Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

ПОЛИАМИД ТОЛАЛАР 
Полиамидларнинг асосин звеноси таркибига амид группа СОNН
2
ѐки — СONН 
— киради. Агар макромолекула занжри углерод атомларидан тузилиб, амид 
группалар ѐн занжирида жойлашган бўлса, бундай полиамидлар карбозанжирли 
полиамидлар дейилади. Агар амид группалар макромолекуланинг асосий 
занжирида жойлашган бўлса гетерозанжирли полит
амидлар дейилади. Саноатда 
асосан гетерозанжирли синтетик полиамидлар — капрон, нейлон, энакт ва 
бошкалар ишлаб чикарилади. Капрон 

—аминкапрон кислотанинг Н
2
N—
(СН
2
)
5
—СО — ОН поликонденсатланиш маҳсулоти — капрон энг кўп тарқалган 
поляамид ҳисобланади. Полимернинг номи шу кислотанинг номидан олинган (

харфи


371 
амингруппа занжирининг
чекка углерод атоми билан бирикканлигини кўрсатади). Аминкапрон кислотадан 
полимер олиш учун иккинчи компонент керак эмас, чунки бу кислотанинг ўзи 
бифункционал бирикмадир. Унинг молекуласида углерод атомлари занжирининг 
бир учида амингруппа, иккинчи учида зса карбонил группа жойлашган. Шунинг 
учун бу кислотанинг кўп молекулалари бир-бири билан реакцияга киришганда 
қуйидагича тузилган полиамид ҳосил бўлади: 
Полиамид капрон бошқача қилиб найлон 
— 6 хам деб аталади, чунки бу кислотада 
олтита углерод атоми бор. Саноатда полиамид смола капрон аминокапрон 
кислотанинг ўзидан эмас, балки унинг капролактам деб аталадиган ҳосиласидан 
олинади. Капролактам фенолдан олинади. Аввал фенол гидрогенлаб спиртга — 
циклогексанолга айлантирилади: 


372 
Кейин циклогексанолни рух-темир ѐкп мис катализатор устидан ўтказиб 
оксидлаш оркали қисман дегидрогенланади ва кетонциклогексанон ажратиб 
олинади: 
сиклогексанон гидроксиламин сульфатнинг аммиакли эритмаси ҳолида қўшилган 
гидроксиламин билан реакцияга киришади. Натижада циклогексанон оқсили 
хосил бўладн: 
Реакция вақтида ажралиб чиққан иссиқлик ҳароратни 90°С гача кўтаради ва 
ҳосил бўлган оксим жуда майда томчилар ҳолида ажралиб чиқади. Оксим ўзига 
хос ўзгаришга учрайди. Бу ўзгариш уни кашф этган химикнинг номи билан 
бекман қайта группаланиши деб аталади. Бу процессда сульфат кислота 
катализатор ролини ўйнайди. Азот атоми ѐн занжирдан ҳалқага ўтади ва 
капролактам ҳосил бўлади: 
Капролактам озроқ сув (активатор) иштирокида 200—250°С гача қизидирилса 


373 
цикл узилади ва молекулалар бир-бири билан бирикиб капролактам (капрон)нинг 
узун занжирини ҳосил қилади: 
Капрон тузилиши бнлан жун оқсили таркибидаги полипептид занжирига 
ўхшайди. 
Полиамидлар, одатда, икки боскичда олинади. 27-расмда поликапроамид ишлаб 
чикариш схемаси тасвирланган. Реактор 1 да мономер (ушбу холда капролактам) 
озроқ сув иштирокида тиклиги, ишқор, углеводородлар, спирт, кетон, 
микроорганизм ва замбуруғлар таъсирига яхши чидамлилиги билан ажралиб 
туради. 
Полиамид толаларнинг кам гигроскопиклиги уларнинг ўзидан трикотаж 
кийимлар тўкишга халакит беради. Бу мақсадда одатда улар табиий толалар 
(жун ва ипак) билан аралаштириб ишлатилади. 
Капролон. Кейинги йилларда МДҲ да полиамид смолалардан янги 
конструкцион материал — капролон В олинади. Уни ишлаб чиқариш 
технологияси 

— капролактамни ишқорий ка-тализаторлар ва активатор-
ацетилкапролактам иштирокида паст ҳароратда полимерлашга асосланган. 
Капролактам атмосфера босими остида бевосита қолипларда 170—180°С 
ҳароратда полимерланади. Полимерлаш 30—60 минут давом этади. 
Капролоннинг полимерланиш ва кристалланиш процессларида материаллар кўп 
ва турлича (4—5% гача) қисқаради. Бу эса ундан пресслаш усули билан аниқ 
ўлчамли деталлар тайѐрлашни қийинлаштиради. Шунинг учун бу материалдан 
буюмлар, асосан одатдаги металл қирқиш станокларида заготовкаларни қирқиб 
механик ишлов бериш йўли билан тайѐрланади. 
Капролон —оқдан оч сариқ ранггача (қаймоқ ранггача) бўлган қаттиқ кристалл 
модда. Унинг физик-механикавий хоссалари қуйидагича: 
Солиштирма оғирлиги 1,15—1,16 г/см
3
Мертенс бўйича иссиққа чидамлилиги 74 —76°С 


374 
Чизиқли кенгайиш коэффициенти: 
0°С дан+50°С гача 10

10
-5
0°С да-50°С гача 6,6-10~
5
Иссиқ ўтказувчанлиги, ккал/м соат °С 0,23—0,29
Сув шимиши (24 соатда), 1,5—2,0% 
Энг кўп сув шимиши, 6,15% 
Материалнинг қолипда полимерланиш ва кристалланишда киришиши, 3—5% 
Зарбий қовушоқлиги, 100—190 кгс

см/см
2
Мустаҳкамлик чегараси кгс/см
2
а) сиқишда 900—1250 
б) статик эгишда 1100—1500 
в) чўзилишда 800—950 
г) қирқишда 450—780 
Чўзишда узайиши 6—20% 
Бринель бўйича қаттиқлиги 18—26 кгс\мм

Чўзилишда эгилувчанлик модули, 20600—23100 кгс/см
2
Нисбий ҳажмий қаршилиги, 6,710
13
—4,7

10
14
, ом

см 
Нисбий юза қаршилиги, 1 —10—3

10
12
ом 
10
в 
гц да диэлектрик исрофлар бурчак тангенси 0,022-0,32 
Электр таъсирига мустаҳкамлиги, кв/мм 20—21 . 
Ёнувчанлиги (яхши ѐнади) Пўлатга ишкаланиш коэффициенти:
а) сурков мойисиз 0,1—0,3 
б) сурков мой суртилганда 0,03—0,05 
Капролон ѐғ, бензин, спирт, кетон, эфир, кучсиз кислоталар, суюлтирилган ва 
концентрланган ишқорлар таъсирига чидамли. Ундан тишли ғилдираклар, втулка, 
сирпаниш подшипниклари ва машиналарнинг ишқаланиб ишлайдиган бошқа 
қисмлари, машина ва агрегатларнинг зичлаш элементлари, машина ва 
асбобларнинг корпус қисмлари тайѐрланади. 
Капролоннинг нисбатан арзонлиги (1 тонна нархи заготовкаларнинг ўлчами ва 


375 
шаклига қараб 2200—2500 сўм) ва физик-механик хоссаларининг яхшилиги бу 
материалдан кенг кўламда айниқса машинасозликда фойдаланишга имкон 
яратади. 
Полиэфир тола лавсан. Бу турдаги толалар терилен, дакрон, ланон ва бошқа 
номлар билан ҳам аталади. Лавсан ишлаб чиқаришда дастлабки смола сифатида 
телефталь 
кис-лотанинг 
диметил 
эфири 
билан 
этиленгликолни 
поликонденсациялаб 
олинадиган 
чизиқсимон 
тўйинган 
полиэфир 
— 
полиэтиленли кольтерефталат ишлатилади. Полиэфир ҳосил бўлиш0 ре-акцияси: 
Аппаратда диаметилтерефталат этиленгликолда (унинг миқдори стехиометрик 
ҳисоблаб топилгандан икки марта ортиқ олинади) эритилади ва 150°С гача 
қиздирилади. Кейин у қайта этерификациялаш учун реактор 2 га узатилади. Бу 
процесс 200°С да рух ацетат катализатори кштирокида боради. Реактор буғланиб 
чиқаѐтган метанолни конденсациялаш учун совитгич билан таъминланган. Бутун 
аппарат зангламайдиган пўлатдан тайѐрланади. Метанол ҳайдалгач, таркибида 
ортиқча миқдорда этиленгликол бўлган ди— 

— оксиэтилтерефталат вакуум 
остида ишлайдиган автоклав — полимеризатор 3 га солинади. Маҳсулот аста-
секин 280°С гача қиздирилади, бунда қолдиқ босим 1 мм симоб устунидаи паст 
қилиб турилади. Аввал ортиқча этиленгликол, кейин эса бир неча соат давом 
этадиган поликонденсация натижасида юкори молекуляр полиэфир жуда 
қовушок, тиниқ суюқлан ма ҳосил қилади. Лавсан сув ўтказмайдиган бўлганлиги 
туфайли ундан нефть маҳсулотлари учун енгил шлангар, механизимларнинг 
харакатга келтириш тасмалари, ўчириш енглари , брезенд, изолоция 
материаллари, палаткатлар елканлар, иш кийми ва бошқалар тайѐрланади. 1т 
лавсан ишлаб чиқариш учун 1т табиий жун ишлаб чиқаришга нисбатан 5––7 
мартта кам мехнат сарифланади.
1т кимѐвий тола саноатда 2дан 7тоннагача табиий толанинг ўрнини босади. 


376 
Бу капитал маблағ ва эксплуатация қилишдаги сарфларни (хар бир тола хисобига 
олинган) тежашга имкон беради. Кимѐвий толалардан тўқилган газламалар 
одатдагидан анча енгил ҳамда фойдаланишга қулай. Шунинг учун кимѐвий 
толалар турмушда тобора кўп ишлатилмоқда.

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish