е) таълим жараёнида ахборот
-
коммуникация технологияларидан самарали
фойдаланишни ташкил этиш;
ж) умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган
ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
з) педагог ходимлар, методистлар ва ўқувчилар иштирокида танлов ҳамда оммавий
тадбирлар ўтказиш ишларини ташкил қилиш;
и) умумий ўрта таълим мактабларини дастурий-методик материаллар билан
таъминлаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини экспертизадан ўтказиш ишларини амалга
ошириш;
к) умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда педагог
ходимларини қайта тайёрлашва уларнинг малакасини ошириш ишларини режалаштириш,
улар юзасидан методик ва ахборот материалларини тайёрлаш;
л) тажриба-синов майдонлари ишига раҳбарлик қилиш, методик ёрдам кўрсатишни
таъминлаш;
м) ҳафта, ой, йил мобайнида гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар якунини
таҳлил қилиш, камчиликларни бартараф этиш чора
-
тадбирларини белгилаш ва амалга
ошириш;
н) педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил қилиш ва уларнинг
малакасини оширишни режали амалга ошириш;
о) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш.
102. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг ва давлат таълим
стандартлари талабларининг мазмунини;
в) таълим муассасаларидаги ўқув ва тарбия сифатини оширишнинг усулларини;
г) ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
д) педагогика ва психологияни, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дастури ва
тарбиявий ишлар концепциясини;
е) кадрларни танлаш ва жой
-
жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
ж) педагогика, психология, болалар физиологиясини, жамоада қулай психологик
муҳит яратишни;
з) ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш
амалиётини, таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш,
муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
и) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
103. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот
;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: