Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-боб. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 
5-боб. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий 
спорт маҳорати мактаби ходимларининг 
малака тавсифлари 
 
22-§. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 
олий спорт маҳорати мактаби директори 
лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
592 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1319 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
73. Лавозим вазифалари: 
а) Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби (бундан буѐн 
матнда спорт мактаби деб юритилади) ишини ташкил қилиш, унинг барча фаолият 
йўналишлари бўйича тўлиқ жавобгарлик қилиш, педагогик кенгаш билан биргаликда спорт 
мактаби ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаш; 


34 
б) давлат ва жамоат органларида унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, спорт мактаби 
хўжалик фаолиятига боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш; 
в) педагогик кенгаш ишини бошқариш, спорт турлари бўйича ўқув дастурларининг 
бажарилишини, ўқув-чиниқтириш машғулотларини, хавфсизлик талабларига риоя қилиш 
самарадорлиги ва мазмунини назорат қилиш; 
г) спорт мактабининг педагог ҳодимларга бўлган эҳтиѐжларини аниқлаш, кадрларни 
танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг вазифалари, лавозим мажбуриятларини, ўқувчи-
спортчилари юқори спорт натижаларга эришган директорнинг ўқув ишлари бўйича 
ўринбосари, инструктор-методист, тренер-ўқитувчи ва тиббиѐт ходимига устамалар 
белгилаш ҳамда ўз ваколати доирасида интизомий жазо қўллаш масалаларини кўриб чиқиш; 
д) тренер-ўқитувчилар таркибининг касбий маҳоратларини ошириш учун тегишли 
шарт-шароитларни яратиш, спорт мактабига ажратилаѐтган маблағлардан оқилона 
фойдаланишни таъминлаш; 
е) спорт мактабининг ўқув-моддий базаси ҳисоб-китоби юритилишини, сақланишини 
ва тўлдирилишини таъминлаш; 
ж) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шартномалари тузишда мактаб 
номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, турли 
йўналишлардаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш; 
и) ўқувчи-спортчиларни ичимлик суви билан таъминлаш ва болалар учун қўйилган 
санитария-гигиена талабларига риоя қилиш. 
74. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига, жисмоний тарбия ва спортга оид ҳамда болалар 
ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) спорт мактаби фаолияти ва ривожланишининг иқтисодий асослари, жамоани 
бошқаришнинг самарали шакллари ва методларини; 
в) фаолият натижалари ва сифатига боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий 
рағбатлантириш тизими ва методларини; 
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва 
қайта тайѐрлаш тартибини; 
д) педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси асосларини; 
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
75. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида беш йилдан кам бўлмаган иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish