§I.3.1. Ўсимликлар асосида тайёрланган озиқ-овқат қўшилмаларини синфлаш
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан тахрирланган “Ўзбекистонда халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори инсон саломатлигини таъминлашда, тиббиёт ва халқ табобатини биргаликда фаолият кўрсатишини талаб этмоқда. Қарор матнида ўткир ва мураккаб касалликларни даволашда халқ табобати муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган. Шиддат билан ривожланаётган замонда бозор иқтисодиётида , халқ эҳтиёжларини қондирадиган маҳсулотларнинг сони ҳамда сифати ортиб бормоқда. Биз истемол қиладиган мева-сабзавотларимиз асосий таркибини углеводлар, витаминлар ва шу каби дармондорилар ташкил этади.Инсон ҳаётини ўсимликлар оламисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инсоннинг яшаши учун зарур бўлган озиқ-овқат, дори-дармон, витамин шакар моддалари, ёғлар, эфир мойлари ва бошқа маҳсулотлар ўсимликлардан олинади. Ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатурасида (ТИФН) 0706100009 код рақами репа (шолғом) учун ажратилган. Бошқа шолғомсимон илдиз мевалар учун 0706909009 код рақами ажратилган бўлиб, уларга редиска, турп ва бошқалар мансубдир. ТИФТН да турп учун алоҳида рақам ажратилмагани экспорт-импорт жараёнларини қонуний амалга оширишда бир оз қийинчилик туғдиради. Шунинг учун турп маҳсулоти учун қуйидаги код рақамини тавсия этилган: 0706909008. ТИФТН даги 0706909009 рақами эса редиска, дайкон ва бошқа шолғомсимон илдизмевалари учун таалуқли бўлиб қолаверади. Мана шу ерда интернет ма’лумотларига ко’ра Россияда сладкая редка-дайкон турпи қуйидаги код билан чиққан 07069090091-биздаги кодлаш қонунига тўғри келмайди, чунки унда 11 рақам мавжуд.
Халқаро классификацияга биноан код 0802-бошқа ёнғоқлар, янги ёки қуритилган, пўчоғидан тозаланган ёки тозаланмаган, пўстлоғи билан, пўстлоқсиз коди ма’лум.
-Грек ёнғоғи
0802310000-пўчоғи билан
0802320000-пўчоғидан тозаланган
Шуларга асосланиб қуйидагича кодлаш тарафдоримиз:
0802310001-етилмаган (яшил) пўстлоғи билан
0802310002-қуриган пўстлоғи билан
0802310009-бошқалар
0802320000-пўчоғидан тозаланган (мағиз)
Демак республикадан четга чиқариладиган махсулотларни сертификат кодларининг халқаро стандартларга мос келиши уларнинг харидорлигини оширишга сабаб бўлади.
Кўпгина мамлакатларга мевалар киритилганда унинг давлат реестри, экспорт хулосаси ҳамда антидопинг марказ хулосаси сўралади. Бу озуқа биологик фаол овқатга қўшимчаларга ҳам тегишлидир. Экспорт махсулотларига қароли ва олча турлари киради. Бунда қаролини Россияда чернослив деб сотувга чиқаради, мева билан бирга экспорт махсулотлари бу унинг мураббоси, виноси, пудингидир. Умуман табиатда ва маданийлаштирилган шаклда 2000 тури мавжуд. Қаролининг фойдали томони бу унда рутин бўлишидир, у эса инсон қон капилярларини мустаҳкамлайди, у эса иссиқ ишловда ҳам парчаланмайди. Қароли таркибидаги калий ионлари организмдан кўпайган суюқларни чиқаради. Бу мевадаги бой минерал таркиби жигар ва буйрак, юрак-томир касалларида фойдалидир. Қароли ва шофтоли экстрактлари рак хужайраларини камайтиришга келтирилади.Қароли асосидаги вино қадимги дунёдаги рецептларга асосан олинади. Россияда қароли ва олчага давлатлар аро стандарт ГОСТ 21920-76, ОКП 97 6121 ма’лум. Ундаги токсик элементлар ГОСТ 26927, ГОСТ26930, ГОСТ 26934 га, мос келиши керак, пестецидлар бор йўқлиги ҳам текширилади . Сахароза миқдори ГОСТ 28.562-90 0рқали аниқланади. Ўзбекистондаги қаролиларда 21% гача сахароза аниқланган Россия сортларида унинг таркиби 9-17% демак Ўзбекистон сортларида ширинлик юқори экан.
Ўсимликлар ўз навбатида табиий кимёвий лаборатория вазифасини ўтайди ва мураккаб тузилган органик бирикмаларни синтез қилади. Бу бирикмалар эса халқ хўжалигининг турли тармоқлари учун қимматбаҳо хом ашё манбалари бўлиб хисобланади. Шу сабабли маданий ўстирилаётган ва ёввойи ўсимликларни ўрганиш, улардан унумли фойдаланиш халқ хўжалигимизнинг асосий вазифаларидан биридир.
Ҳозирги вақтда тиббиётда 250 га яқин ўсимликларнинг маҳсулотидан фойдаланилади. Шу кўрсатилган доривор ўсимликлар маҳсулотининг 48 фоизи ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан, 30 фоизи турли хўжаликларнинг доривор ўсимликлар ўстириладиган далалардан унумли фойдаланилади.
Инсон саломатлиги хар бир давлатнинг асосий иктисодий кўрсаткичини белгилаб беради. Бугунги кунда халқ саломатлиги хар бир жабханинг асосий мақсад негизидадир. Шунингдек кимё фани табиат билан тенг бўлган амалиётдан иборат десам муболага бўлмайди. Чунки замину-коинт, инсоният барча-барчаси кимёвий жараёнлар ичидадир. Kасалликларни даволашда қўлланилувчи табиий доривор воситаларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар синтетик воситалардан фарқли ўлароқ организм табиий биологик актив моддаларни хар доим, хар вактда табиатдан у еки бу куринишда кабул килиб олади. Бугунги кунда Фармацевтика саноатида доривор ўсимликлар жуда кўп бўлиб, улар юртимиз худудларида хам 4400 дан ортиқ ўсимлик тури учрайди. Ушбу усимликларнинг 600 га яқини шифобахш ўсимликлардир. Ўсимликлар таркибидага фаол биологик моддалардан алкаллоидлар, кумаринлар, лигнанлар, терпеноидлар, стероидлар, углеводлар, турли фенол моддалари ва уларнинг гликозидлари усимликни доривор моддалар яратиш манбаи хисоблананиб, хам назарий ва хам амалий тарзда кимёвий тадкикотларни кенг камровли олиб борилишини таказо этади.
Ўсимликлар фаунасининг биосинтези турли хил жараёнларда намоён булиши ва кўпгина биогенетик ва экологик факторларга боғлиқлиги сабабли биосинтез жаёнини кечишини аниқлаш қийиндир. Усимликлардан олинган доривор моддалар ҳақида йиғилган маълумотлар асрлар оша бизгача етиб келган бўлсада, бугунги кунда тиббий амалиётида ўта кам фойдаланиш, синтетик моддаларни жадаллашуви жараёнида синтетик дори воситаларини кенг камровли таркалишига олиб келди. Бунинг натижасида инсон организмига ёт булган синтетик дори воситаларининг салбий окибатлари касалликни даволашдан кура мураккаброк муаммоларни юзага келтириши маълум бўлмокда.
Тадкикотлар шуни кўрсатадики, доривор ўсимликларнинг таркибидаги биологик фаол моддалардан Фенолли моддалар синфига мансуб бўлган флавоноидлар кўкамарон ўсимлиги таркибида кўп микдорда мавжуд бўлиб, қон-томир деворларини мустаҳкамловчи, юрак ритмини фаоллаштирувчи, шишларни йўқотувчи, микробларга қаршилик кўрсатувчи, ўт ва сийдик ҳайдаш, жигар фаолиятини яхшилаш, ошқозон яраларини даволаш, қон босимини тушириш, мускуллар қисқаришини яхшилаш ва иммун тизимни мустахкамловчи хусусиятларга эгадир.
Фармацевтика саноатида кўкамарон ўсимлиги таркибида кўпгина флавоноид сақловчи рутин, ликвиритон, флакумин, датискан, лакризид, леспефлан, фларкарбин, фламин, силибор каби бир катор дори воситалари самарали яратилганлиги ушбу табиий доривор усимликларни купайтириш ва улардан табиий биологик фаол моддаларни ажратиб олиш ва фармоцевтика саноатида кенг кўламда ишлаб чикаришни таказо этади. Биологик озиқ -овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш ахамиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |