Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

Маҳсулот ассортименти 
режалаштириш бўйлими 
Ишлаб чиқаришнинг ассортимент таркибини ишлаб 
чиқиш. Товарнинг истеъмол ва техник кўрсаткичлари
ўртасида ўзаро боҳлиқликни ўрнатиш. 
Сотув бўлими 
Сотиш ва товар ҳаракати каналларини танлаш. Маҳсулот 
ассортименти бўйича товар айланишини режалаштириш. 
Маҳсулотни 
реализация 
қилишнинг 
оптимал 
шароитларини аниқлаш. Сотишни прогнозлаш. 
Фирма дўконлари 
Харидорлар 
талабини 
ўрганиш. 
Харидорларни 
рағбатлантириш. Сотиш каналлари ишловчиларини 
рағбатлантириш. 
Корхона 
обрў-еътиборини 
шакллантириш. 
Реклама бюроси 
Маҳсулотни реклама қилиш. Корхона обрў-еътиборини 
шакллантириш. 
Ахборот 
алмашувчанликни 
ривожлантириш. 
Бундай холатда барча маркетинг вазифаларини аниқ мувофиқлаштириш 
керак. Маркетингнинг хозирги вазифалари қуйидагичадир: бозорни комплекс 
ўрганиш: товар навларини режалаштириш; талабни шакллантириш ва 
сотишни рағбатлантириш; савдо-сотиқ фаолиятини режалаштириш ва 
ташкил қилиш. Корхоналарда маркетинг хизматини яратишда босқичма-
босқич ёндошиш мақсадга мувофиқ. Вазифаларнинг ҳар бирига фаолиятнинг 
ихтисослаштирилган тури киради, улар қуйидаги 2-жадвалда келтирилган. 
Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ассоциациялари фаолиятининг 
маркетинг хизматлари бўйича таҳлили шуни кўрсатадики, бажарилаётган 
вазифаларнинг асосий қисми тижорат хизматлари бўлинмалари зиммасига 
юклатилган. Шу сабабли маркетинг хизматини тижорат блоки асосида 
ташкил қилиш мақсадга мувоқифдир

Маркетинг хизмат бўлимлари фаолиятининг асосий турлари қуйидаги 2-
жадвалда келтирилган: 
Бундай тузилма бозор тузилмаларига епчиллик билан жавоб бериши ва 
76
Котлер Ф. Маркетинг и менеджмент – СПб: Питер Ком, 2010. ст 45 


423 
янги товарларни тадбиқ етишга кўмаклашади, шунинг муносабати билан 
маркетингнинг кўпгина вазифаларини бажариш битта бўлинмага жойлашади, 
у бошқа хизматлар харакатини мувофиқлаштиради ва корхонада маркетинг 
стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш учун боғловчи сегмент 
ҳисобланади. 
Маркетингнинг мураккаб масалаларидан бири назорат-маркетинг 
соҳасида ҳолатлар ва жараёнларни доимий, мунтазам, узлуксиз текшириш ва 
баҳолашдир. Ўз моҳиятига кўра назорат меъёрларни ва ҳақиқий холатни 
таққослашни билдиради. Муҳит шароитларининг тез ўзгариши, бозор 
вазиятларига тез еътибор бериш зарурлиги маркетинг назоратини муҳим 
аҳамият касб етишига олиб келди. 
Маркетинг назоратининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборатдир: 
- мақсадларга еришиш даражасини белгилаш
- яхшиланиш имкониятини аниқлаш; 
- корхона 
мослашувчанлигини 
талаб 
қилинган 
атроф-муҳит 
ўзгаришларига қанчалик мос келишини аниқлаш. 
Мамлакатимиз корхоналари, ассоциацияларида маркетинг хизматларини 
ташкил қилиш маркетингга таянган бошқарув тизимини яратишга имкон 
беради. 
Маркетинг фаолиятининг назорати маҳсулотларни сотиш устидан 
назорат қилиш, сотиш имкониятларини таҳлил қилиш, тадбиркорлик 
фаолиятининг фойдалилигини назорат қилиш, маркетинг харажатларини 
таҳлил қилиш, техник ва стратегик назорат ва маркетинг тафтишини назарда 
тутади. 
Маркетингнинг назорати ва тафтишининг асосий вазифаси корхоналар., 
ассоциацияларнинг ишлаб чиқариш, сотиш ва илмий-техник фаолияти 
самарадорлигининг оширишдан иборатдир. 
Қоидага кўра, маркетинг фаолиятининг назорати ўз ичига 
қуйидагиларни олади: 
- сотишни амалга ошириш ва уни имкониятлари устидан назорат; 


424 
- фойдалиликнинг назорати ва маркетинг харажатлари таҳлили; 
- стратегик назорат ва маркетингни тафтиш. 
Сотиш фаолиятини назорат қилиш ҳақиқий сотиш ва улар 
тенденцияларини режалаштирилган кўрсаткичлари билан таққослашда 
ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади. 
Фойдалиликни назорат қилиш ва маркетинг харажатларини таҳлил 
қилиш алоҳида товарлар, уларнинг ассортимент гуруҳлари, бозор 
сегментлари, худудлари, савдо каналлари, реклама воситалари, савдо 
ходимлари ва бошқалар бўйича амалга оширилади. 
Маркетингнинг стратегик назорати ва таҳлили корхона ишлаб чиқариш, 
сотиш ва илмий-техник фаолияти ривожланишининг асосий қийинчиликлари 
ва истиқболини аниқлаш мақсадида асосий вазифалар, стратегиялар, 
маркетинг ташкилотлари баҳоларини белгилайди. 
Маркетингнинг тафтиши, қоидага кўра, ўз ичига маркетингнинг макро 
ва микро муҳити маркетинг хизматларини фаолият юритиш самарадорлиги-
нинг таҳлилини, ҳамда маркетинг сиёсати: товар, нарх, реклама, ходимларни 
ўз ичига олади. 
Назоратни ташкил қилиш корхонанинг катталиги, ходимларнинг 
малакаси, назорат вазифаларининг мураккаблигига боғлиқ бўлади. 
Корхонада маркетингнинг ташкил қилиниши ўсиши билан унинг 
ихтисослашувига ва маркетинг назоратининг алоҳида бирлигини яратишга 
эҳтиёж ортиб боради. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish