Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

79-расм. Замонавий бормашина мосламаси. 
Курсига беморнинг олдига тутиш учун пешбанд ва врач учун тоза 
сочиқ осилган бўлиши керак (79-расм). Курсининг бир томонида туфдон, 
иккинчи томонида эса бор машина туради. Курсининг ўнг, орқа тарафида 
врачга халақит бермайдиган оралиқда кичкина столча туради. Бу столчада 
қуйидаги нарсалар бўлади: орқа томонида ҳар эхтимолга қарши оғзи 
ёпиладиган кичкина шишачаларда йод, қопламалар ичини тозалаш учун 
водород пероксид, қайнатиб стерилизация қилиб бўлмайдиган буюмларни 
артиш ва бошқа мақсад учун спирт, қопламаларни вақтинча махкамлаб қўйиш 
учун сунъий дентин, қолип олинганда унинг осон чиқиши учун табиий 
тишларга суртиладиган ёки цементланган қоплама ва тишларнинг тагига 
цемент қотгунча қадар сўлак кирмаслиги учун копламанинг милкка тегиб 
турувчи қисмига ва қисман милкка суртиб қўйиладиган вазелин, стаканда 
пахта ёстикчалари, шиша қутичада ҳар хил тош, диск, фрез ва борлар, қоғоз 
қутичада кичик қилиб қирқиб қўйилган майда қумли жилвир ва қора хитой 


87 
қоғозлари. Стоматологик хоналарнинг полларига линолеум тўшалган бўлиши 
ва ёриқлар бўлмаслиги керак. 
Ортопедик хоналар девори ва поли ёрқин рангда бўлиб, акс этган 
ёруғлик коэффициенти 40% дан кам бўлмаслиги керак. Хамма хоналарнинг 
эшик ва деразалари эмал бўеқлар билан оқ рангга бўялади. Эшик ва дераза 
тутқичлари силлиқ бўлиб, тозалаш учун қулай бўлиши зарур. 
Ортопед стоматолог хонасида тиш протезларни клиник тайерлаш 
босқичлари амалга оширилади. Тиш протези хонасининг бир четида 2-3 
токчали ойнали шкаф бўлиб, унинг юқори қисмида металл қирқадиган қайчи, 
қоплама чиқаргич, крампон, қуш тумшуғисимон омбур, резина пуфлагич, 
шкафнинг иккинчи томонида ёки токчасида эса қопламаларни маҳкамлашда 
ишлатиладиган висфат цементлар протезларнинг сифатсиз бўлганлиги 
сабабли протез базасига пластмасса қуйиш, баъзан синган протезларни 
кабинетда тузатиб ёпиштириб бериш учун ишлатиладиган тез қотувчи 
пластмассалар, мум пластинкаси. 
Тиш протези хонасининг бурчакроғида стерилизацияланган асбоблар 
турадиган стол бўлиб, унинг устида ҳар хил катта-кичикликдаги қолип 
оладиган стандарт қошиқлар, скальпеллар, зонд, экскаватор, пинцет, шпатель 
ва ойна, керакли асбобларни олиш учун қисқич, латок ва бошқа керакли 
асбоблар туради. Тиш врачи ойнаси спирт солинган стакан ичида туради. 
Хонанинг иккинчи томонида қўл ювиш учун умивальник ва унинг ёнида 
кичикроқ стол бўлиб, унинг устига усти ёпиқ идишда гипс, колбада ёки бошқа 
идишда 3%ли туз эритмаси, гипс қориш учун резина пиела ва шпатель 
қўйилади. Бу столнинг бир бурчаги тешилган бўлиб, унинг тагида ортикча, 
кераксиз гипсларни йиғиш учун ишлатиладиган идиш бўлиши керак. Шу стол 
ёнида оёғи мустахкам тумбочка туриши лозим. Тумбочкада спиртли идиш, 
сандон ва болға туради. Шундай қилиб, тиш протези қўйиладиган бу хона 
қуйидагилардан иборат: 
1.Ортопед-стоматолог иш жойи 
2.Гипс учун стол 
3.Тиббий шкаф 
4.Стерилизация учун жой 
Врач хонаси кун давомида икки маротаба, иш бошлашдан олдин ва 
кейин 30 дақиқа кварц лампаси ёрдамида ишлов берилади. Профилактик 
тадбир ўтқазилади ва 1% ли хлорамин эритмаси қўшилган 1 л ювиш воситаси 
ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилади. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish