Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

54-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими
аниқ фанлар (математика, информатика,
чизмачилик, тасвирий санъат) методисти
лавозимининг малака тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
1359 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2341 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
172. Лавозим вазифалари: 
а) аниқ фанларнинг ўқитилиши бўйича метод бирлашмалар ва методик кенгашлар 
ишларига амалий ва методик ѐрдам беришни таъминлаш; 
б) ўқувчилар билим даражаси, оралиқ, босқичли назорат ишлари ва якуний аттестация 
натижаларини таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар 
тайѐрлаш ва уни таълим муассасаларига етказиш; 


75 
в) ўқитувчиларни ўқув-тарбия жараѐнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация 
технологияларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминланишида 
ѐрдам бериш, улардан фойдаланишни амалга ошириш; 
г) мазкур фанлар бўйича методик ишларни мувофиқлаштириш, турли синовлар 
натижаларини таҳлил қилиш, янги ўқув-методик қўлланма ва дарсликлар синови бўйича 
материаллар тайѐрлаш, янги методик адабиѐтлар тўғрисидаги маълумотларни ўқитувчиларга 
етказиш; 
д) таълим-тарбияни ривожлантиришга ва сифатини оширишга оид турли анжуман, 
илмий-амалий конференциялар, ўқувлар кўрик-танловлар (энг яхши дарс ишланмаси, энг 
яхши фан хонаси ва бошқалар), август кенгашлари, илмий-амалий йиғилишларни 
ташкилаштириш ва ўтказилишини таъминлаш; 
е) таълим-тарбияни ривожлантиришга, мазкур фанларнинг ўқитилиши сифатини 
оширишга оид турли анжуман, илмий-амалий конференциялар, ўқувлар кўрик-танловлар (энг 
яхши дарс ишланмаси, энг яхши фан хонаси ва бошқалар), август кенгашлари, илмий-амалий 
йиғилишларини ўтказилишини таъминлаш; 
ж) “Устоз-шогирд” тизими асосида фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга 
методик ѐрдам бериш; 
з) мазкур фан ўқитувчилари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш ва уларнинг 
малакасини ошириш истиқбол режаларининг бажарилишини таъминлаш; 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
173. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва 
уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини; 
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
г) ўқувчиларнинг ўқув фанлари бўйича давлат таълим стандартлари талабларини 
ўзлаштириши мониторингини олиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш 
йўлларини; 
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
е) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
174. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish