390
Ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш ва экологик муаммо
Ер сайѐрамиз тирик ва тирикмас материядан ташкил топган комплексдан
иборатдир. Тирик материя бу ўсимликлар, хайвон организмлари ва
микроорганизмлардир.
Тирикмас
материя
бу
атмосфера,
гидросфера,
(планетанинг сувли қисми) ва литосфера (ернинг қаттиқ қатлами). Тирик
организмлар яшайдиган қисм, яъни ер қобиғи биосфера деб аталади. Биосфера
ернинг нисбатан юпқа қаватини ташкил этади. Бу атмосферанинг қуйи қисми,
тахминан 10-15 км, хамма гидросфера ва литосферанинг тепа қисмидир.
Биосфера қисми илм ва техника ривожланиши билан суньий усулда кенгайиб
бормоқда. Масалан: самолѐт, ракеталардан фойдаланиш, инсониятни ер қарига
қазилма бойликларни ўзлаштириш натижасида кириб бориши.
Тирик ва тирикмас табиатнинг ўзаро алоқаларини, моддаларнинг табиатда
айланма харакатда бир-бирига ўзгариши ва инсоният фаолияти таъсирида табиат
қонунларининг ўзгаришини ўрганадиган фан Экология деб аталади.
Экологиянинг энг ката вазифаси биосферани диспропорциядан сақлаш, хаво
ва сувни, экиладиган ерни химоя қилиш, хамда флора ва фаунани сақлаш ва
етиштиришдир.
Инсониятнинг маълум ривожланиш босқичигача табиатда экологик
мувозанат сакланиб турар эди. Аммо фан ва техника кескин ривожланиб кетиши
натижасида, айниқса XX асрга келиб экологик мувозанат бузила бошлади. XXI
келиб эса ишлаб чиқариш табиатга жуда хам кўплаб чиқинди маҳсулотларни
чиқариб ташламокда.
Ишлаб чиқариш чиқиндиларининг таркиби жуда хам турли-туман бўлиб,
улар газ, аэрозол ѐки буг, сув ва қаттик холатда бўладилар.
Ёкилғини ѐкиш ва бошқа мақсадларда атмосферадаги кислороддан
фойдаланилади. Атмосферага кўплаб чиқинди газлар чиқазиб юборилади.
Натижада хаво мухити, таркиби ўзгариб бормокда. Азот, кислород ва СО
2
ўзгариши хозирча сезиларли эмас, лекин бу ўзгаришлар ер атмосферасининг
табиий
мувозанатини
сезиларли
даражада
ўзгартирмокда.
СО
2
391
концентрациясининг кўпайиши ер иқлимининг ўзгаришига олиб келмоқда.
Олимлар таъкидлаб ўтганидек, 2000 йилга келиб хаво харорати 0,5-1
0
С га
кўтарилган. СО
2
-О
2
балансининг бузилиши, углерод оксидлари ва азот оксидлари,
фреонлар билан хавонинг ифлосланиши озон қатламининг емирилишига олиб
келмоқда.
Озон қатлами стратосфера қисмида жойлашган бўлиб, у ердаги тирик
организмларни қуѐшнинг кичик тўлқинли нурларидан (ИК) химоя қилиб туради.
XX асрнинг ярмига келиб токсик захарли моддалардан янги тури радиоактив
моддалар пайдо бўлди. Саноат чиқиндилари ичида чангсимон газ моддалар
кислотали ѐмғир кўринишида катта территорияни зарарлантириши мумкин. SO
2
хаводаги сув томчилари билан кислотали туман ѐки ѐмғирни хосил килади.
Суюқ холдаги чиқинди маҳсулотлар асосан оқар сувларни, ер қобиғини
захарлайди. Қаттиқ чиқинди маҳсулотлар ернинг юза кисмини ифлослантиради.
Умуман, хозирги кунда ишлаб чикариш сохалари кундан-кунга ривожланиб
бораѐтган бир пайтда, хаво, сув, ер, бизни ўраб турган табиатни мухофаза қилиш
масаласи глобаль сиѐсий биринчи навбатдаги масала хисобланади.
Шунинг учун ишлаб чиқариш корхоналарига кимѐвий моддалар учун
чегаравий рухсат этилган концентрация (ЧРЭК) меѐри белгиланган.
Илмий – техника революцияси ва унга боғлиқ бўлган интенсив равишдаги
химявий ишлаб чиқариш бир қанча муаммоларни келтириб чиқади. Яъни атроф –
мухитнинг ифлосланишига олиб келди. Кимѐвий чиқиндилар етарлича қайта
ишланмаганлиги сабабли бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқазади.
Масалан, 780 кг чиқинди туридан атиги 250 тури қайта ишлатилар экан. Лекин
бир нарсани адаштирмаслик керак. Атроф – мухитга чиқарилаѐтган
чиқиндиларнинг асосийси кимѐвий ишлаб чиқаришдан деган фикрни статистика
хам эътироз билдиради. Хозирги кунда атроф – мухитни, сув хавзаларини химоя
қилиш учун асосий эътибор ишлаб чиқришда чиқаѐтган чиқинди газларини ва
оқар сувга оқизи юборилаѐтган суюқ моддаларни тозалаш, қайта ишлашга
қаратилмоқда. Бунинг учун тозалаш натижасида мумкин бўлган концентрация
оралиғи деган тушунча киритилган (ПДК – предельно – допустимые
392
концентрации). Бу 1м
3
хавога ѐки 1 л сувга тўғри келадиган ифлослантирувчи
моддаларнинг мг даги миқдоридир. Бу нормадаги моддалар инсон ва табиатга
зарар келтирмайди. ЧРЭК нормасидан ошмаслиги учун чиқиндисиз технология
усуллари қўлланилади. Бу нима? Бу – хом ашѐ ва энергиядан цикл кўринишда
унумли фойдаланишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |