлаш, вояга етмаганлар ишлари бўйича 
шуғулланиш ҳамда ўқувчилар орасида жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва шунга
ўхшаш зарарли иллатлардан сақланиш, унинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг
қамровли ишларни амалга ошириш; 
о) ўз йўналиши бўйича Халқ таълими муассасаларининг таълим-тарбия жараёнига 
ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий этиш, ўрнатилган тартибда хорижий грант
ва инвестицияларни ахборот
-
коммуникация технологиялари ва масофали ўқитишга жалб 
қилиш, ахборот
-
коммуникация технологияларига оид илғор тажрибаларни ўрганиш ва уни 
оммалаштириш, таълим муассасалари ўқув жараёнини автоматлаштиришга ёрдам бериш; 
п) ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи 
иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тегишли бошқарма ва бўлимлари 
билан ҳамкорликда хорижий давлатлар таълим вазирликлари, элчихоналари давлат ва 
нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятларини аниқлаб, шу 
асосда вазирлик тизимидаги халқ таълими бошқарув органлари, муассасалари ва Республика 
ташкилотларига амалий ёрдам бериш, таълим соҳасида ҳамкорлик масалаларини амалга 
ошириш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқишни муҳокама қилиш учун чет эллик вакиллар
билан учрашув, семинар
-
тренинглар ўтказишни ташкиллаштириш, хорижий давлатлар
элчихоналари, ваколатхоналари, ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар, 
янги тузилаётган ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларининг мазмун-моҳияти, мақсадларини 
мутахассислар билан ҳамкорликда чуқур таҳлил этган ҳолда амалга ошириш, халқ таълими 
ходимларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юборишни ташкиллаштириш, уларга 
сафар олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни аниқ белгилашда, унинг мазмунли ва самарали 
ўтишини таъминлашда кўмаклашиш; 
р) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш,
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги 
қоидалари талабларига риоя қилиш. 
293. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) бўлимнинг фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштириб боришни; 
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув
-
услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини; 
г) бўлим ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишини 
назорат қилишни; 
д) умумий ўрта, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ва илмий тадқиқот тизимини 
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият 
кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 
усулларини; 
137 


е) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни; 
ж) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари, 
кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни; 
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
и) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
294. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish