Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология


Оғиз бўшлиғини текширувдан ўтказиш



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

Оғиз бўшлиғини текширувдан ўтказиш 


73 
Ҳаммадан аввал, оғизнинг очилиш даражаси аниқланади. Оғиз 
тешигининг торлиги ва пастки жағнинг мушак ёки бўғим контрактураси билан 
боғлиқ ҳаракатидаги қийинчиликларда оғиз қийин очилиши мумкин. Ўз-
ўзидан оғизнинг қийин очилиши маълум бир патологияни кўрсатади; бундан 
ташқари, протезлаш билан боғлиқ (протез) бўлган кўпгина манипуляцияларни 
ўтказишга халақит беради. Шу билан бир вақтда оғизни очишда тиш 
қаторининг оралиқ даражаси аниқланади. Оғизнинг очилиш даражасини 
ўрганишда пастки жағ ҳаракатининг характери: бир меъёрда, узулувчан, унинг 
ўнг ва чапга оғишига эътибор бериш лозим. 
Сўнг оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ҳолати: милклар, ёноқлар, қаттиқ ва 
юмшоқ танглай бурмалари ўрганилади. Шиллиқ парданинг меъёрдаги ҳолати 
оч пушти ёки пушти рангда, нам, ялтироқ бўлади. Бироқ у яллиғланиши, 
бунда у шишган, ғовакланган бўлиши ва қонаши мумкин. Унинг гиперемияси, 
баъзан кўкарганлик билан уйғунлашганлиги белгиланади. 
Болаларда 
гипертрофия, 
халқум 
бодом 
безлари, 
шунингдек 
аденоидларнинг мавжуд бўлиши билан боғлиқ бўлган, бурундан нафас 
олишда қийинчилик туғилишини текшириш зарур. 
Тиш қаторларини текшириш 
Тишларни кўрикдан ўтказиш маълум бир тартибда ўтказилади, юқори 
жағдан бошлаб ва кетма-кет ҳар бир тиш - бир томондаги ақл тишидан бошқа 
томондагисигача кўрикдан ўтказилади. Ҳар бир тишни кўрикдан ўтказишда 
қуйидагиларга эътибор берилади: 1) унинг жойлашиши; 2) шакли; 3) ранги; 4) 
қаттиқ 
тўқиманинг 
ҳолати 
(кариес, 
флюороз, 
гипоплазия 
билан 
шикастланиши); 5) тишнинг мустаҳкамлиги; 6) унинг ташқи альвеоляр ва 
ички альвеоляр қисмнинг ўзаро муносабати; 7) тиш қаторининг окклюзион 
юзаси муносабати бўйича жойлашиши; 8) пломбаларнинг мавжудлиги, 
уларнинг ҳолати. 
Тишларни текширишда шунингдек, уларнинг жипслашуви, ён-
атрофдаги тишларга муносабати ва антогонистлар бўйича жойлашишига 
эътибор берилади. Бундан ташқари олдинги бўлимда тўсиқнинг чуқурлилига 
эътибор бериш керак. Текшириш окклюзион юзанинг характери ва унинг 
юзага келиши мумкин бўлган деформациялар характери бўйича дастлабки 
таассуротга эга бўлиш имконини беради. 


74 
Сўнг тиш ёйлари (эллипсимон, параболик, трапециясимон ва бошқалар) 
шаклини белгилаш керак. Шунингдек тиш қаторларининг жипслашуви 
(прикус) характери ҳам аниқланади. Одатда тишлар жипслашуви кўринишини 
аниқлаш қийинчилик туғдирмайди. Патологик ҳолатларда, яъни жағ синиши, 
айниқса майда суякларнинг кўплигида қийинчиликлар келиб чиқади. Бунда, 
Энгль томонидан белгиланган фасеткани ишқаланиш, окклюзион майдони 
катта ёрдам бериши мумкин. Улар тишлар ишқаланиши натижасида, жагларни 
артикуляцияси вақтида пайдо бўлади ва прикус кўринишига боғлиқ бўлган 
маълум қатъий жойлашишга эгадир (74-расм). 
2.3.расм Ортогнатик 
прикусда окклюзион 
фасеткалар 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish