Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш ва методик хизмат
кўрсатиш
шўъбаси
мудири лавозимларининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
Ходимлар
тоифаси
104. Лавозим вазифалари:
859
1229
Бошқарув
а) шўъбанинг йиллик режасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўқув-тарбия ва
маънавий
-
ахлоқий ишларнинг таълим муассасаларида бажарилишини
таъминлаш;
б) мактаб ёшидаги болаларнинг умумий ўрта таълимга жалб қилиш ишларини амалга
ошириш;
в) оммавий ахборот воситаларида бўлим ва унинг тасарруфидаги таълим муассасалари
фаолиятидаги илғор педагогик технологияларни тарғибот этиш;
г) тарбиявий ишларни ташкил этишда халқ таълими тизимидаги илмий тадқиқот олиб
борувчи ташкилотларнинг
имкониятларидан фойдаланиш, педагогика фани ютуқларини ва
илғор тажрибаларни оммалаштириш;
д) вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланиш ҳамда ўқувчилар орасида
жиноятчилик, алкоголизм, наркотик ва психотроп моддаларни истимол қилиниши, ҳар хил
диний оқимларга кириб кетиши каби зарарли одатларни олдини олиш бўйича
тегишли
ишларни амалга ошириш
;
е) умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг баҳорги, ёзги, кузги, қишки
таътилларда дам олишларини режалаштириш ва мазмунли ўтказилишини таъминлаш;
ж) Баркамол авлодни тарбиялашда “Оила
-
маҳалла
-
таълим муассасаси” ҳамкорлигини
янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисидаги ишларни амалга ошириш;
з) маънавий-ахлоқий тарбия йўналишида туман (шаҳар) миқёсида кенг кўламда турли
хил тадбирлар (тарбиявий ишлар, семинар, суҳбат, ўқув, кўрик
-
танловлар)ни режалаштириш
ва уларнинг ўтказилишини таъминлаш;
и) таълим муассасаларида синф раҳбари, бошланғич ташкилот етакчиси, маънавий
-
маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини оширишни
таъминлаш;
к) тарбияси оғир болаларни таълим муассасаларига жалб қилиш ишларини амалга
ошириш;
л) ўқувчилар орасида ўзини ўзи бошқариш тузилмалари фаолиятини ташкил этиш, бу
борада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Камалак” болалар ташкилоти билан ҳамкорликда иш
юритиш ва болалар етакчиси ишларини амалга оширилишини таъминлаш;
м) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўқувчи
-
ёшлар
ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом муҳитни тарғиб қилиш, гиёҳвандликни олдини
олиш профилактикаси ва экологик таълим
-
тарбия йўналиши бўйича тадбирларни ташкил
этиш;
н) таълим муассасаларида “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар”, “Миллий ғоя
ва маънавият асослари”, “Ватан туйғуси”, “Одобнома” фанларининг ўқитилиши бўйича
услубий ёрдамлар кўрсатиш;
о) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 131-моддасида белгиланган “Байрам
кунлари”, “Ватан ҳимоячилари куни”, “Сўнгги қўнғироқ”, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш
куни”, “Билимлар куни” ва шу каби нишонланадиган байрам саналарига бағишланган
тадбирларни ташкил
этилишини таъминлаш;
51
п)
санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
105. Билиши лозим:
а) амалдаги халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) педагогика фанлари ҳамда амалиётини, бошқариш психологияси ютуқларини;
в) болаларни ватанпарварлик руҳида маънавий-ахлоқий
тарбиялаш методикаларини;
г) мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини;
д) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини;
е) жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ходимларни маънавий ва моддий
рағбатлантириш усулларни;
ж) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини;
з) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
и) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
106. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот
;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация
технологияларидан
фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: