\\
IVБОБ “Асихон” ва “Кўкарамон” ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎШИЛМАЛАРИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШ
IV.1. “Асихон” ва “Кўкарамон” озиқ-овқат қўшилмаларидан вирусли гепатит Б, гипертония касалликларини даволашда фойдаланиш
IV.2. “Кўкарамон” озиқ-овқат қўшилмасидан гипертония касаллигини даволашда фойдаланиш
ХУЛОСАЛАР
|
1. Ўзбекистонда ўсадиган Lamiасie оиласи, ҳамда Phlomoides moench, Phlomoides isochila, Phlomoides nuda, Phlomoides integior, Phlomoides kirgizorum, Phlomoides speciosa доривор ўсимликларининг кимёвий таркиби ўрганилди.
2. Ўзбекистонда ўсадиган Phlomoides nuda, Scutellaria comosa ўсимликларининг шифобахш хусусиятлари ва кимёвий таркибини ўрганиш борасидаги адабиётлар таҳлили натижасида, мазкур ўсимликлар асосида табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилалари ишлаб чиқиш мумкинлиги исботланди.
3. Илк бор Узбекистонда ўсадиган Phlomoides nuda, Scutellaria comosa ўсимликлари асосида гепатит С, гипертония , қон босими касалликларини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган “Асихон” ва “Кукамарон” номли янги табиий озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқилди.
4. “Асихон” ва “Кўкамарон” озиқ-овқат қўшилмалари таркибидан лютеолин, скутелярин, байкалин, апигенин, воганин табиий биологик фаол бирикмалар ажратиб олинди, ҳамда уларнинг таркиби ва тузилиши ИҚ-спектроскопик, масс-спектрометрик методлар ёрдамида исботланди.
5. “Асихон” ва “Кўкамарон” озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигида янги озиқ-овқат қўшилмаси сифатида расмий рўйхатга киритилди, ҳамда Санитария-эпидемиологик хулоса ва мувофиқлик сертификати олинди.
6. “Асихон” ва “Кўкамарон” озиқ-овқат қўшилмалари янги товарлар сифатида “Alsage Pharm ” МЧЖ да ишлаб чиқарилиб, халқ табобатида амалиётда фойдаланиш учун тавсия этилди.
7. “Асихон” ва “Кўкамарон” озиқ-овқат қўшилмаларининг шифобахш хусусиятлари Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги халқ табобатига ихтисослашган “Мурод Шифо” клиниасида ва Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги “Олтин Водий табиати” шифохоналарида ўрганилди. Клиник текширувлар натижалари гепатит С, гипертония ва қон босими касалликларини даволашда “Асихон” ва “Кўкамарон” табиий, биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларидан фойдаланилганда яхши самара беришини кузатилди.
8. “Асихон” ва “Кўкамарон” табиий, биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини кимёвий таркиби асосида синфлаб, уларга ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича янги 1212300007 товар код рақамлари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Републикаси давлат божхона қўмитаси томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабцл қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |