Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Болалар мусиқа ва санъат мактаби



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

30-§. Болалар мусиқа ва санъат мактаби
ўқитувчисининг малака 
тавсифлари 
Тартиб рақами 
2716 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2453 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
97. Лавозим вазифалари: 
а) ѐш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш, миллий ва жаҳон 
маданиятининг дурдоналар намуналарига таяниб ѐшларнинг эстетик дидини ўстириш ҳамда 
юксак маънавий руҳда тарбиялаш ишларини амалга ошириш; 
б) педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилиш, ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш 
масалалари бўйича уларнинг ота-оналари билан индивидуал учрашувлар ва суҳбатлар 
ўтказиш; 
в) ўқувчиларни кўрик-танловлар, олимпиадалар ва фестивалларда иштирок этишга 
тайѐрлаш; 
г) якка дарсларни олиб борувчи педагог ходимлар ҳар бир ўқувчига ярим йиллик 
шахсий ва ўқув йили бошида назарий фанлар бўйича тақвимий иш режаларини тузиш; 
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
98. Билиши лозим: 
а) болалар мусиқа ва санъат таълими соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) ўқув режалари ва дарс бераѐтган фани бўйича дастурий талабларни; 


42 
в) ўқитишнинг илғор шакл ва услубларини, дарсларни ташкил этиш ва уни ўтказиш 
услубларини; 
г) ўқув ва тарбия сифатини, ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мезонларини; 
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
99. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди. 
31-§. Концертмейстер лавозимларининг 
малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
1521 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2454 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
100. Лавозим вазифалари: 
а) ўзбек мумтоз ва хорижий классик мусиқа ва санъат намуналари асосида 
ўқувчиларнинг мусиқий ва бадиий савиясини ўстиришни таъминлаш; 
б) педагог ходимларга ўқув дастурлари асосида дарсларни тайѐрлаш ва ўтказишда 
амалий ѐрдам бериш; 
в) чолғулар, хор, эстрада ва анъанавий хонандалик, хореография, турли ансамбллар 
машғулотларида жўрнавозлик қилиш, кўрик-танлов ва фестиваллар, концертлар ва бошқа 
тадбирларда иштирок этиш; 
г) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
101. Билиши лозим: 
а) болалар мусиқа ва санъат таълими соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
102. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди. 
103. Мусиқа мактаблари ўқитувчиси, концертмейстерларига иккинчи малака 
тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади: 
а) ходимнинг малакаси – педагогика соҳасида мутахассис малака тоифасига қўйилган 
стандарт талаблардан ортиқ билимлар ва кўникмалар савиясини, психология ва ѐшлар 
физиологиясини ҳамда ўқитадиган фан асосий компонентлари мазмун-моҳиятини билиш 
даражасини баҳолаш бўйича; 
б) ходимнинг касбий маҳорати – қулай ўқитиш шароитини яратиш, таълим жараѐни 
усуллари ва воситалардан фойдаланиш, педагогика ташхис қўйиш оддий услублари ва 
воситаларини, педагоглар малакасини ошириш асосий шаклларини қўллаш, ўқувчиларни 
тушуниш ва улар билан муомала қилиш маданиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш 
маҳорати бўйича; 
в) ходимнинг меҳнати самарадорлиги – ўқувчини ўқув курси охиригача етказишга, 
шунингдек ўқувчиларга туман (шаҳар) танловлари (кўргазмалари) кўрикларида совринли 


43 
ўринларни эгаллашга, ўқувчиларнинг билимлар олишига имкон берувчи педагогик амалий 
фаолияти бўйича; 
г) ходимнинг мутахассис лавозимида камида уч йиллик иш стажи бўлиши билан. 
Магистр даражасига эга ходимга аттестация ўтказилмасдан иккинчи малака тоифаси 
берилади. 
104. Мусиқа мактаблари ўқитувчиси, концертмейстерларига биринчи 
малака 
тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар бўйича аниқланади: 
а) ходимнинг малакаси – таълим жараѐнини якка тартибда олиб бориш технологияси 
бўйича стандарт талаблардан ортиқ билимлар ва кўникмалар савиясини, психологик-
педагогик ташхис қўйишнинг замонавий услубларини билиш даражасини, ўқитадиган фан 
асосий компонентлари мазмун-моҳиятини ҳамда ўқитишни турли даражада олиб боришга 
имкон берувчи назарий билимларни билиш даражасини баҳолаш бўйича; 
б) ходимнинг касбий маҳорати – якка тартибда дастурларни, ўқув-тарбия жараѐни 
услублари ва шаклларини танлашда ўқувчининг психологик хусусиятларини, мойиллиги, 
қобилиятлари, қизиқишлари ва соғлиғини ҳисобга олган ҳолда педагогик масалаларни ҳал 
этиш маҳорати, амалий фаолиятда замонавий педагогик технологиялар, шахсни 
ривожлантириш технологиялари бўйича педагогика элементларидан фойдаланиш маҳорати, 
фан бўйича ўқув-услубий ишларни таҳлил қилиш услубиятини қўллаш лаѐқати бўйича; 
в) ходимнинг меҳнати самарадорлиги – ўқув юрти жамоат ҳаѐтида фаол иштироки, 
малака ошириш курсларида мунтазам қатнашиши, вилоят ѐки туман (шаҳар) миқѐсидаги 
илмий-услубий тадбирларда фаол иштирок этиши, унинг тажрибаси вилоят ѐки шаҳар 
даражасида тарқатилиши (мастер-класслар ўтказилиши), шунингдек, туман (шаҳар), вилоят 
ѐки республика танловлари (кўргазмалари) кўрикларида совринли ўринлар эгаллаши бўйича; 
д) иккинчи тоифали педагог лавозимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши 
билан. 
105. Олий малака тоифаси берилиши қуйидаги асосий кўрсаткичлар бўйича 
аниқланади: 
а) ходимнинг малакаси – педагогика фани ва амалиѐтини, билимлар соҳасида энг янги 
ютуқларни ўзлаштириши, амалий масалаларни ижодкорона ҳал этиши бўйича; 
б) ходимнинг касбий маҳорати – таълим ва тарбия услублари, воситалари ва 
шаклларининг энг мақбулини танлай олиш маҳорати, педагогика ѐки унинг элементлари 
технологияларини мустақил равишда ишлаб чиқиш, синаб кўриш ва муваффақиятли 
ишлатиш маҳорати, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини аниқлаш учун шароит яратиши 
бўйича; 
в) ходимнинг меҳнати самарадорлиги – ўқув юрти жамоат ҳаѐтида фаол иштироки, 
малака ошириш курсларида мунтазам қатнашиши, вилоят ѐки шаҳар миқѐсидаги илмий-
услубий тадбирларда фаол иштирок этиши, унинг тажрибаси вилоят ѐки шаҳар даражасида 
тарқатилиши (мастер-класслар ўтказилиши), шунингдек, вилоят ва республика танловлари 
(кўргазмалари) кўрикларида совринли ўринлар эгаллаши бўйича; 
г) биринчи тоифали педагог лавозимдаги иш стажи камида уч йиллик иш стажига эга 
бўлиши билан. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish