Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

93-§. Бошқарма
Таълим сифати мониторинги бўлими ходимларининг
(Бош инспектор
-
методист ва инспектор
-
методист) 
лавозими малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
277. Лавозим вазифалари: 
296 
1229 
Бошқарув 
1359 
2341 
Мутахассис 
а) гуруҳга юкланган барча вазифалар бажарилишини таъминлаш, таълим сифатини 
яхшилаш масалалари бўйича семинар ва конференциялар ўтказиш; 
б) гуруҳнинг йиллик иш режасини, таълим муассасалари мониторинги режа
-
жадвали 
ва дастурини тузиш ҳамда ижросини таъминлаш; 
в) таълим муассасаларининг ўқув
-
тарбия жараёнини яхшилаш бўйича фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш; 
г) мониторинг жараёнини ташкил этиш ва ўтказишга, халқ таълими ходимларини 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларининг ўқитувчилари, 
методика марказлари методистлари, тажрибали амалиётчи ўқитувчилардан иборат жамоатчи 
экспертларни жалб этиш; 
д) методик хизмат ходимлари, ўқитувчилар билан бирга назорат материаллари 
базасини шакллантириш, синфлар, фанлар ва мавзулар кесимида тайёрланган ушбу 
материалларни мунтазам тўлдириб бориш; 
е) методик хизмат ходимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ўқувчилар билимида 
аниқланган камчиликларни бартараф этиш масалалари бўйича фаолиятни амалга ошириш; 
ж) туман таянч таълим муассасалари негизида таълим сифатини мониторинг қилиш ва
уни такомиллаштириш, янги педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий 
этиш тадбирларини ўтказиш; 
з) умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар билимларининг давлат таълим 
стандартлари талабларига, мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари ҳамда мактабдан 
ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини мониторинг қилиш; 
126 


и) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
к) касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг 
асосий қоидаларига амал қилиш. 
278. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология
-
педагогика фани ютуқларини ва 
уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини; 
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
г) ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштириш 
мониторингини олиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш йўлларини; 
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини; 
е) дарсларни таҳлил қилиш, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш 
методларини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
279 Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик педагогик иш стажи. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish