Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими вазирлигининг бошқарма



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

97-§. Халқ таълими вазирлигининг бошқарма 
бошлиғи лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
289. Лавозим вазифалари: 
2053 
1120 
Бошқарув 
а) бошқарманинг барча йўналишлар бўйича умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш; 
б) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарор ва фармойишларини, давлат 
дастурлари асосида қабул қилинган вазирликнинг ҳайъат қарорлари, буйруқлари, дастурлари 
ва бошқа ҳужжатларда вазирлик раҳбарияти томонидан бошқармага берилган тегишли 
топшириқлар ижросини тўлиқ бажарилишини назорат қилиш; 
в) вазирликнинг ҳайъат, ишлаб чиқариш йиғилишларида иштирок этиш ҳамда
раҳбариятга бошқарма фаолияти доирасидаги масалаларни тайёрлаш ва таклифлар киритиш
г) бошқарманинг иш фаолиятини режалаштириш, йиллик ва истиқбол иш режаларини 
ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар фаолиятини 
133 


мувофиқлаштириб бориш ва истиқбол йўналишларини белгилаш, уларни вазирликнинг 
умумий иш режаси билан мувофиқлаштириб бориш, бўлим ва шўбаларнинг йиллик иш
режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, уларда белгиланган тадбирларнинг сифатли 
бажарилишини назорат қилиш; 
д) республикадаги умумий ўрта, ўқув
-
ишлаб чиқариш мажмуалари, мактабдан 
ташқари таълим ва илмий тадқиқот тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида вазирлик 
ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат
ташкилотлари ҳамда хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган давлат 
ва нодавлат ташкилотлари билан ўз йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш; 
е) ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уюшган жиноятчилик, коррупция, гиёҳвандлик 
ва бошқа зарарли иллатлардан сақланиш, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича 
кенг қамровли тарғибот
-
ташвиқот ишларини амалга ошириш; 
ж) вилоят миқёсидаги кенг кўламда турли хил тарбиявий ишлар, ўқувлар, семинар- 
тренинглар, конференциялар, суҳбат, учрашув ва кўрик
-
танловларни режалаштириш ҳамда 
уларнинг бажарилиши сифат ва самарадорлиги устидан назорат қилиш; 
з) таълим муассасалари маънавий
-
маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари,
ахборот-ресурс марказлари ҳамда синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш 
чора
-
тадбирларини белгилаш; 
и) бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликнинг бошқа 
бошқармалари томонидан тайёрланган буйруқ, кўрсатма ва ҳужжатларни кўриб чиқиш; 
к) ўз ваколати доирасида бошқарма ходимларига берилган топшириқларнинг 
бажарилишини назорат қилиш, ходимларнинг касбий, методик ва илмий салоҳиятини 
ошириш ишларини ташкил этиш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилишларини 
назорат қилиш, шунингдек, бошқарма ваколатига кирадиган вазифаларни амалга ошириш
чора
-
тадбирларини белгилаш; 
л) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш,
бошқарма фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли ахборотларни йиғиш, таҳлил 
қилиш ва ижро интизомини доимий назорат қилиш; 
м) ўз йўналиши бўйича яратилаётган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини 
тайёрлашда фаол иштирок этиш, бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишчи 
гуруҳлар ишларига мутахассисларни жалб қилиш; 
н) ўз йўналиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари, Республика 
тасарруфидаги ташкилотлар билан биргаликда вазирлик номенклатурасига кирадиган 
лавозимларга номзодларни танлаш, вазирликнинг ходимларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш,
кадрларни жой
-
жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг 
касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирларни амалга ошириш ҳамда 
истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш; 
о) ўз йўналиши бўйича давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни 
расмийлаштириш ишларини ташкил этиш; 
п) ўз йўналиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари раҳбар кадрлари
билан ишлаш, уларнинг малакаси ва касб даражасини ошириш, шунингдек, педагог 
ходимларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрий хужжатлар
тайёрлашни ташкил этиш ва уларни кўриб чиқиш учун вазирлик ҳайъати ва раҳбариятига 
таклифлар киритиш; 
р) ходимларнинг ўз функционал вазифаларини ташкилий
-
услубий жиҳатдан қандай 
бажаришини назорат қилиш, шу асосда вазирлик раҳбариятига уларни рағбатлантириш ва
интизомий жавобгарликка тортиш бўйича тегишли таклифлар киритиш; 
134 


с) бошқарма бошлиғи ваколати доирасида бошқарма ходимлари ўртасидаги вазифалар
тақсимотига заруриятга қараб тегишли ўзгартиришлар киритиш, иш тақсимоти асосида 
бошқарма ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш; 
т) ўз йўналиши бўйича Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари 
фаолиятини қонун ҳужжатларига асосан тўғри ташкил этилишида ҳудудий назоратни олиб
бориш, уларга услубий ёрдам бериш ва мазкур таълим муассасаларда таълимни 
ривожланиши ҳамда ташкил этилишини мувофиқлаштириш; 
у) ўз йўналиши бўйича раҳбариятга таълим муассасаларининг моддий
-
техник 
базасини мустаҳкамлаш бўйича ускуналар, ўқув қуроллари ва мусиқа асбоблари билан 
жиҳозлаш борасида тегишли таклифлар киритиш, шунингдек янги ўқув биноларини қуриш,
капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, таълим объектларида олиб 
борилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш; 
ф) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма 
ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, 
санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги 
қоидалари талабларига риоя қилиш. 
290. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар
фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни; 
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув
-
услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини; 
г) бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли 
бажарилишини назорат қилишни; 
д) умумий ўрта, ўқув
-
ишлаб чиқариш мажмуалари ва илмий тадқиқот тизимини 
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият 
кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 
усулларини; 
е) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни; 
ж) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари, 
кўрик
-
танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни; 
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
и) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
291. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish