Наманган муҳандислик-технология институти академик лицей ижрочи директорига
Наманган вилоят, ___________________________ шаҳар ёки туман ,
«____________________________» МФЙ, __________________________________________________ да
Яшовчи фуқаро _____________________________________________ __________________________дан
К А Ф О Л А Т Х А Т И
Мен фарзандимни ушбу академик лицейининг « ___ » курс « ___ » гуруҳ ўқувчиси _______________________________________________________________________________________ни, Қишки таътил даврида тўлиқ хавфсизлигини олган ҳолда қуйидагиларни бажарилишини таъминлайман. Яъни, академик лицейда қишки таътил даври учун мўлжалланган мақсадли йуналтирилган фан тўгаракларига қатнашади, кўчада савдо-сотиқ қилмайди, қишки таътил даври билан боғлиқ хавфсизлик талаблари билан гуруҳ раҳбари, ўқитувчиси ва академик лицей маъмурияти томонидан таништирилдим.
Соат 18.00 дан сўнг фарзандимни руҳсатсиз кўчага чиқармайман. Гуруҳ раҳбарини руҳсатисиз турли кафе барларда, уйларда ёки умумий овқатланиш жойларида ўтиришлар қилмайди. Ундан ташқари турли ҳил компьютер уйинлари, биллиард ва кўнгил очар уйингоҳларга бормайди. Йул ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилади. Техника хавфсизлигига риоя қилган ҳолда лицейдан ташқарида, уйда электр, газ, ҳар хил тиғли асбоблардан зарур бўлгандагина эҳтиёткорлик билан ўз назоратим остида фойдаланади. Диний экстремистик гуруҳ аъзолари, гиёҳванд кимсалар билан алоқада бўлмаслигини, ҳар хил жиноятларга қўл уриб қўймаслигини ўз назоратимизга оламиз. Савдо-сотиқ қилиш, (пиротехника воситаларини қўлламасликка) ундан фойдаланишни салбий ҳолатлари ва қонуний чоралари тўғрисида ҳабардор бўлдим. Уйда боқиладиган ёки кўчада юрадиган ҳайвонларга тегиб, бирор бир касаллик ёки бирон жойига шикаст етказмаслигини ҳам ўз назоратимизга оламиз, ҳамда академик лицейда, лицейдан ташқарида ўртоқлари билан тортишиб қолиб, жанжал чиқариб, танжароҳати етказмаслигини, бизнинг беэътиборсизлигимизнинг салбий оқибатлари натижасида, ўз жонига қасд қилиш (сувда чўкиш, ўзини осиш, кучли дорилардан истеъмол қилиш) каби холатларига йул қуймаслиги учун унинг психологик ҳолатларидан доимо ҳабардор бўлиш, салбий оқибатларни тушунтириш, вояга етиб келаётганлигини ҳисобга олиб, психологик ҳолатларида ўзгаришларни кузатсам зудлик билан гуруҳ раҳбари ёки академик лицей психологи билан ҳамкорликда профилактик ишларни ташкиллаб, тушинтириб бораман. Шунингдек фарзандимни мажбурий меҳнат қилдиришга олиб чиқмасликни кафолатлайман.
Агарда юқоридагиларга амал қилмаган ҳолда бирон бир ноҳуш ҳодиса руй берса, жавобгарлигини ўз зиммамизга оламиз. Қонуний жавобгарлик тўғрисида академик лицей маъмурияти, раҳбарияти ва гуруҳ раҳбарларидан тўлиқ тушунча олдик.
Ушбу кафолат хати билан шахсан танишдим,
имзоловчи: Отаси: ____________________ тел рақами:______________
Онаси: __________________ тел рақами:_______________
Do'stlaringiz bilan baham: |