IPv6 версиясида адреслаш ва адреслар ёзувларини тақдим этилиши - архитектураси Адресларнинг учта тури мавжуд:
Unicast: Бирлик интерфейс идентификатори. unicast адресдан юборилган пакет адресда кўрсатилган интерфейсга етказилади.
Anycast: турли тугунларга тегишли бўлган интерфейслар тўпламини идентификацияловчи. anycast адресдан юборилган пакет адресда кўрсатилган интерфейслардан бирига етказилади (маршрутлаштириш протоколида белгиланганлардан энг яқини).
Multicast: Турли тугунларга тегишли бўлган интерфейслар тўпламини идентификацияловчи. Multicast адрес бўйича юборилган пакет ушбу адрес томонидан берилган барча интерфейсларга етказилади.
IPv6 да кенг равишда олдиндан хабар берувчи адреслар мавжуд эмас. Уларнинг функциялари мультикаст адресларга ўтказилган.
IPv6 адресларини матн сатрлари кўринишида ифода этишнинг учта стандарт шакллари мавжуд:
1. Асосий шакли х: х: х: х: х: х: х: х кўринишига эга. Бунда “х” – 16 битлик – ўн олтилик сонлар.
Мисоллар:
FEDC:BA98:7654:3210:FEDC:BA98:7654:3210
1080:0:0:0:8:800:200С:417А
Эътибор қилинг, ҳар бир муайян майдонларда бошланғич нолларни ёзишга ҳожат йўқ, бироқ ҳар бир майдонда ҳеч бўлмаганда битта рақам бўлиши лозим (2-бандда баён этилган ҳолатдан ташқари).
2. IPv6 адреслари айрим турларида кўпинча ўзларида нолли битларнинг узун кетма-кетлигини мужассамлаштиради. Ноль битлик адреслар ёзувини қулайроқ қилиш учун, ортиқча нолларни олиб ташлаш учун махсус синтаксис назарда тутилган. « :: » ёзувидан фойдаланиш 16 та ноллик битлардан иборат гуруҳлар борлигига ишора қилади. « :: » комбинацияси фақатгина адрес ёзилишида пайдо бўлиши мумкин. « :: » кетма-кетлиги шунингдек ёзувдан адресдаги бошланғич ва якунловчи нолларни олиб ташлаш учун фойдаланилиши мумкин. Масалан:
1080:0:0:0:8:800:200С:417А unicast адрес
FF01:0:0:0:0:0:0:43 multicast адрес
0:0:0:0:0:0:0:1 тескари алоқа адреси
қуйидаги кўринишда ифода этилиши мумкин:
1080::8:800:200С:417А unicast адрес
FF01::43 multicast адрес
:: 1 тескари алоқа адреси
3. IPv4 ва IPv6 ларда ишлаш учун қулайроқ бўлган ёзувнинг муқобил шакли бўлиб x:x:x:x:x:x:d.d.d.d хизмат қилади, бунда “х” – адреснинг ўн олтинчилик 16 битлик кодлари, “d” эса – адреснинг кичик қисмини ташкил этувчи ўнлик 8 битлик кодлари (стандарт IPv4 ифодаси), Мисол учун:
0:0:0:0:0:0:13.1.68.3 (сиқилган кўринишда ::13.1.68.3)
0:0:0:0:0:FFFF:129.144.52.38 (сиқилган кўринишда ::FFFF:129.144.52.38)