Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология


Чакка-пастки жағ бўғимларини текширувдан ўтказиш



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

Чакка-пастки жағ бўғимларини текширувдан ўтказиш 
Чакка-пастки жағ бўғимлари касалликлари диагностикаси анамнез 
маълумотлари, оғиз бўшлиғининг клиник текшируви, ташқи ва ички 
пальпация, функционал синамалар, рентгенологик текширув натижаларига 
асосланади. 


71 
Бемор билан суҳбатлашган вақтда унинг шикоятларини аниқлаш зарур. 
Кўпинча беморлар бўғимларидаги қирсиллаш, оғриқ, оғиз очишнинг 
чегараланганлиги, ғарчиллаш, бош оғриғи, эшитишнинг пасайишига шикоят 
қиладилар. Кўп беморлар шикоят билдирмайдилар, аммо улар текширувдан 
ўтказилганда бўғимларнинг у ёки бу патологияси аниқланади. Шундай қилиб, 
Тиш қаторларининг патологияси (аномалия, тишларни тўлиқ ва қисман 
йўқотиш, деформация, юқори едирилувчанлик, пародонт касаллиги ва 
бошқалар) билан касалланган беморлар учун албатта чакка-пастки жағ 
бўғимларини текширувдан ўтказиш мажбурий ҳисобланади. Сўнг қачон 
беморда ноҳуш ҳолатлар, масалан бўғимда қарсиллаш пайдо бўлганини ва у 
буларни нима билан боғлайди (жароҳат, тишларни йўқотиш, ангина, 
инфекция, тиш олдирганда оғизни катта очиш ва бошқалар) аниқлаши лозим. 
Биринчи бўлиб нима пайдо бўлди: оғриқми ёки қарсиллаш? Шундан сўнг, 
бемор томонидан доимий деб айтилган ремиссия даври ёки симптомлар 
бўладими, аниқлаш керак. 
Бемор бирон-бир дори-дармон ёрдамида даво олганми? Тиш 
йўқотишнинг бўғим касалликларига боғлиқлиги (йўқотилган тишлар сони ва 
уларнинг топографияси), шунингдек беморга протез қўйилганми ?, Шундан 
сўнг беморда енгиллик бўлганми ? Анамнез йиғишда энг муҳими, буни 
аниқлаш ҳисобланади. 
Бемор билан суҳбатдан кейин қулоқ супраси юмшоғининг олд қисми 
терисига бармоқларни қўйиш ёки ташқи эшитиш тешигига бармоқларни 
киритиш йўли билан пайпаслаш ўтказилади. Бўғимни пайпаслаш қилишда 
кўпинча қарсиллаш ва ғарчиллаш сезилади. Шунинг учун пайпаслаш 
қайсидир даражада ҳам аускультация ҳисобланади, шунга қарамай шовқинлар, 
ғарчиллаш, қирсиллашни фонендоскоп билан эшитиш мумкин. Пальпация 
оғизни очиш ёки ёпиш вақтида пастки жағ бўғимини ҳаракати амплитудаси, 
чап ва ўнг бўгим ҳаракатининг бир хиллиги аниқлаш имконини беради. Бир 


72 
вақтнинг ўзида қарсиллаш, ғарчиллаш, уларнинг оғизни очишнинг турли 
фазалари билан мослиги ва бир хиллиги белгиланади. 
Пастки жағ бўгими учун пайпаслашда аниқланадиган иккита ҳаракат 
характерлидир, айнан: нормал, бўғим бўртмаси учига чиқмаган ҳолда бир 
меъёрда ва бўғим бўртмаси учи ёки шу томонга қараб катта амплитуда билан 
бўлган ҳаракат. Бундай экскурсияларнинг бир қисми суяк чиқиши арафасида 
бўлиши мумкин. 
Функционал синамаларга оғизни очиш ва ёпишда пастки жағ 
кўринишини текшириш киради. Бунда қуйидаги иккита ҳаракатни белгилаш 
мумкин. Биринчиси, тўғри (нормал бир меъёрда) деб номланадиган ҳаракатда 
оғизни очиш ва ёпишда сагиталь текисликда курак тишлар харакат 
йўналишидаги нуқтаси сурилмайди. Иккинчиси, тўлқинсимон (поғонасимон) 
курак тиш нуқтаси пастки жағ ҳаракатида тўлқин ёки поғона ҳосил қилган 
сагитал текисликдан ўнг ёки чапга сурилмайди. 
Курак тишлар нуқтаси харакат йўналиши қачон ўзида пастки жағнинг 
тўғри ва тўлқинсимон ҳаракати элементларини уйғунлаштирганда, қўшма 
ҳаракат деб айтилади. Шунингдек, бу турга ўша йўналиш бўлган, яъни оғизни 
очишда тўғри чизиқли, ёпишда эса тўлқинли ҳаракатга айланадиган йўналиш 
киради. 
Чайнаш мушаклари фаолиятини текшириш. Чайнаш мушаклари 
фаолиятида нафақат пастки жағдаги турли харакат ўзгаришлар муносабати, 
балки чайнаш аппаратининг патологик ҳолати: тишларни йўқотиш, бўғим 
касалликлари, альвеоляр баландлик орасидаги ўзгаришлар бўлганда 
кузатилади. Шунинг учун чайнаш аппаратида кузатиладиган у ёки бу 
касалликнинг 
клиник 
манзарасига 
тўлиқ 
таъриф 
бериш 
учун, 
электромиография йўли билан чайнаш мушаклари фаолиятининг ҳолати 
ҳақида маълумотлар олиш мақсадга мувофиқдир (қуйига қаранг). 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish