Хайдарова дилрабо рахимжоновна


III.2. Lamiасeae оиласига кирувчи айрим ўсимликларини биологик фаол моддаларини таркиби ва тузилишини аниқлаш



Download 1,69 Mb.
bet31/37
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#628421
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37
Bog'liq
дисс бирлашган Д.Х.Р

III.2. Lamiасeae оиласига кирувчи айрим ўсимликларини биологик фаол моддаларини таркиби ва тузилишини аниқлаш

Тадқиқот учун Ўзбекистон республикасининг Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Поромон қишлоғи, тоғ ён бағридан июль ойларида йиғиб олинган Scutellaria comsa Juz ва Phlomoides nuda ўсимликларининг ер устки қисмлари олинди.


Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти Янгиқўргон тумани, терилган Scutellaria Juz. турининг флавоноидлари таркибини ўрганиш мақсадида қуритилган ва майдаланган 2,0 кг ўсимликни 70% ли этил спирти билан хона ҳароратида ҳар сафар 7 л дан, 8 маротаба экстракция қилинди. Олинган 56 л спиртли экстрактни роторли буғлатгичда 0,9 л қолгунча буғлатилди.
Қуюлтирилган экстрактни (1:1) сув билан суюлтириб, ажратгич воронкада, сув-спиртли экстрактни чайқатиб турган ҳолда бензин билан 0,8л дан 6 маротаба экстракциялаб, ёғлар ва бошқа қўшимча моддалардан тозаланди. Тозаланган экстракт кетма-кет равишда 700 мл хлороформ билан 6 маротаба, 600 мл этилацетат билан 8 маротаба ва 600 мл н-бутанол билан 10 маротаба ажратгич воронкада экстракция қилиниб, фракцияларга ажратилди. Фракциялардан эритувчиларни ҳайдаб, 16,0 г бензинли, 25 г хлороформли, 40,0 г этилацетатли, 50,0 г н-бутанолли фракциялар йиғиндилари олинди.
Этилацетатли йиғиндини бўлиш. 40,0 г хлороформли йиғиндини хлороформ:метанол системасини 1-6 ларида устунли хроматография усули ёрдамида 1,8 х 140 см см ўлчамдаги силикагел 800,0 г сорбенти иштирокида таркибий қисмларга ажратилди. Колонкадан йиғиндини аввалига тоза экстракцияланган хлороформ билан сўнгра хлороформ-метанол 97:3, 19:1, 9:1, 85:15, 4:1; системаларида ювилди. Фракцияларни 250 мл. дан йиғиб, ҚХ ҳамда ЮҚХ усулида текшириб борилди ва бир хил фракциялар қўшиб борилди. Колонкани дастлабки эритувчилар аралашмаси билан ювилганда 0,6 г Байкалеин (5,6,7-тригидроксифлавон) 0,24 г Вогонин (5,7-дигидрокси-8-метоксифлавон) 0,2 г Байкалеин-7-О--D-глюкопиранозид ажратиб олинди.
Хлороформли йиғиндини бўлиш. хлороформли йиғиндини хлороформ:бензин системасини 1-6 ларида устунли хроматография усули ёрдамида 1,8140 см см ўлчамдаги силикагел 270,0 г сорбенти иштирокида таркибий қисмларга ажратилди. Устунли хроматографияда аввал йиғиндини тоза экстракцияланган бензин билан сўнгра хлороформ-бензин системаси 1) 2:3; 2) 1:1; 3) 3:2; 4) 7:3; 5) 4:1; 6) 9:1 нисбатлари билан ювилди. Фракцияларни 250 мл. дан йиғиб, ҚХ ҳамда ЮҚХ усулида текшириб борилди ва бир хил фракциялар қўшиб борилди. 0,2 г Вогонин (5,7-дигидрокси-8-метоксифлавон) 0,4 г хризин (5,7-дигидроксифлавон), 2-эритувчилар аралашмаси билан ювилганда 0,3 г норвогонин (5,7,8-тригидроксифлавон) ажратиб олинди.
Этилацетатли йиғиндини 1,8140 см ўлчамдаги колонкада 400,0 г силикагел сорбенти иштирокида хроматография усули ёрдамида таркибий қисмларга ажратилди. Аввал колонкага солинган сорбент ва йиғиндини тоза гексан сўнгра гексан-изопропил спирт 1) 95:5, 2) 90:10, 3) 85:15 нисбатлари иштироки асосида амалга оширилди. Колонка гексан-изопропил 1-системасида ювилганда 0,3 г хризин-7-О--D-метилглюкуронид, 0,2 г апигенин-7-О--D-глюкуронид
н-Бутанолли йиғиндини1,8  140 см ўлчамли колонкада силикагел (800 г) сорбенти иштирокида хроматография қилинди. Гексан-изопропил спирт системасинининг 1) 97:3, 2) 95:5, 3) 90:10, 4) 85:15 нисбатларида ювиш олиб борилди. Колонка 1-системада ювилганда 20-35 фракцияларда 0,3 г скутеллареин-7-О--D-глюкпиранозид, 2-системада ювилганда 56-71 фракциларда 0,20 г апигенин-7-О--D-глюкозид ва 85-104 фракцияларда 0,36 г норвогонин-7-О--D-глюкозид, 4-системада ювилганда 170-190 фракцияларда 0,4 г вогонозид ва 250-268 фракцияларда 0,3 г лютеолин-7-О--D-глюкуронид моддалари ажратиб олинди.
Ph. nuda ўсимлиги ер устки қисми (1500 г) xона ҳароратида метанол билан(6 л × 5 марта) экстракция қилинди. Эритувчи вакуум остида ҳайдалгандан сўнг қолган метанолли қолдиқ (225 г) (қуруқ хом ашёга нисбатан 15%) 500мл сувда эритилди ва кейин хлороформ билан (1 л × 5 марта) экстракция қилинди. Сувли қолдиқ хлороформ ёрдамида гидрофоб қўшимчалардан тозалангандан кейин, н-бутанол билан экстракция қилинди ва ҳайдалгандан кейин 90 г (6%) бутанолли экстракт олинди. Бутаноллиэкстрактнисиликагелликолонкада хроматография қилиндива бунда элюент сифатидахлороформ, хлороформ-метанол (70:1, 60:1, 50:1, 40:1, 30:1, 20:1, 15:1, 9:1, 4:1) аралашмасиқўлланилди. ЮҚХ ёрдамида экдистероид сақловчифракцияларйиғилдиваэкдистероидларйиғиндиси(7.5 г) (хомашёганисбатан0.5 %)олинди. Силуфол пластинкалар дахлороформ-метанол (4:1, 9:1) эритувчиларсистемасидаЮҚХ таҳлилқилинди. Ўсимликни бутанолли фракциясини тадқиқ қилиш давомида А ва В экдистероидлар фракциялари ажратилди.A фракцияси юқоридаги каби силикагелли колонкада (колонкали хроматография учун Silicagel 63-100 мкм, 300 г) босқичма-босқич CHCl3 - CH3OH (25:1, 400 мл) ва CHCl3-CH3OH (15:1, 500 мл) билан элюирланди.Фракциялар 75100 мл дан йиғиб борилди, бир жинслилик ва индивидуал моддалар идентификацияси «Silufol UV254» пластинкалари ёрдамида ЮҚХ (юпқа қатламли хроматография) усулида текширилди ва ўхшаш фракциялар қўшилди.Аналитик ЮҚХ усули ёрдамида элюатларни таҳлил қилиш натижасида қутблилиги кам бўлган фракциядан бирикма ажратилди. (Экдистерон)

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish