e-qaror.gov.uz
19.10.2022
1
2021 йил «11» август
194-6-91-Q/21
Наманган шаҳар ҳокимлиги
Наманган шаҳар 4-болалар ўсмирлар спорт мактаби,
Наманган вилоят Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага
Ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби ҳамда
Наманган шаҳар Туризм ва спорт бўлимларининг Низомларини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм,
спорт ва
маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 6 апрелдаги
ПФ-6199-сон Фармони, “Ўзбекистон
Республикаси Туризм ва спорт
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2021 йил 6 апрелдаги
ПҚ-5054-сон ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 9 апрелдаги 219-сонли
қарорларини Наманган шаҳарда ижросини таъминлаш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм, спорт ва
маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 6 апрелдаги
ПФ-6199-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2021 йил 6 апрелдаги
ПҚ-5054-сон ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 9 апрелдаги 219-сонли
қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
e-qaror.gov.uz
19.10.2022
2
2. Наманган шаҳар 4-болалар ўсмирлар спорт мактабининг низоми
1-иловага мувофиқ;
Наманган вилоят Спорт ўйинлари ва
енгил атлетикага
Ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактабининг низоми 2-
иловага мувофиқ;
Наманган шаҳар туризм ва спорт бўлимининг низоми 3-иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шаҳар ИИО ФМБ (Ғ.Ғаниев)га мазкур қарорга мувофиқ
Наманган шаҳар туризм ва спорт бўлими ҳамда спорт мактаблари учун
Ўзбекистон Республикаси давлат герби туширилган муҳр ва тамға
тайёрлашга рухсатнома бериш топширилсин.
4. Шаҳар молия бўлими (Б.Рахматуллаев)га:
барча спорт мактабларининг штатлар жадвали ва харажатлар
сметасини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин.
5. Шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (А.Ғайбуллаев), шаҳар
статистика бўлими (Н.Йўлдашев)га:
Наманган шаҳар туризм ва спорт бўлими, Наманган шаҳар 4-
болалар ўсмирлар спорт мактаби ҳамда
Наманган вилоят Спорт
ўйинлари ва енгил атлетикага Ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар
спорт мактабларини белгиланган тартибда қайта Давлат реестрига
киритиш вазифаси юклатилсин.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг
ўринбосари А.Домлажанов зиммасига юклансин.