Ph. nuda ўсимлиги ер устки қисмидан метаболитларни ажратиб олиш
Ph. nuda ўсимлигининг (2 кг) ер устки қисми хона ҳароратида
метанол (5 × 20 л) билан экстракция қилинди. Экстракт фильтрланди ва
эритувчилар роторли буғлатгичда (40°С) вакуум остида ҳайдалгандан кейин,240 г қуруқ метанолли экстракт (қуруқ ҳом ашёга нисбатан 12%) олинди.Олинган экстрактни гидрофоб қўшимчалардан тозалаш учун сувда эритилиб, хлороформ (4 × 0,5 л) билан ишлов берилди. Тозаланган сувли қолдиқни бутанол (5 × 0.5 л) билан экстракция қилиниб, роторли буғлатгичда вакуум
ёрдамида ҳайдалди ва 96 гр (40%) қуруқ н-бутанолли экстракт олинди.
Қуруқн-бутанолли экстракт (96 г) силикагелли (80 см × 120 см)
колонкагажойланди. Колонка CHCl3/CH3OH (15:1 , 20 л) аралашмасибилан
ювилгандатаркибида 3,5 ва7моддалари мавжуд бўлган А фракцияси
ажратилди. Колонкани CHCl3/CH3OH (20:1, 4 л) аралашмаси билан ювишни
давом эттириб 1.08 г бирикма 3 ажратиб олинди.
Тадқиқот учун Ўзбекистон республикасининг Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Поромон қишлоғи, тоғ ён бағридан июль ойларида йиғиб олинган Scutellaria comsa Juz ва Phlomoides nuda ўсимликларининг ер устки қисмлари олинди.
Ш.3. Phomoides nuda ўсимлигининг бензилли, хлороформли этилацетатли, бутанолли ва сувли суммаларининг каламуш жигар митохондрияси функционал кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш.
Тажриба учун вазни 180-200 г бўлган эркак оқ каламушлар танлаб олинди. Лаборатория ҳайвонларини сақлаш, озиқлантириш ва меъёрий ҳароратда ушлаб туриш виварий шароитида олиб борилди. Phlomoides nuda ўсимлигининг бензилли, хлороформли этилацетатли, бутанолли ва сувли суммаларининг каламуш жигар митохондрияси функционал кўрсаткичларига юқори ўтказувчан пораси ва АТФга боғлиқ калий каналига таъсир этувчи турли концентрациялари скрининг танлаб олинди. Ушбу олинган суммаларни гепатопротектор фаоллигини баҳолаш учун in vivo тажрибаларда каламушларда токсик гепатит модели чақирилди. Тадқиқотларимизда Phlomoides nuda ўсимлигидан олинган суммалларнинг биологик фаоллиги аниқлаш учун in vitro ва гепатопротектор фаоллигини баҳолаш учун in vivo тажрибалар олиб борилди.
Каламуш жигаридан митохондрияни ажратиш усули
Митохондриялар каламуш жигаридан дифференциал центрифугалаш (РС-6) усули ёрдамида ажратилди [Schneider, 1948]. Тажриба учун олинган ҳайвон жонсизлантирилди ва декапитация қилиб қорин бўшлиғидан жигар ажратиб олинди ҳамда аввалдан тайёрланган ярим эриган музли ажратиш муҳитига солинди. Ажратиш муҳити таркиби (мМ): сахароза -250, трис-хлорид-10 мМ, ЭДТА – 1; рН 7,4. Ажратиб олинган жигар массаси аниқлангандан сўнг уни механик прессдан ўтказиш учун тефлонли гомогенизаторга солинди. Жигар тефлонли гомогенезаторда 6:1 нисбатда (5 г жигар тўқимаси ва 30 г ажратиш муҳити) ажратиш муҳитида гомогенизация қилинди. Гомогенизация биринчи марта 600 g айланишда 7 минут давомида 01о С да ва супернатантни иккинчи марта 6000 g да 15 минут давомида 01о С да РС-6 центрифугада чўктирилди. Тажриба давомида митохондрияни инкубациялан учун муз ҳаммомида сақланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |