Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

 
 
Пародонтни 
текшириш

Тишларнинг танянч аппаратини ҳолати 
ҳақидаги 
маълумотларни 
клиник 
(кўрикдан ўтказиш, пальпация, зонд 
билан текшириш ва бошқалар) ва 
параклиник усуллар ёрдамида олиш 
мумкин. Клиник текширишда маргинал 
пародонт ҳолатини баҳолаш муҳимдир. 
Бу ерда, биринчи навбатда милклар 
ҳолати (яллиғланиш, атрофия) ва тиш-
милк чўнтагига (чуқурлиги, йиринг 
оқишига) аҳамият бериш керак. 
Пародонт соғломлигини таърифлашда тишнинг ташқи ва ички 
альвеоляр қисмининг ўзаро муносабати муҳим кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. 
Милклар атрофиясида тиш клиник тож кисми катталашади, у билан бирга 
унинг ташқи альвеоляр қисми ўсади. Ташқи елкани катталашиши пародонт 
фаолиятида зўриқиши пайдо бўлиши билан тиш биомеханикасининг 
ўзгаришига олиб келади. Шундай қилиб, милк атрофияси, тишни клиник тож 
кисмини катталашишига олиб келади, патологик чўнтак-пародонт патологияси 
белгилари пайдо бўлади ва унинг фаолиятидаги имкониятлари пасаяди. 


75 
Окибатда тишлар одатдан ташқари ҳаракат йўналишига эга бўлади, бошқача 
айтганда тишларни патологик қимирлаши кузатилади. 
Тишларнинг патологик қимирлаши
. Тишлар физиологик (нормал) 
ва патологик қимирлашга қараб фарқланади. Биринчиси, табиий ва 
қуролланмаган кўз билан қаралганда сезилмайди. Унинг мавжудлиги бирикиш 
нукталарининг ишқаланиш кўринишида воситали белгилар ва бирикиш 
майдонининг пайдо бўлиши билан, махсус мураккаб аппаратларда 
тасдиқланади.
Тишларнинг қимирлаши – пародонт тўкимасини ҳолати аниклашда жуда 
сезгир кўрсатгичдирдир. Шунинг учун тишларнинг патологик қимирлаши 
намоён бўлишини ўрганиш касаллик ташхисида, даволаш натижаларини 
баҳолаш ва прогноз учун катта аҳамиятга эга. 
Тишларни қимирлаш даражасини дастлабки белгиларини рўйхатга 
олиш жуда муҳимдир. Бу пародонт шикастланишининг бошланғич даврига 
ташхис қўйиш имконини беради. 
Тишларни патологик қимирлашида,оғиз очилганда ва шунингдек пастки 
жағнинг бир окклюзион ҳолатдан, бошқасига ўтилганда турлича ўзгариши 
текширилади. Кейингиси баъзан пародонт патологияси ва у билан боғлиқ 
патологик қимирлаш сабабини аниқлашга имкон беради 
Тишларнинг патологик қимирлаш даражасини фарқлаш лозим. Биринчи 
даражада, тиш битта йўналишда (вестибуляр-орал) силжиш йуналишига эга. 
Иккинчи даражали патологик қимирлашда тиш вестибул-орал ва 
шунингдек медио-дистал йўналишда ҳам силжиши кўринади. Учинчи 
даражали патологик қимирлашда бундан ташқари, тишлар вертикал 
йўналишда ҳам силжийди: яъни уни босганда тиш катагига ботади, сўнг яна 
асл ҳолига қайтади. Ва ниҳоят, тўртинчи, охирги даражада, тишнинг айланма 
ҳаракати кўшилади. Кимирлашни учинчи ва тўртинчи даражасида кўпинча 
пародонтга эътибор берилмайдиган, ўтказиб юборилган ўзгаришлари ҳақида 
гувоҳлик беради (Энтин Д.А.). 
Тишларнинг патологик қимирлаши милк чўнтаклари патологиясининг 
мавжудлиги билан боғлиқдир. Уларнинг мавжудлиги ва чуқурлиги зонд билан 
текширилади. Бир вақтнинг ўзида милк четининг қочиши ва ҳолати 
аниқланади.
Тишларнинг қимирлаш даражасини аниқлашнинг кенг тарқалган усули 
қисқич (пинцет) воситаси, жиддий камчиликларга эга. Бунга аниқликнинг 
йўқлиги киради, чунки тебраниш амплитудаси бирлигида аниқланмайди. 
Усулда тиш экскурсиясини фақат кўз билан кўриш мумкин. Бу камчиликлар 
пародонт патологиясининг эрта аниклаш усулини қўллашга имкон бермайди, 
ва кейинчалик унинг ташхис қўйишдаги баҳосини пасайтиради. Тишлар 
қимирлашини текширишнинг тасвирланган усули такомиллашмаганлиги, 
аниқроқ ва нафақат ўз-ўзидан қимирлашини рўйхатга олиш имконини 
берадиган, балки маълум бирликда уни ўлчаш мумкин бўлган янги усулларни 
излаб топишга сабаб бўлди («Периодонтометр», «Периотест»). 


