Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология


Текширишнинг параклиник усуллари



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

 
Текширишнинг параклиник усуллари 
Параклиник текшириш усулларига; рентгенологик, асбоблар ёрдамида 
ва лаборатор текширув усуллари киради. 
Рентгенологик текшириш усуллари 
Чайнов аъзолари аппарати рентгенографияси энг тарқалган текшириш 
усулларидан бири ҳисобланади. Усул жуда қулай мураккаб эмас ва унинг 
ёрдамида тишларни қаттиқ тўқимаси ва илдиз ҳолати, тиш бўшлиқлари, илдиз 
каналлари ўлчовлари ва уларнинг ўзига хослиги, периодонтал ёриқнинг 
кенглиги ва характери, тиш катаги девори ва альвеоляр суякни ғоваксимон 
моддалари ҳақида бебаҳо маълумотлар олиш мумкин. Рентгенограммада 
тишларнинг илдизларини шакли, йўналиши ва жойлашиши, кўчиши, сут 
тишлари илдизларининг сўрилиш даражаси, доимий тиш куртакларининг 
мавжудлиги, шунингдек одатдан ташқари ортиқ тишлар аниқланади. 
Чакка-пастки жағ бўғими элементларининг шакллари, тузилиши ва 
ўзаро муносабатларини ўрганиш учун томография, зонография ва шархловчи 
рентгенографиядан фойдаланилади. Чакка-пастки жағ бўғимларининг 
артрография холатини - яъни бўғим ёриғига контраст моддаларни киритиб, 
рентгенография қилиш билан текшириш мумкин. 
Пастки жағ бўгими ҳаракатини рентгенокиноматография ёрдами билан 
ўрганиш мумкин. Ортопедик стоматологияда кўрсатилган усуллардан 
ташқари, 
шунингдек 
кўргазмали 
суратлар, 
ортопантомограммалар, 
телерентгенограммалар, радиовизиография маълумотлари қўлланилади. 
Текширишнинг рентгенологик усулига ўта юқори баҳо бериб, анамнез 
маълумотлари, 
кўрик, 
лаборатор 
тадқиқотларни 
етарлича 
баҳолай 
олмасликдан эҳтиёт бўлиш лозим. Замонавий ортопедик диагностика беморни 
текширишда қўлланилган барча тадқиқотлар натижаларининг батафсил 
таҳлилига таянади. 
Протез қўйиш натижаларини ўрганишда даволашгача ва унинг 
тугашидан кейин турли муддатларда қилинган рентгенограммаларни 
таққослашга тўғри келади. Худди ўша, бир хил шароитларда қилинган 
рентгенограммалар, яъни объект ва пленкаларнинг (кассеталар) бир хил 
жойлашганлиги, нурнинг ўша йўналиш, бир хил техник шароитда 
суратларнинг олиниши ва уларга ишлов берилиши таққосланади. 
Ўхшаш бўлмаган суратларга асосланган хулоса, хато бўлиши мумкин, 
ёки унча катта бўлмаган нурнинг тушмай қолганлиги бошланғич йўналишдан 
патологик ўчоқда соянинг ҳажмини ўзгартиради (масалан, гранулемалар) суяк 
тузилиши расмини хиралаштиради. Ўхшаш рентгенограммаларни олиш учун 
беморнинг боши, кассеталар ва рентген нурлари манбаи фиксацияси учун 
махсус асбоблар тавсия қилинган. 
Рентген усулининг кенг тарқалганлиги ва қулайлиги баъзи 
шифокорларда унинг хавфсизлиги ҳақида нотўгри тасаввур уйғотади. Бу 
тишлар ва альвеоляр майдоннинг исботланмаган рентгенографиясига 


79 
кўрсатма беришнинг кенгайганлигига олиб келади. Рентген нурларига бефарқ 
бўлмаслик лозим, у хатто беморлар ва тиббий ходимлар организми учун 
хавфлидир, уни имкон борича кам қўллаш лозим. 
Протезлашдан олдин беморни текширишда рентгенография қилиш 
кўрсатилган: 1) пародонт ва тишларни шикастланган холатида; 2) яширин 
кариоз бўшлиғига шубҳа бўлганда 3) кенг пломбали тишларни; 4) 
кўприксимон протезлар ва кламмерлар учун таянч ҳизматидаги тишларни 
пародонт тўкимасини ўрганиш учун 5) ишқаланиш юқори бўлган тишларни; 6) 
ранги ўзгарган тишларни ва ҳокозо. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish