Совуқ сўз - заҳар.
Ким гапирганига боқма,
Нима гапирганига боқ.
Дўстинг ҳам тил, душманинг ҳам тил,
Суйдирадиган ҳам тил, куйдирадиган ҳам тил.
Ҳаётий тажрибалар, ҳаётий қиёслар, халқона ташбеҳлар, сажъ асосида яралган, Н. Бердиёров, Р.Расуловларнинг “Ўзбек тилининг паремиологик луғати” (Тошкент: Ўқитувчи, 1984), Ш. Шомақсудов, Ш. Шораҳмедовларнинг “Маънолар махзани” (Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2001) китобларидан ўрин олган юздан зиёд пурмаъно ўзбек мақоллари ва маталларида нутқ одоби, маданиятининг тартиби, қонун-қоидалари, мезоналарига оид халқона қарашлар ифодаланган.
Кўпдан-кўп мақолларда сўз тил, нутқ маъносида ҳам қўлланган ва унинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, мавқейи, қадри сарбаландлиги таъкидланган: “Сўз қадрини билмаган – ўз қадрини билмас”, “Сўз - бир, сайқал - қирқ”, “Сўздан сўзнинг фарқи бор, Ўттиз икки нархи бор” каби.[3:9] Шундай экан, ишимиз моҳиятидан келиб чиқиб, халқ мақолларида сўз, нутқ, нутқ одоби ва уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни масалаларига тегишли мақолларни кўздан кечириш ҳамда уларга муносабат билдиришни жоиз, деб ҳисоблаймиз.
Халқ мақолларининг бирида “Айтар сўзни айт, айтмас аўздан қайт” дея ўгит қилинади. Мазур ҳикматда жуда кўп масалаларга ишора қилади. Биринчи галда, халқ носеҳ сифатида намоён бўлади ва кишиларга айни нутқ одоби, сўзларни саралаб ишлатиш, фикрни лўнда, жозибадор қилиб қўллаш ва уни суҳбатдошнинг нафсониятига тегмайдиган даражада етказиш каби фикр намоён бўлади. Бу нутқ маданиятининг зарур жиҳати эканлиги мақол мазмунидан англашилиб туради.
Мақолларда сўз, нутқ ва нутқ одоби хусусида келтирилган мисолларимиз инсонда нутқ маданияти, сўзлаш усуллари, сўз бойлиги талаб даражасида бўлиши, инсон мумкин қадар чиройли сўзлар, айрим ўринларда бадиийлашган иборалар, халқ тилининг таъсирчан ва музайян ифодаларини ишлатиш меъёрларини ўзлаштириши ва буни одат тусига киритиши зарурлиги хусусидаги хулосаларга олиб келади.
Мақоллардагина эмас, айрим бир топишмоқлар ҳам сўз, фикр, сўзга чечанлик, нутқ имкониятларининг серқатламлиги хусусида эканлиги билан диққатни тортади. Масалан, жавоби сўз, гап бўлган “Асалдан ширин, заҳардан аччиқ”, “Бировни суйдирар, бировни куйдирар”, “Оғзимни очдим, учди-кетди, Самарқанду Бухоро бориб етди”, “Оғиздан чиққанча меники, оғиздан чиққани элники”, “Асал эмас, ёқади, ари эмас, чақади” сингари топишмоқларда сўз, унинг таъсирчанлиги ва жозибаси мужассам эканлигини сезиш қийин эмас.
Бир сўз билан айтганда, халқ оғзаки ижодининг турфа жанрларида инсонни ашрафул маҳлуқот қилган сўз, сўзлаш ва унинг одоби, қисқаси, нутқ маданияти борасидаги қарашлар мавжудлиги, нутқ маданияти ментал феъл-атвор бўлиб, халқнинг маънавий оламининг ажралмас қисми эканлиги кўп бора уқтирилганини сезиш ва ундан ибрат олиш мумкинлигини кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётлар:
Тўхлиев Б. Ўзбек адабиёти. Тошкент: Ўқитувчи, 2000. Б.105
Мирзаев Т. Сўздан сўзнинг фарқи бор.// Ўзбек халқ мақолари. Т.: Шарқ, 2005. Б. 3.
3. Улуқов Н., Абдулҳамидова Л. Нутқ маданияти таҳлил ва талқинлари. – Т.Наврўз, 2017. Б.9.
Do'stlaringiz bilan baham: |