Хайдарова дилрабо рахимжоновна


Lamiасeae оиласига кирувчи айрим ўсимликларини эфир таркибини аниқлаш



Download 1,69 Mb.
bet30/37
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#628421
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37
Bog'liq
дисс бирлашган Д.Х.Р

Lamiасeae оиласига кирувчи айрим ўсимликларини эфир таркибини аниқлаш.
Ефир мойларини ажратиб олиш усуллари
Ефир мойларини ажратиб олишда жуда кўп усуллардан фойдаланилади. Бу усуллардан бири гидродистиллация усули ҳисобланади.
Гидродистилясия усулининг асосий устунлиги унинг ёрдамида ефир
мойининг тоза ҳолда олинишидир. Камчилиги еса ефир мойи таркибидаги термолабил компонентларининг парчаланиши ва юқори температура таъсирида турли кимёвий ўзгаришларнинг амалга ошишидир.
Ефир мойларини ажратишнинг сув буғи ёрдамида ҳайдашнинг органик бирикмаларни дистиллятдан екстраксиялаш усуллари билан бирлаштирилган комбинацияли усуллари мавжуд. Ефир мойларини ажратиш ва консентрлашнинг бошқа усуллари ййенгил учувчан бирикмаларни сорбент (тенокс, помкорб) ёки криотуткич ёрдамида ушлашдир. Бу усул газ намуналаридан ййенгил учувчан моддаларни текшириш зарур бўлган ҳолларда жуда қулай. Таркибида енгил учувчан модда бўлган маълум ҳажмдаги газ суюқ азот билан совутиладиган сорбент билан тўлдирилган труба ёки капилляр орқали ўтказилади. Шундан кейин сорбентли колонка ёки криотуткич газ-носител оқимида 200-2500C гача жуда тез қиздириш ёрдамида хроматографик колонкага юборилади. Ушбу жараён термик беқарор моддаларнинг парчаланиши ва изомерланиши хавфи билан боғлиқ.
Ефир мойлари таркибида термик беқарор компонентлар ва сув буғи билан ҳайдашда парчаланадиган моддалар бўлган ҳолда екстраксия усули қўлланилади.
Екстраксия қайнаш температураси паст бўлган еритувчилар (петролей ефири, диетил ефири, ацетон ва бошқалар) билан ўтказилади. Кўпгина ҳолларда екстраксиялаш Сокслет типидаги аппаратда аниқ вақтлар оралиғида ( баъзи ҳолларда бир неча секундгача вақтда ) амалга оширилади. Олинган екстракт инерт газ оқимида ёки паст температурада пасайтирилган босимда консентланади. Усулнинг устунлигига намунадан термик беқарор ва қийин учувчан компонентларни ажратиш имкониятига ега бўлганлигини, камчилигига еса ажратилган компонентларни консентрлашнинг зарурлиги (бунда йенгил учувчан бирикмалар учиб кетиши мумкин), газ хроматографи колонка буғлаткичининг қийин учувчан бирикмалар ва уларнинг парчаланиши маҳсулотлари билан ифлосланиш имкониятини киритиш мумкин.
Хом ашё таркибида жуда кам миқдорда ефир мойи (атиргул гуллари, марваридгул ва бошқалар) бўлса, бундай ҳолда анфлераж билан ажратиш қўлланилади.
Ефир мойлари ва терпенли бирикмаларни асосий ташкил етувчилар сифатида анализ қилишнинг асосий ўзига хос томонлари шундан иборатки, улар ўсимликларда мураккаб аралашмалар таркибида учрайди. Aралашмада уларнинг сони бир неча ўнлаб бўлиб, консентрацияси кенг консентрация оралиғида бўлади.
Газ-суюқлик хроматографияси (ГСХ) терпенли бирикмалар аралашмаларини ўрганишда жуда кенг қўлланилади. Бу қуйидагилар билан тушунтирилади.
Терпеноидлар 150 дан 3500C гача қайнаш температурасига ега ва парсиал
босими ушбу усул бўйича анализни ўтказишга йетарли.
ГСХ бугунги кунда мураккаб аралашмаларни ажратишда енг самарали усулдир ва идентификациялашнинг спектрометрик усуллари билан чатиштирилган ҳолда фойдаланиш мумкин. Терпенлар аралашмалари анализи учун кенг оралиқдаги қутбликдаги – қутбсиздан (СЕ -30,0 0В-101) қутблигача (карбовакс 20 М ) турғун фазалар ишлатилади. Қутбсиз турғун фазали колонкаларда бирикмалар уларнинг қайнаш температурасига мос равишда дастлаб монотерпенлар, кейин еса сесквиди- ва тритерперлар елюирланади. Кислородли бирикмалар мос углеводородларга қараганда узоқроқ ушланади.
Терпенли бирикмалар аралашмаларнинг анализи тўлдирилган ва капилляр колонкаларда амалга оширилади.
Капилляр калонкалар аралашмаларни нисбатан самарали ажратганлиги учун
уларни қўллаш ошиб бормоқда.
ГСХ нинг аниқлаш сезгирлиги қўлланиладиган детекторнинг тури билан аниқланади. Хроматографлашни ўтказиш учун микрошприц ёрдамида хроматограф буғлатгичига ефир мойининг кам намунаси (0,001 мкл) юборилади ва
2500C да буғлатилади. Колонка орқали доимо ўтиб турадиган газ-ташувчи (Ҳе,
Ҳ2 ёки Н2) таъсирида ефир мойи буғ ҳолида колонка бўйлаб харакатланади.
Ефир мойи компонентлари суюқ фазага нисбатан турлича адсорбсион хоссага ега, шунинг учун модданинг колонкада харакатланиш тезлиги турлича. Натижада колонкадан компонентлар алоҳида моддалар шаклида чиқади. Одатда ефир мойларининг анализи 30-40 минутни ташкил етади. Замонавий методикада алоҳида олинган модда 3-7 секунд ичида чиқади. Шундай қилиб, анализни ўтказиш давомида юзлаб моддаларни аниқлаш мумкин. Бу моддалар турли усулларда детекторланади. Хроматографик колонкадан ажралган моддаларни аниқлашнинг асосий усули аланга-ионловчи детекторлашдир. Ушбу мақсад учун колонканинг чиқиш қисмига детектор уланади. Детектор бу – тухтовсиз ёниб турувчи водород алангаси бўлган найдир. Aлангага келадиган модда юқори температура таъсирида ионланади ва ушбу ионларнинг пайдо бўлиши бўйича у аниқланади. Ионлар миқдори алангадаги модда миқдорига пропорсионал.
Хроматографик анализни ўтказиш натижасида чўққилар шаклида хроматограмма олинади. Чўққининг ўлчамлари намунасидаги модданинг миқдорини кўрсатади. Миқдорий нисбатлар (одатда % нисбатларида) компютер ёрдамида автоматик ҳисобланади [28].
Хромато-масс-спектрометрия. Бугунги кунда хромато-масс-спектрометрия (ГХ-МС) органик массспектрометрияда кенг қўлланиладиган физика-кимёвий тадқиқот усулларидан бири бўлиб қолмоқда. ХХ-асрнинг 90-йилларидан бошлаб еса юқори самарали суюқлик хромато-масс-спектрометрнинг комбинациясидан иборат система йетакчилик қилмоқда.
Газ хроматографи ва масс-спектрометрнинг комбинацияси мутлақ мантиқий
бо‟либ, иккала усулда ҳам органик бирикмалар аралашмасининг таҳлил газ фазасида олиб борилади. Мазкур усуллар деярли бир хил сезгирликгаега.Бу усулларни бир ягона асбобда ёки системага бирлаштиришга то‟сқинлик қиладиган ягона омил, бу уларнинг ишлаш шароити яни босим омилидир. Газ хроматографиясида таҳлиллар атмосфера босимида олиб борилса масс-спектрометр еса чуқур вакуум шароитида
ишлайди.
Мазкур усуллар ягона системага уйг‟унлаштиришнинг асосий принсиплари
1957 йили ҳаётга тадбиқ етилган еди.
Ефир мойлари анализда асосий усул хромато-масс-спектрометрия гибрид усули-Газ-суюқлик хроматографиясининг масс-спектрометрик детексиясидир. Ионланиш усулининг енг мақбули сифатида анализ қилинаётган компонентлар структурасини ишончли характерловчи парчаланишдан ҳосил бўлган ионлар характери бўйича имконият берадиган електронли уришдир. бунинг учун бундай ёндашув кам ўрганилган ефир мойлари таркибини ўрганишда муҳимдир [28. -б].

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish