Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими вазирлигининг



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

101-§. Халқ таълими вазирлигининг
етакчи назоратчи
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
301. Лавозим вазифалари: 
142 
1120 
Бошқарув 
а) ўзига юклатилган топшириқлар ижросини тўлиқ бажариш ва улар юзасидан 
тегишли таклифлар киритиш; 
б) ўз йўналиши бўйича халқ таълими тизимининг бўлинмалари муаммолари билан 
боғлиқ бошқа ҳужжатларга киритиш учун берилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда
умумлаштириш, халқ таълими тизими муассасаларида давлат таълим стандартлари 
мониторингини ташкил қилиш масалалари бўйича услубий ёрдам бериш, бўлим фаолиятига 
тегишли масалаларни кўриб чиқишда, таълим соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда,
таълим стратегиясини ишлаб чиқишда, бош бошқарма ва бўлимнинг амалга оширилган 
ишлар юзасидан ҳисоботларни тайёрлашда иштирок этиш, ўз вазифасини бажариш учун 
зарур бўлган услубий ишланмалар (жадвал, назорат ишлари, анкета ва бошқалар)ни 
тайёрлаш, таълим соҳасида аналитик шарҳлар, прогнозлар тузиш, ижобий иш тажрибаларини 
ўрганиш, уларни умумлаштириш, бош бошқарма ва бўлимнинг чораклик, ярим йиллик, 
йиллик иш режаларини тузиш юзасидан таклифларини йиғиш, уларнинг ўз вақтида 
бажарилиш мониторингини олиб бориш; 
в) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим мактаблари учун дарслик ва ўқув
-
методик 
қўлланмаларни нашрга тайёрлаш тўғрисидаги истиқбол режасини тузиш, дарслик ва ўқув - 
методик қўлланмалар рўйхатини тайёрлаш, жойлардан дарсликларга бўлган эҳтиёжларни 
аниқлаш, дарсликларни ўз вақтида нашр этилиши ва жойларга юборилишини назорат қилиш, 
вилоят ва туманларда дарсликлар таъминоти билан шуғулланувчи мутахассислар иш
фаолиятини назорат қилиб бориш ва зарур бўлган ҳолатларда худудий халқ таълими 
бошқармалари ва Халқ таълими туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларига масъул
мутахассислар иш фаолияти бўйича тегишли таклифлар бериш, умумий ўрта таълим
мактаблари учун дарсликларнинг жойларга етказилиши ва улардан фойдаланишни 
142 


такомиллаштириш юзасидан бошқармалар мутахассислари учун махсус семинарлар ташкил 
этилишида раҳбарлик қилиш, дарсликлар ва ўқув
-
методик қўлланмалар билан умумий ўрта
таълим мактаби ўқувчиларини тўла таъминлаш, нашриётлар томонидан дарсликларнинг чоп 
этилиши ва жойларда сотувни ташкил этилишига доир ишларни ўрганиб бориш ҳамда 
назорат қилиш ва натижалари бўйича вазирлик раҳбариятига тегишли маълумотлар
тайёрлаш, таълим марказининг тегишли бўлимлари билан ҳамкорликда қўлёзмаларни ўз 
вақтида тайёрланиб, уларнинг нашриётларга топширилишини назорат қилиш, яроқсиз ҳолга 
келган дарслик ва ўқув
-
методик қўлланмаларни утилизация қилиш ишларини ташкил этиш,
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини ижара тизимидаги дарсликлар билан 
таъминланишини назорат қилиш, умумий ўрта таълим мактаблари дарсликлари ва ўқув- 
методик қўлланмаларининг нашр этилиши ҳамда таъминлаш тизимини такомиллаштириш
бўйича бош бошқарма бошлиғига таклифлар киритиш; 
г) ўз йўналиши бўйича умумтаълим фанларини ўқитиш самарадорлигини оширишга 
қаратилган чора
-
тадбирларни белгилашда қатнашиш, ўқувчилар қобилиятини, истеъдодини 
ривожлантириш бўйича ташкил этилган вазирлик тасарруфидаги айрим фанлар чуқур
ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб ва мактаб
-
интернатларнинг 
иш фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, республика фан олимпиадаларининг туман,
вилоят, республика босқичлари, халқаро фан олимпиадаларининг ўтказилиши, ушбу 
йўналишда меъёрий ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини назорат
қилиш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлашнинг турли шаклларини аниқлашга, танловлар,
тавсиялар ишлаб чиқиш; 
д) ўз йўналиши бўйича халқ таълим тизимидаги таълим муассасаларида 
овқатлантиришни ташкил этиш бўйича белгиланган вазифаларни бажарилишини 
таъминлашда бошқармаларга яқиндан ёрдам бериш, халқ таълим тизимидаги таълим 
муассасалардаги ошхоналарнинг моддий
-
техника базасини мустаҳкамлаш ва улар
фаолиятини такомиллаштириш борасида маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа тегишли
ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган 
омбор мудири, ошпаз, ҳамшира ва бошқа ходимлар учун жойларда ўқув
-
семинарларни 
ташкил этиш; 
е) ўз йўналиши бўйича халқ таълими тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
ишлаб чиқишда қатнашиш, уларни бажарилишини назорат қилиш, халқ таълими 
ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари 
тингловчиларига вазирлик томонидан сертификат, диплом, педагогнинг рейтинг дафтарчаси 
берилишини таъминлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш; 
ж) халқ таълими тизимини ташкил этишга доир норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни 
жойларга етказиш ва уларнинг назоратини олиб бориш, вазирликнинг бошқарма ва 
бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш; 
з) ўз йўналиши бўйича жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар 
учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларидаги ота-она қарамоғидан маҳрум 
бўлган ва жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялашнинг
илғор шакллари ва янги педагогик технологияларини ҳамда таълимнинг техник воситаларини 
ўқув ва тарбиявий жараёнига жорий этишни ташкил қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш миллий дастури доирасида оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, болалар ўртасида 
ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишларни маънавий
-
аҳлоқий 
тарбия бўлими билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб бориш, уйда якка тартибда таълим
олаётган ногирон болаларни ўқишини назорат қилиш, васийлик ва ҳомийлик органлари 
ишларини йўналтириб бориш, хорижий мамлакат фуқаролари томонида Ўзбекистон 
143 


Республикаси вояга етмаган шахсларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олиш 
масалаларини кўриб чиқиш; 
и) ўз йўналиши бўйича “Баркамол авлод” болалар марказларининг иш фаолияти ва
ҳолатини назорат қилиш, “Баркамол авлод” болалар марказларидаги мактабдан ташқари 
ишларни ташкил этиш бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, улар билан келишилган 
ҳолда Республика миқёсидаги анжуманлар ўтказиш режасини шакллантиришда иштирок 
этиш, “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини ташкил этиш шўъбасида амалга 
оширилган ишлар юзасидан чорак, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларнинг тайёрланишини 
таъминлаш, ижро интизомини доимий равишда таъминлаб бориш; 
к) ўз йўналиши асосида халқаро алоқалар бўйича жойларда олиб борилаётган ишлар 
ҳақидаги маълумотларни йиғиш, уларни ўрганиб чиқиш ва тегишли маълумотномалар
тайёрлаш, халқ таълими тизимидан хорижга хизмат сафарига жўнатилаётган ходимлар, 
ўқувчиларга тегишли виза ва рухсатномалар олишида ёрдам кўрсатиш, улар бўйича тегишли
ҳужжатларни расмийлаштириш, вазирликнинг бошқа бошқарма ва бўлимлари билан 
ҳамкорликда халқ таълими тизимида ташқи алоқаларнинг бориши ва натижалари ҳақида 
маълумотномалар тайёрлаш, таълим тизимига хорижий ташкилотлар томонидан тақдим
этиладиган инсонпарварлик юклари тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш, бўлим 
бошлиғи ҳузуридаги ишлаб чиқариш мажлисларининг баённомаларини расмийлаштириш
ҳамда мазкур ишлар юзасидан бўлим бошлиғига маълумотномалар тайёрлаш; 
л) ўз йўналиши бўйича вазирлик тасарруфидаги ўқув-тарбия муассасаларининг 
педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш борасидаги ишларни ташкил этиш, вазирлик 
тасарруфидаги бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбар кадрларни танлаш,
ўрганиш, истиқболли ва амалдаги кадрлар заҳирасини шакллантириш масалалари билан
бевосита шуғулланиш, Олий ўқув юртларининг педагогик мутахассислик бўйича 
битирувчиларини ишга жойлаштирилиши якунлари бўйича таҳлил қилиш ҳамда мазкур
ишларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, олий педагогика институтлари 
бўйича талабалар контингенти ҳаракатига оид ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари педагог
ходимларининг сони ва таркиби бўйича ҳисоботларни йиғиш, уларни умумлаштириш ва
статистика ташкилотларига тақдим этиш, педагог ходимлар қўнимсизлиги бўйича 
маълумотларни йиғиш, уларни ўрганиб чиқиш ва тегишли маълумотномалар тайёрлаш, халқ 
таълими тизими ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан 
тақдирлаш ҳужжатларини тайёрлаш, ходимларни вазирликнинг “Ўзбекистон Республикаси 
халқ таълими аълочиси” нишони ва Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш бўйича буйруқлар 
лойиҳасини тайёрлаш ҳамда раҳбариятга киритиш, белгиланган тартибда “Ўзбекистон 
Республикаси халқ таълими аълочиси” нишонлари, Фахрий ёрлиқлари, мукофотлаш
варақалари ва бошқа мукофотлаш ҳужжатларининг ҳисобини олиб бориш, уларга 
буюртмалар тайёрлаш, сақланишини таъминлаш, мукофотларни топширилишини назорат 
қилиш; 
м) санитария
-
гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. 
302. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) бўлимнинг фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштириб боришда иштирок 
этиш; 
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини; 
144 


г) умумий ўрта, ўқув
-
ишлаб чиқариш мажмуалари ва илмий тадқиқот тизимини 
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият 
кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 
усулларини; 
д) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни; 
е) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари,
кўрик
-
танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни; 
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
з) бошқармага келиб тушадиган хат ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ҳамда 
раҳбариятнинг кўрсатмасига мувофиқ, уларга тегишли жавоблар тайёрлаш, бу масалалар
юзасидан бош бошқарма, бошқама, бўлимда ижро интизомини таъминлаш; 
и) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
303. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 
145 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish