283
фойдаланилади. Тошкўмир смоласини қайта ишлаш.
Газ заводларида
тошкўмирни кокслаш пайтида олинадиган тошкўмир смоласи дастлабки
пайтларда ишлатилмасдан ташлаб юборилар эди. Кейинчалик унинг таркибида
кўпгина фойдали моддалар топилди, хозирги пайтда эса тошкўмир смоласидан
120 хилдан ортиқ турли маҳсулотлар, шу жумладан ароматик углеводородлар ҳам
ажратиб олинган. Кўмирни кокслаш пайтида унинг оғирлигига нисбатан олганда
3—6% тошкўмир смоласи ҳосил бўлади. Тошкўмир-смоласи фракциялаб
ҳайдалганда қуйидаги моддалар олинади:
1) 160°С гача ҳароратда ҳайдаладиган
енгил мой; таркибида (смола
оғирлигининг 2 .процентигача) бензол, толуол, ксилол ва бошқа моддалар
бўлади.
2) 160—230°Сда ҳайдаладиган ўрта (карбол) мой, феноллардан таркиб
топган бўлиб, у смола оғирлигининг 12 процентигача миқдорда ҳосил бўлади.
3) 230—270°С да ҳайдаладиган ва таркибида нафталин бўладиган оғир мой
(креозот мойи), у смола оғирлигииинг 8—10 проценти микдорида ҳосил бўлади.
4) 270—360°С да ҳайдаладиган, таркибида антрацен ва бошқа бирикмалар
бўладиган яшил мой (антрацен мойи) смола оғирлигининг 18—23
проценти ҳосил бўлади.
Тошкўмир смоласи ҳайдалгандан кейин қуюқ масса қорамой қолади, у
лаклар тайѐрлашда, йўлларни асфальтлашда ва шпалларга шимдиришда
ишлатилади. Қуруқ ҳайдашда олинадиган ароматик углеводородлар кенг умумий
унуми кўмир оғирлигига нисбатан тахминан 1 процентни ташкил этади.
Ароматик углеводородларнинг нефтдан олиниши.
Жадал ривожланиб
бораѐтган синтетик материаллар саноатини таъминлаш учун кокс-кимѐ
саноатининг ароматик углеводород ресурслари етарли бўлмай қолди. Нефть
бундай моддалар олиш учун янги манба бўлиб қолди. Унинг таркибидаги
284
углеводородларни қайта ишлаш саноат учун зарур бирикмалар олишни
таъминлайдиган процессларни муайян йўналишда
амалга оширишга имкон
беради. Бу жиҳатдан олганда тош-кўмирни қуруқ ҳайдаш нисбатан кам
имкониятларга эга. Нефть маҳсулотларидан
ароматик углеводородлар олишнинг асосий усули биринчи марта Н.Д.Зеленский.
Б.А.Казапский ва бошқа совет олимлари томонидан яратилган нефтни каталитик
дегидрогенлаш усулидир. Алюминий оксид сиртига қопланган платина одатда
катализатор вазифасини ўтайди. Шунинг
учун бу процесс платформинг
дейилади. У 500°С га яқин ҳарорат ва 30—40 атм босим таъсирида олиб
борилади унда
нафтен углеводородлар дегидрогенланади.
Реакция маҳсулотлари таркибида, одатда, 50 процентгача ароматик
углеводородлар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: