Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология


Тиш қаторлари чайнов самарадорлигини текшириш



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

Тиш қаторлари чайнов самарадорлигини текшириш
. Чайнов 
самарадорлигини ўрганишда, бу фаолиятнинг бузилиши ҳақида аниқ тасаввур 
олиш имконини берадиган функционал (чайнов) синамалар ўтказилади. 
Биринчи функционал синамалар Христионсон, кейинроқ эса - Гельман 
томонидан ишлаб чиқилган, чайнов қобилиятини, луқмани белгиланган 
консистенция ва массасининг майдаланиш даражасини текшириш йўли билан 
аниқлаш тавсия этилган. 
Кейинчалик функционал чайнов синамаларини И.С. Рубинов ўтказди. У 
беморга тахминан битта бодом мағзи ҳажмига тенг келадиган 0,8 г ёнғоқни 
чайнашни тавсия этди. Синов қуйидагича ўтказилади. Синовдан ўтаётган 
беморга 0,8 г ёнғоқ берилади ва ундан ютиш рефлекси пайдо бўлгунча чайнаш 
сўралади. Синалаётган беморда чайналган ёнғоқни ютиш истаги пайдо бўлган 
заҳоти ҳосил бўлган таркибни галвирсимон тақсимчага туфлаш таклиф 
этилади. Чайнаш вақти секундомер бўйича ҳисобга олинади: луқманинг 
чайналиш даражаси ғалвир устида қолган овкат қолдиғи огирлиги билан 
белгиланади. 
Текширувлар шуни кўрсатадики, ортогнатик тишлов ва соғлом тиш 
қаторларида 0,8 г ёнғоқ тўлиқ 14 секундда чайналади. Тишларни йўқотиш 
ҳажми бўйича чайнаш вақти чўзилади, бир вақтнинг ўзида қолдиқ кўпаяди. 
Шу вақтда икки кўрсаткичнинг мавжудлиги (секундлардаги вақт ва 
граммларда чайнаш самарадорлиги) протезлаш натижаларини, хатто бир 
беморда таққослашни қийинлаштиради. Чайнов синамасини бир хил вақт 
давомида ўтказиш ёки В.А. Кондрашев томонидан таклиф қилинган чайнов 


81 
индексидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. У чайналган луқма массасини 
граммларга, чайнаш вақтини дақиқага ажратиш йўли билан олинади. 
Бошқа функционал (чайнов) синамалар (Соловьев М.М., Ряховский 
А.Н.) ҳам маълум. Синамалар натижасини таҳлил қилишда ҳар доим чайнаш 
вақти ва луқманинг чайналиш фоизини ҳисобга олиш лозим. Бир кўрсаткич 
бўйича баҳо бериш хато хулосаларга олиб келиши мумкин. Масалан, 
тишларни тўлиқ йўқотган беморда ўтказилган чайнов синамасида, дарҳол 
протез қўйилгандан сўнг луқма 80% чайналади. Протез қўйиш ёрдамида 
деярли йўқотилган табиий тишлар ўрнини тўлиқ таъминланишига эришилди 
деб ўйлаш мумкин. Бироқ, агар чайнаш вақти ўлчанса, у 2-3 марта 
меъёрдагидан давомли бўлади.
Пастки жағ чайнов ҳаракатининг график усулларини ўрганиш. Оғиз 
бўшлиғи ва чайнов мушакларининг турли касалликлари пастки жағ 
биомеханикасини бузади. Беморнинг даво топишига қараб, пастки жағ 
ҳаракати меъёрга тушиши мумкин. Пастки жағнинг нормал ҳаракатлари, 
уларнинг бузилиши ва тикланиш динамикасини график усуллар ёрдамида 
ўрганиш мумкин. Ҳозирги вақтда пастки жағ чайнов ҳаракатини ёзиб олиш, 
турли аппаратлар: кимограф, осциллограф, контактсиз компьютер ва 
бошқалар ёрдамида бажарилади. 
И.С. 
Рубинов 
томонидан 
пастки 
жағ 
чайнов 
ҳаракатини 
(мастикациография) батафсил ёзиб олиш ишлаб чиқилган ва бу ёзувнинг ҳар 
бир тузилган бўлими аҳамияти ёритилиб берилган (76- расм). 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish