110
Гомоген жараѐнларни олиб боришда барча турдаги реакторлар қўлланилади.
Булар реакторларнинг аралашиш режимига қараб сиқиб чиқарувчи реакторлар,
тўлиқ аралаштирувчи, тўлиқ аралаштирувчи оқимли ва реакторлар каскади. Яна
ҳарорат режимига қараб
адиабатик, политермик, ва изотермик реакторлар.
Гомоген жараѐнларини олиб борувчи реакторлар гетероген реакторларга
қараганда тузилиши, ишлаш принципи соддароқ ва қулайроқ бўлади. Барча реал
аппаратлар идеал сиқиб чиқарувчи билан тўлиқ аралаштирувчи
аппаратларнинг
ўртасидаги оралиқ ҳолатини эгаллайди. Реал реакторларда жараѐннинг
ҳаракатлантирувчи кучи
С идеал реакторларга қараганда кичик бўлади. Гомоген
реакторларда аралаштириш фақатгина жараѐннинг бошланишида яхши самара
беради. Кинетик областда эса аралаштириш реакция тезлигини камайтиради.
Айрим ҳолларда қайта иситиш пайтида, иситувчи мосламадан чиқаѐтган
иссиқликни реакцион аралашмага тўлиқ етказиб
беришда аралаштириш кинетик
областда ҳам яхши самара беради. Реактор тузилиши муҳитнинг ҳолатига (газ,
суюқ), жараѐн параметрига, моддалар хоссасига боғлиқдир. Деярли барча
реакторларда озми, кўпми аралашиш бўлади. У
С ни ва жараѐннинг
умумий
тезлигини камайтиради. Шунинг учун, идеаль аралаштирувчи модель
формулаларида тўғриловчи коэффицентлар киритилади ва
чегаравий шароит
кўрсатилади. Бу коэффициентлар тажриба асосида топилади. Тезликка кўпроқ
таъсир этадиган аралаштириш бу реактор узунлиги ѐки баландлиги бўйича
аралаштиришдир. Оқим бўйича ва перпендикуляр аралаштириш эса кам таъсир
этади. Агар аралаштириш
С ни кескин камайтирса ва миқдорий тахлил қилиш
учун маълумот йўқ бўлса, у ҳолда аппаратнинг ҳисоб – китоби тўлиқ
аралаштирувчи учун қўлланиладиган формуладан топилади. Суюқ фазада хажм
бирлигига нисбатан жараѐн тезлиги газ фазага қараганда минг марта кўп бўлади.
Молекуляр диффузия коэффициенти эса минг марта кичик бўлади. Шунинг учун
суюқ фазада жараѐн кўпинча диффузия областида кетади. Суюқ жараѐнларни
интенсивлашда аралаштириш ҳал қилувчи ахамиятга эга. Аралаштириш
яна бир
жинсли физик аралашмани ҳосил қилиб, иссиқлик алмашинишини тезлаштириб
беради. Г – Г гомоген жараѐнлар учун асосан камерали ва трубали реакторлар
111
қўлланилади (5- жадвал).
Газларни аралаштириш учун нисбатан соддароқ қурилмалар ишлатилади:
сопло, эжектор, лабиринтли марказга қочма каскадли аралаштиргич ва бошқалар.
Газ фазада қўлланадиган типик аппаратлар қуйидагилар:
1. Газ ва буғларни аралаштирувчи эжектор
аралаштиргичли камерали
реактор. Масалан, водород хлоридни синтезлашда қўлланиладиган, (42–расм);
олтингугуртни ѐндириш учун ишлатиладиган форсункали, ва метаннинг
термооксидли крекинги учун қўлланадиган печлар.
5- жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: