II.2.3. “Асихон” ва “Кўкамарон”” озиқ-овқат қўшилмалари таркибидаги оғир металларини аниқлаш
II.3. “Асихон” ва “Кўкамарон” озиқ-овқат қўшилмаларининг клиник текширув натижалари.
II.4. “Асихон” ва “Кўкамарон” озиқ-овқат қўшилмаларини ТИФ ТН бўйича синфлаш
Хулоса қилиб айтганда, таркибида инсон саломатлиги учун фойдали бўлган организми иммунитeтини мустаҳкамлаш, қон босимини нормаллаштириш, қонни тозалаш ва танадаги қон айланишини яхшилаш каби хусусиятларини намоён қилувчи табиий бирикмалар борлиги аниқланган Оловли ўт (Phlomoides nuda) ўсимлиги шифобахш хусусиятга эга эканлиги исботланди.Кўкамарон ўсимлигининг барча турлари таркибида инсон организми учун зарур бўлган биологик фаол моддалар мавжуд. Айниқса, Фарғона водийсида ўсувчи Кўкамарон (Scutellaria comosa) тури ўсимлиги таркибида бошқаларга нисбатан фойдали бирикмалар кўплиги билан ажралию туради. Шунинг учун мазкур ўсимлик асосида тайёрланган янги “Кўкамарон” ва “Асихон” номли табиий, биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари организм иммунитeтини тиклаш, қон томир деворларини мустаҳкамлаш, юрак уришини яхшилаш, шишларни йўқотиш, микробларга қарши курашиш, ўт ва сийдик ҳайдаш, жигар фаолиятини яхшилаш, ошқозон яраларини даволаш, қон босими нормаллаштириш, мускуллар ўз-ўзидан қисқаришини бартараф этиш каби фойдали хусусиятларга эга. Шу билан бирга мазкур табиий, биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари даволаш мураккаб ҳисобланган вирусли гепатит касалликларини даволаш ва олдини олишда яхши самара бериши исботланди
III БОБ. LAMIАСEAE ОИЛАСИГА КИРУВЧИ АЙРИМ ЎСИМЛИКЛАРИНИ БИОЛОГИК ФАОЛ ЎРГАНИШ ВА УЛАР АСОСИДА ЯНГИ БИОЛОГИК ФАОЛ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎШИЛМАЛАРИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ (ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ҚИСМ).
Фойданилган жихозлар ва реактивлар.
УБ-спектрлари Lambda-16 спектрофотометрида (Perkin Elmer, АҚШ) этанол ва метанолдаги эритмаларда, ИҚ-спектрлари System 2000 FT (Perkin Elmer, АҚШ) спектрофотометрида KBr асосидаги таблеткаларда ва глицериндаги эритмаларида, масс-спектрлар МХ-1310 (Россия) спектрометрида 50 эВ ионлаштириш кучланишида олинган. 1Н-ЯМР спектри Tesla BS-567A (Чехославакия), 600 МГц (, м.б О-ГМДС) сигналига нисбатан спектроскопияда, 13С-ЯМР спектри худди шу қурилмада 25 МГц олинган. Суюқланиш ҳарорати “БОЭТИУС” типидаги кўриш қурилмасида ўлчанган. Устунли хроматография КСК маркали 100/160 мкм (Реахим-Россия, Chemapol-Чехословакия) силикагелда, юпқа қатламли хроматография (ЮҚХ) Silufol UV-254 пластинкаларида ва силикагел Л 5/40 (Чехословакия) сорбентли шиша пластинкада, шунингдек қоғозли хроматография (ҚХ) Filtrak №11 қоғозида (Германия) амалга оширилган. ЮҚХ да флавоноид моддаларни 1 % AlCl3 ни спиртдаги эритмаси, FeCl3 ни спиртдаги 3 % ли эритмаси 1 % ванилинни концентрланган сульфат кислотадаги эритмаси, қоғозли хроматографияда эса қандли моддаларни кислотали анилинфталат билан 90-1000С да 3-5 дақиқа қиздириш йўли билан аниқланган.
Флавоноидларни индивидуал бирикмаларга ажратишда этилацетатли ва н-бутанолли йиғиндилар учун устунли хроматографияда қуйидаги эритувчилар аралашмасидан фойдаланилди:
хлороформ-метанол 97:3, 19:1, 9:1, 85:15, 4:1;
хлороформ-изопропилспирт 97:3, 19:1, 9:1, 85:15, 4:1;
Хлороформли йиғинди учун устунли хроматографияда ишлатилган эритувчилар системаси:
Бензин-хлороформ 6:4,1:1,4:6, 3:7, 2:8, 1:9;
Юпка катлам хроматография (ЮҚХ) учун эритувчилар системаси
н-бутанол-пиридин-сув 6:4:3
бензол-этилацетат-сирка кислота 50:50:1
Хроматограммаларни очилтирувчи реактивлар сифатида қуйидагилар қўлланилади: Аммиак ва йод буғлари, 10% ли этанолда эриган 50 % ли калий гидроксид эритмаси.
Эксприментал қисм Наманган давлат унверситети ва Ўсимлик моддалари кимёси институти, Наманган Мухандислик технология институтларида бажарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |