II.2.2 “Кўкамарон” озиқ-овқат қўшилмаларининг хусусиятларини аниқлаш
Бугунги кунда фармацевтика саноатида кўкамарон ўсимлиги асосида таркибида рутин, ликвиритон, флакумин, датискан, лакризид, леспефлан, фларкарбин, фламин, силибор каби кўпгина флавоноидлар сақловчи бир катор самарали дори воситалари яратилганлиги ушбу табиий доривор усимликларни купайтириш ва улардан табиий биологик фаол моддаларни ажратиб олиш ва амалиётда қўллашни таказо этади. Кўкамарон флавоноидлари кучли антиоксидант таъсирга эга. Масалан, вагонин флаваноиди қон босимини тушурувчи, нейропротектор таъсирга эга. Шунингдек, кўкамарон таркибида қон босимини тушуришга таъсир қилувчи бошқа кимёвий бирикмалар ҳам мавжуд. Кўкамарон ўсимлигини кимёвий таркиби ва ундаги макро ва микро элементлар, фойдали табиий бирикмалар кўплиги, ушбу ўсимликни ер устки қисми асосида янги озиқ-овқат қўшилмалари яратишни тақозо этди. Шунинг учун биз Кўкамарон (Scutellaria comosa) ўсимлиги асосида янги “Кўкамарон” номли табиий, биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқдик, ҳамда мазкур янги биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаcини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида озиқ-овқат қўшилмаси сифтида рўйхатга олинди ва амалиётда қўллашга рухсат этилди.
Биз ушбу озиқ-овқат қўшилмаларининг шифобахш хусусиятларини ўрганиш мақсадида Андижон вилояти, Жалақудуқ туманидаги “Олтин Водий табобати” ва Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги “Мурод шифо” шифохоналарида клиник синовлардан ўтказдик. Синов натижалари мазкур озиқ-овқат қўшилмаларининг қон босимини тушуриш, организм иммунитeтини тиклаш, қон томир деворларини мустаҳкамлаш, юрак уришини яхшилаш, шишларни йўқотиш, микробларга қарши курашиш, ўт ва сийдик ҳайдаш, жигар фаолиятини яхшилаш, ошқозон яраларини даволаш, қон босими нормаллаштириш, мускуллар ўз-ўзидан қисқаришини бартараф этиш, қонни тозалаш ва танадаги қон айланишини яхшилаш, жигар фаолиятини тиклаш ва ўт ажралиб чиқшини яхшилаш хусусиятларига эга эканлигини кўрсатди. Айниқса, қон босимини тушуришда Кўкамарон ўсимлиги асосида таёрланган мазкур дамламалардан фойдаланиш касалликни даволашда синтетик дори воситаларина нисбатан яхши самара бериши исботланди.
Ушбу тадқиқот ишида янги “Кўкамарон” озиқ-овқат қўшилмасининг қон босимини тушуриш хусусияти, ҳозирда қон босимини тушуришда қўлланилаётган айрим синтетик дори воситалари билан қиёсий таққослаш йўли билан таҳлил қилинди. Қиёсий таҳлил натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган:
II. 4- жадвал.
Кўкамарон таркибидаги табиий бирикмалар ва айрим синтетик дори воситаларининг қиёсий таҳлили
|
Қон босимини туширувчи дорилар таркибидаги моддалар
|
Кўкамарондан ажратиб олинган моддалар
|
апигенин
|
воганин
|
Skutellarein-7-O-β-D-glyukopiranozid
|
|
Валсартан
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
|
Лосартан
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
|
S-аденозилметионин
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5, 6
|
|
|
|
|
|
|
амлодипин
|
1,2,4,5
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
|
рамипирил
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
|
фурасимид
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5,6
|
|
Резерпин
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
|
энапрел
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
1,2,3,4,5
|
C-C bog’ -1
C=O karbanil-2
OH gidroksil -3
Aramatiklik-4
Benzol halqa-5
Piran-6
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, Scutullaria cоmsа ўсимлиги таркибидаги табиий бирикмалар кимёвий таркиби жиҳатдан қон босимини тушурувчи синтетик дориларга яқин. Шунинг учун ҳам мазкур озиқ-овқат қўшилмалари қон босимини тушириш ва нормаллаштиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |