маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар
захирасини шакллантириш;
и) институт ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни,
ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини
таъминлаш;
к) институт ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш, улар
орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо
чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
л) ходимларнинг йиллик иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига
юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
м) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда институт
номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, турли
йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш;
н) институтнинг моддий
-
техника базасини мустаҳкамлашга оид чора
-
тадбирларни
амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб
-
ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг
сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
о) жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва
шикоятларини кўриб чиқиш;
п) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
180. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) институтнинг Устави асосида ўқув
-
тарбия, илмий
-
тадқиқот жараёнини, маънавий
-
маърифий ишларни самарали ташкил этишни;
в) институтнинг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил этиш ва бу
маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни;
г) психология
-
педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
д) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш тартибини;
ж) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув
-
методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият юритишни;
и) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
181. Малака талаблари:
а) камида магистр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) илмий даража унвон;
г) камида беш йиллик илмий ёки педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: