61
10-расм. Бошқарувнинг матрицали ташкилий тузилмаси
12
Бошқарувнинг матрицали тузилмаси икки хил кўринишдаги
тузилмани
бирлаштириш йўли билан амалга оширилади, яъни чизиқли ва дастурий-
мақсадли тузилмаларни қўшиш эвазига. Дастурий-мақсадли тузилма фаолият
кўрсатаётганда бошқарувчилик таъсири маълум бир мақсадли
масалани хал
этишга қаратилган бўлади ва бу фаолиятда ташкилотнинг ҳамма звенолари
иштирок етади.
Олдиндан маълум бўлган мақсадни амалга оширишдаги ишлар
мажмуаси мавжуд бўйсиниш иерархияси бўйича эмас, балки дастурда баён
қилинган мақсадга еришиш йўли билан бажарилади.
Бунда асосий еътибор
айрим бўлинмаларни мукаммаллаштириш учун эмас балки ҳамма фаолият
кўринишларини интеграциялаш, мақсадли дастурни
самарали бажарилиши
учун ҳамма шароитни бунёд етиш бўлиб ҳисобланади. Бунда дастурлар
раҳбарлари ишни амалгам ошириш, жорий етиш ҳамда бошқарув
функсиясини
сифатли бажариш, координациялаш жавобгарлигини ўз
бўйнига олади.
12
Кадирходжаева Н.Р. «Менежмент»: Ўқув қўлланма. –Тошкент: ТДИУ, 2013 йил. 67-б.
62
Чизиқли тузилмага мувофиқ (вертикал бўйича) ташкилот фаолиятининг
айрим соҳалари бўйича бошқарув олиб борилади: ИТТКУ, ишлаб чиқариш,
таъминот ва ш.к.
Дастурий-мақсадли тузилма доирасида (горизонтал бўйича) дастурни
(лойиҳалар, мавзулар) бошқариш ташкил етилади.
Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, ташкил топган чизиқли-
функционал тузилмага алоҳида штаб органлари (шахс ва шахслар гуруҳи)
киритилиб (доимий ёки вақтинчалик) шу тузилмага хос бўлган
вертикал
муносабатларни сақлаган ҳолда конкрет дастурларни (лойиҳаларни)
бажарилиши бўйича мавжуд горизонтал алоқаларни координация қилинади.
Дастурни амалга оширишда қатнашувчи ишчиларнинг асосий қисми турли
хил масалалар билан шуғулланувчи энг камида иккита раҳбарга бўйсунади.
Дастурни бошқариш дастир бўйича ҳамма алоқани координация
қилишга жавобгарликни хис етадиган ва ўз вақтида қўйилган мақсадни
амалга оширадиган махсус белгиланган раҳбарлар ижро етишади.
Бунда
юқори даражадаги раҳбарлар жорий масалалар бўйича қарор қабул қилишдан
озод бўладилар. Шунинг натижасида ўрта ва қуйи поғоналарда аниқ
операция ва тартибларни бажариш учун жавобгарлик ортади ва бу тариқа
ташкилотдаги махсус бўлинмалар раҳбарлари роли ва обрўси ортиб боради.
Матрицали тузилма бошқарувида дастурлар раҳбарлари ўзларига бевосита
бириктирилмаган мутахассислар билан эмас чизиқли раҳбарлар билан бирга
амалга оширилади. Чизиқли раҳбарлар у ёки бу ишни ким ва қандай қилиб
бажаришини хал этади.
Do'stlaringiz bilan baham: