Демак, Phlomoides nuda ўсимлигининг бензилли, хлороформли этилацетатли, бутанолли ва сувли суммалари in vitro тажрибаларда концентрацияга боғлиқ равишда жигар митохондрияси mPTP ўтказувчанлигига ингибирловчи ва митоКАТФ-каналига фаолловчи таъсир этиши аниқланди. Бунда Phlomoides nuda ўсимлигининг бутанолли ва сувли суммаларининг модлуяторлик хоссаси яққол намоён бўлди.
Токсик гепатит моделида Phlomoides nuda ўсимлигининг этилацетатли, бутанолли ва сувли суммалари 40 мг/кг дозаларда каламуш қонидаги АЛТ, АСТ ва билирубин миқдори ортиши ишончли камайтирди.
Токсик гепатит моделида Phlomoides nuda ўсимлигининг бутанолли ва сувли суммалари 40 мг/кг дозаларда каламуш жигар митохондрияси mPTP ўтказувчанлигига ингибирловчи ва митоКАТФ-каналига фаолловчи таъсир этиб, мембранафаол хоссаларини намоён этди. Бунда Phlomoides nuda ўсимлигининг сувли суммаси бошқа эритувчиларда олинган суммларга нисбатан мембрана тикланишига самарали таъсир этиб гепатопротектор хусусияти мавжуд эканлигини кўрсатди.
II.1.3. Scutellaria comosa Juz. Ўсимлигининг микро ва макроэлементлари ва кимёвий таркиби.
II.1.3.1. Scutellaria comosa Juz. Ўсимлигининг микро ва макроэлементлари
Ўсимлик дунёси инсониятдан олдин пайдо бўлган. Ўсимликлар соф ҳолда, ҳамда доривор препаратлар ҳолида бир мамлакатдан иккинчисига експорт ва импорт этилади. Халқаро талабларга мос равишда улардаги инсон учун заҳарли миқдорда бўлган элементлар миқдори халқаро стандартга асосан аникланади. Ҳозирда кўкамарон ўсимлигини ўрганишга қизиққан инсонлар сони ортмоқда. Бу ўсимликлар флавоноид моддаларга бойдир.
Ўрганилаётган намуналар кимёвий элементларининг консентрациясини нейтрон фаоллашуви билан аниқлаш усули намуналар секинлашган нейтронлар оқими билан нурланганда ҳосил бўладиган радиоактив изотопларнинг гамма-нурланиш спектрларини рўйхатга олишга асосланган. Бизнинг ҳолатимизда нейтрон нурланишининг манбаи ягона ядро физикаси иншооти – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг (YNP) WWR-SM типидаги ядро реактори эди. Ҳозирги кунда OʻzR AS INP “Экология ва биотехнология” илмий лабораториясида нейтрон фаоллашув таҳлили бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Мана шу ўсимликлардан бири Scutullaria comosa бўлиб уни Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Поромон қишлоғида кўплаб учратиш мумкун. Томир, поя, гул, оёлик уругчалари, барг қисмлари ўрганилган. Бу ўсимликнинг томири кимёвий элементларга бой бўлиб улар куйидаги элементлардир: Cu, Al, Са, На, К, Fе, Мn, Р, Ва, Сs,Томир, барг, гул, оналик уруғларида, пояларда кремний, алюминий, калций, темир элементлари мавжуд. Гули таркибидада қуйидаги элементлар томирга нисбатан аниқланмади. Со, Ве, J, худди шундай пояда қуйидаги элементлар аниқланилмади :В, Cs, Со, баргда ҳам: Б, Cs, Со, Ве, J, Рb, оналик гулларида В, Cs, Со, Ве, J, Рb, лар аникланмаган. Шу аниқланмаган элементлар гуллаш фазасида шу органлардаги биологик жараёнда сарфланмаслиги мумкиндир. Томирда пояга нисбатан қуйдаги елементлар микдори кўпрок эканлиги аниқланган : Cu, Al, Са, На, К, Fе, Mn, Мо пояда томирга қараганда П елементи кўплиги аниқланди. Бешала органлардан фарқли фақат томирда аниқланган элементлар бу : Со, Ве, J, Рb.
Scutullaria cомоsада заҳарли дозада кимёвий элементлар йўқлигини, ҳамда уни валерияна томирига ўхшаб дамлама сифатида қўллаш мумкинлигини тасдиқлайди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |