2-§.Антибиотиклар
Тупроқда, ҳавода ва сувда кўп миқдорда микроорганизмлар яшайди.
Уларнинг бир қисми бир-бири билан бирга тинч яшаши, ўсиш ва ривожланишда
бир-бирига ѐрдам бериши мумкин. Бу биологик ҳодиса метабиоза—
организмларнинг ўзаро ѐрдами деб аталади.
Микродунѐда антибиоза ҳодисалари микробларнинг бир-бирига қарши, бир-
бирини йўқотишга ҳаракат қиладиган ҳодисалар кўп учрайди. Бунда - баъзи
386
микроорганизмлар ҳает фаолияти — ўсиши ва ривожланиши давомида бошқа
бактерияларни ўлдирадиган моддалар ишлаб чиқаради ва теварак-атрофга
ажратиб чиқаради. Микробларнинг ўсишини камайтирувчи ва ҳатто уларни
ўлдириши мумкин бўлган биологик моддалар антибиотиклар(грекча анти—
қарши ва биоз—ҳаѐт, яъни микроблар ҳаѐтига қарши деган маънони билдиради)
деб аталади. Моғор замбуруғлари ишлаб чиқарадиган (пенициллин)
актиномицетлар (грамицидин) шунингдек, юқори ўсимликлар ишлаб чи-
қарадиган (фитонцидлар) антибиотиклар маълум.
Биринчи марта микроорганизмларни _ва уларнинг модда алмашинув
маҳсулотларини касалликларни даволаш учун XIX асрнинг охирларида Л. Пастер
қўллади. Сўнгра И. И. Мечников, Г. Бушард, Н. Ф. Гамалея ва бошқалар бу
таълимотни
ривожлантирдилар.
А.
Флеминг
касаллик
туғдирувчи
микробларни—стафилококкларни
ўрганаѐтганда
озиқланиш
муҳитида
стафилококклар билан бирга моғор замбурғлари ҳам ўсганлигини аниқлади,
кўпчилик бактериялар улар билан бирга кўпая олмайди. Бу ҳодиса моғор
замбуруғи қандайдир антибиотик модда ажратиб чиқаришини кўрсатди ва шу
модда моғор номи билан пенициллин деб аталди. Кейинчалик Е. Б. Чейн ва
П.,Д. Флори пенициллинни ўрганиш билан шуғулландилар ва уни
концентрлаш, тозалаш ҳамда қуритишга муваффақ бўлдилар. Бунинг натижасида
пенициллин йиринг ҳосил қилувчи инфекцияларга қарши кучли химико-
терапевтик восита эканлиги аниқланди.
1942 йилда совет олимлари 3. В. Ермольева ва Т. И. Балезина биринчи совет
пенициллинни—крустозинин олдилар. Бу пенициллин Ўлуғ Ватан уруши вақтида
яраларни ва бир қатор бошқа касалликларни даволашда муваффақиятли
равишда ишлатилди, кейинчалик стрептомицин, грамицидин С, тетрациклин,
биомицин, левомицетин ва бошқа антибиотиклар олинди. Агар 1945
йилда-30 тача антибиотик маълум бўлган бўлса, ҳозирга вақтда уларнинг сони
мингтага етди; уларнинг 50 дан ортиғи амалда кўпчилик оғир касалликларни
даволашда, шунингдек, қишлоқ хўжалигида, озиқ-овқат саноатида (гўштни
консервалашда) ишлатилмоқда.
387
Қуйида антибиотиклар группасининг баъзи асосий вакилларини қисқача баѐн
қилиб ўтамиз. Пенициллин—Реnicillium яшил моғорнинг баъзи турлари
культурасидан олинадиган антнбиотик.. Пенициллин ишлаб чиқариш кенг
кўламда ривожланди. Дастлаб пўпанакни кўп микдорда актив модда ҳосил
қиладиган шароитда ўстириш ўрганилди. Сўнгра пенициллиннинг фармакологик
ва бактерицид хоссалари жиҳатдан пеницеллиндан фарқ қиладиган кўпчилик
ҳосила бирикмалари синтетик йўл билан олинди.
Барча пенциллинлар дипептидлар бўлиб, иккита аминокислота қолдиғидан —
диметилцистеин ва ацетилсериндан таркиб топган. Пенициллинлар хоссаларига
кўра кислоталардир, улар пўпанак културасидан натрийли ва кальцийли тузлар
ҳолида олинади.
Пенициллинлар — бекарор моддалардир, улар қиздирилганда ишқор, кислота,
оксидловчилар, тузлар, қуѐш нури таъсирида осон парчаланиб кетади.
Пенициллин G энг барқарор ва бактериостатик жиҳатдан энг активидир.
Кристалл холидаги пенициллин бензил пенициллиннинг калийли ѐки натрийли
тузидир. У сувда яхши эрийди, организмга тез сўрилади ва организмдан тез
чиқариб ташланади. Пенициллиннинг таъсирини узайтириш учун одатда у
новокаин билан бирга юборилади.
Пенициллинни ўрганнш ва уни қўллаш (айниқса, иккинчи жаҳон уруши
йилларида) сохасида олимлар томонидан тўпланган тажрибалар, бошқа
антибиотикларни қидиришга қизиқиш уйғот-ди. Совет олимлари, Н. А.
Красильников ва А. Н. Қореняко актиномицетдарни — нур таратувчи
замбуруғларни ўрганиб, улар кучли бактерицид таъсирига эга бўлган моддалар
ҳосил қила олиши мумкинлигини аниқладилар. 1943 йилда америка олими 3.
Ваксман замбуруғ Streptomuses grisens маҳсулотларидан биринчи марта
стрептомицин ажратиб олди. Бу кучли таъсир этувчи антибиотик бўлиб, сил,
вабо, кўк йўтал, менингит ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади.
Стрептомицин С
21
Н
39
N
7
,О
12
иккита структура злементлардан—стрептицин—
азотли
асос
ва
стрептобиозамин—дисахарид
типида
тузилган
ва
метилглюкозаминнинг пентоза билан бирикмаси бўлган моддадан таркиб
388
топган;
Саноатда стрептомицин пенициллин каби биокимѐвий йўл билан олинади.
Стрептомициннинг
камчиликларидан
бири
унинг
заҳарли
эканлигидир.
У
таъсир
этувчи
микроорганизмлар
бу
моддага
жуда, тез ўрганиб қолади, шундан кейин стрептомицин билан да-
волаш терапевтик эффект бермайди.
Левомицетин ва синтомицин. Пенициллин ва стрептомициндан кейнн
медицинада бошқа анткбиотиклар, жумладан хлорамфеникол (синоними —
левомицетин ва. унинг рацемик формаси синтомицин) ҳам ишлатила бошлади.
Левомицетинни 1947 йилда тупроқдан П.Эрлих (Венесуэла) замбуруғ
Streptomyces
Venesuelas культурасининг суюқлигидан ажратиб олган.
Хлорамфеникол саноатда кимѐвий синтез билан, кўпинча, стиролдан олинади.
Синтомицин левомицетинга нисбатан унча тоза бўлмаган маҳсулот. Бундан
ташқари, унинг бактерицид хоссалари ҳам ѐмонроқ. Шунинг учун яқин
йилларда бизнинг саноат фақат левоми-цетин ишлаб чиқаради. Левомицетин
С
11
Н
12
О
5
N
2
С1
2
ароматак қатор бирикмаси, таркибида п—нитрофенил ва
дихлорацетил группалари булади:
389
Левомицетин кимѐвий тузилишига кўра пенициллин ва стрептомициндан
анча оддий. У аччиқ таъмли ҳидсиз, сувда ѐмон эрийдиган қуйи спиртларда
(метил, этил), ацетонда яхши эрийдиган деярли рангсиз оқ кристалл кукун.
Кукун ҳолида ҳам, эритма ҳолида ҳам сақланганда ўзгармайди. Унчалик
заҳарли эмас. Левомицетин фақат касаллик тарқатувчи бактерияларгагина
таъсир этмай, балки тепкили терламани қўзғатувчиларга, шунингдек, баъзи бир
вирусларга ҳам таъсир этади. Бундан ташқари ауреомицин, биомицин,
террамицин, тетрациклин ва тетрациклинлар группасига кирувчн бошқа
антибиотиклар ҳам кенг қўлланилмоқда.
Хулоса килиб шуни айтиш керакки, инсониятга маълум бўлган дорилар
ичида антибиотиклар энг заҳарли экан. МДҲда қисқача тарихий давр ичида
аҳолинииг касалланиши ва ўлими кескин камайди. Болалар ўлими МДҲда 11
марта камайди. Масалан, 1970 йилда ҳар 1000 та туғилган боладан 25 таси ,
2000 йилда 5 таси нобуд бўлган, ваҳоланки 1913 йилда ҳар 1000 та туғилган
боладан 269 таси бир ѐшгача етмай ўлиб кетар эди. Ҳаѐт тубдан ўзгарганлиги,
халқнинг моддий ва маданий даражаси ўсганлиги ва хамда совет медици-
насининг ютуқлари туфайли совет халқларининг ўртача умр кўриши Улуғ
Ватан урушидан илгари 32 йил бўлса ҳозирда 70 йилга етди.
Do'stlaringiz bilan baham: |