76 
Жагни тишсиз альвеоляр равогини текшириш, протез ётадиган майдони, 
дастлаб кўздан кечириш, пальпация, кейинчалик эса жағнинг диагностик 
моделини ўрганиш йўли билан ўтказилади. 
Текширишда биринчи навбатда шиллик каватни намлиги ва парданинг 
ранги (оч пушти, гиперемияда ёрқин қизил, димланиш ҳодисаларида 
кўкарганлик) бутунлиги (шилиқ парданинг эзилиб чақаланиши, кўпинча 
шилиқ парда ёнидаги бўртмачанинг пастки жағ протез чегарасида ва 
альвеоляр бўртманинг юқори жағда жойлашган странгуляцион жўяклар), 
шилиқ парданинг «хўроз тожи» кўринишига эга эканлигини эътибор 
берилади. 
Бунда альвеоляр тожнинг баландлиги, шаклини (айлана, учли) унинг 
ёйилиш характери, атрофияси (ўрта миёна, ўрта) тиш олдиргандан сўнг 
уларнинг ўрнидаги жароҳатни ёмон тозалаш натижасида пайдо бўладиган 
ўткир асоратлар мавжудлигининг акс этганлиги (баландлик бир меъёрда эмас), 
экзостозлар осонгина аниқланади. Юқори жағда альвеоляр бўртмага, унинг 
катталиги, уни қоплайдиган шилиқ қаватнинг қалинлиги, баъзан эса унинг 
пастки жағ - шилиқ қаватида учинчи озиқ тиш олиб ташлангандан кейин 
пайдо бўладиган бўртмага аҳамият бериш муҳимдир. 
Текширишда шунингдек, шилиқ қаватдаги бурмалар, тож ёки унинг 
ёйилиш учи бўйича боришини сезиш мумкин. Бу ерда оғирлик, жароҳатлар, 
тиш олиш ва протез қўйишдаги қўпол операциялардан кейин шилиқ қаватда 
чандиқлар бўлиши мумкин (альвеоляр ўсимта таги ёки учида). Ҳар доим тил 
ва лаб юганчаларини бириктирадиган ва уларнинг қимирлаш жойини 
текшириш лозим. 
Пайпаслаш орқали альвеоляр майдон рельефи (силлиқ, эгри-бугри), 
шиллиқ қаватнинг берилувчанлиги (берилувчан, қалин ва бошқа), альвеоляр 
тож ёки унинг ёйилиши бўйича борадиган бурмаларнинг қимирлаши, айниқса
тил томонидан уларни тегишли бармоқ ҳаракатида тўғриланиши аниқланади. 
Пайпаслаш яширин суяк ўсишини аниқлаш имконини беради, бунда секин 
босилганда оғриқ хосил бўлишини, кейинчалик бу холат протездан 
фойдаланишни қийинлаштиради. 
Пастки жағ шиллиқ қаватида бўртманинг қалинлиги ва уларнинг 
қимирлаш даражасини аниқлаш мақсадида албатта пайпаслаш ўтказилади. 
Шиллиқ пардада («хўроз тожи») кўпинча альвеоляр ўсимтанинг юқори ёки 
пастки жағ альвеоляр четида, олдинги тишлар олингандан сўнг учрайдиган 
милкни кимирлаш даражасини аниқлаш зарурдир. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish