368
11 - фильтр; 12 – шайба; 13 – оралиқ бочка.
Маҳсулот унумини ростлаб туришга имкон берадиган, узлуксиз равишда
ишлайдиган сиренали қурилманинг яратилиши жуда катта иқтисодий
самара
келтириши мумкин. Бу қурилмаларда иш унуми мавжуд технологиядагига
нисбатан 10 ва ундан ортиқ марта юқори; меҳнат, энергия сарфи ҳамда бошқа
харажатлар ва натижада маҳсулот таннархи анча камаяди. Сиреналар мавжуд
НФ—2,5 ва 6Н—8 ѐки бошқа маркали марказдан қочма
насослар асосида
тайѐрланиши мумкин. Бу нурлантирувчиларни бисер тегирмонлари билан бирга
ишлатишнинг умумлаштирилган схемаси меҳнат унумдорлигини ошириш ва
маҳсулот сифатини яхшилашга имкон беради.
ЭПОКСИД СМОЛАЛАР
Мамлакатимизда саноат миқѐсида эпоксид смолалар ишлаб чиқариш
тахминан
1960 йиллардан бошланган. Шу вақт ичида янги материал саноатининг қатор
муҳим тармоқларида самолѐтсозлик ва кемасозликда, электротехника ва
радиоэлектроникада,
машинасозликда, саноат ва уй-жой қурилишида кенг
кўламда ишлатиладиган бўлди. Эпоксид смолалар ишлатишнинг тез ўсиши унга
ишлов беришнинг осонлиги ва ундан олинадиган материалларнинг қимматли
хоссаларга эга эканлиги билан тушунтирилади.
Смола билан котирупчи аралашмаси маълум ҳарорат шароитида қимматли
техннкавий хоссаларга эга бўлган, суюқланмайдиган ва эримайдиган қотган
маҳсулотларга айланади. Эпоксид смолаларнинг қотиши полибирикиш
реакциясидан иборат бўлиб, натижада полимер маҳсулот ҳосил бўлади. Бу
учувчан қўшимча маҳсулот ажралиб чиқмайдиган қайтмас процессдир.
Қотирилган смолаларнинг хоссалари кўп жиҳатдан қотирувчининг турига боғлиқ.
Эпоксид смолалар жуда мустаҳкамлиги, атмосфера ва коррозия таъсирига
чидамлилиги, шиша,
керамика, ѐғоч, пластмасса ва металларга яхши адгезияси
билан ажралиб туради. Ўлар мустаҳкам шиша пластиклар, ғовак пластлар ва
пресслашда катта оқувчанликка эга бўлган пресскомпозициялар тайѐрлашда
юқори сифатли лак-бўѐқ материаллар сифатида ишлатилади. Эпоксид смолалар
369
электр ва радиотехникада қуйиш компаундлари сифатида ишлатилади.
Компаундлар қуруқ смолага плас-тификаторлар ва кейин тўлдиргичлар қўшиб
тайѐрланади. Эпоксид смолалардан металлни совуқ ҳолатда чўзиш учун
штамплар,
технологик асбоб-ускуналар, жумладан, прессқолиплар, моделлар ва
стерженли яшиклар тайѐрланади. Бунда ишлаб чиқаришга сарф бўладиган меҳнат
ва вақт 2—5марта камаяди, технологик асбоб-ускуналарнинг оғирлиги 6—10
марта енгиллашади, кўп ишлаб чиқариш майдони ҳамда кўпгина асбоб-ускуналар
бўшайди, демак капитал қурилишга сарф бўладиган маблағ анчагина камаяди.
Қуймалар нуқсонларини эпоксид смолалар билан ямаш қимматли
деталь ва
қуймаларни сақлаб қолишга ва тузатгичдан кейин хоссаларининг ўзгармаслигига
имкон бсрадн. Шунга қарамай, эпоксид смолаларнинг нархи иисбатан юқорилигн
туфайли уларнииг ишлатилиш тармоқлари ҳали етарли даражада кенг эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: