“Версия” майдони Интернет протоколи версиясининг 4 битлик коди рақами
Устуворликнинг 4 битлик “Устуворлик” майдони IPv6 сарлавҳасида жўнатувчига пакетларни етказишнинг нисбий устуворлигини идентификациялаш имконини беради. Устуворликларнинг қийматлари икки диапазонга бўлинади. 0 дан 7 гача кодлар трафик устуворлигини бериш учун фойдаланилади. У учун жўнатувчи ортиқча юкланиш устидан назоратни амалга оширади (мисол учун, ортиқча юкланиш сигналига жавобан ТСР оқимини пасайтиради). 8 дан 15 гача бўлган қийматлар трафик устуворлигини аниқлаш учун фойдаланилади. У учун ортиқча юкланиш сигналига жавобан оқимни пасайтириш амалга оширилмайди. Мисол учун, доимий (турғун) частота билан юбориладиган “реал вақт” пакетлари ҳолида.
“Оқим белгиси” – оқим белгисининг 24 битлик код майдони IPv6 сарлавҳасида жўнатувчи томонидан пакетларни ажратиш учун фойдаланилиши мумкин. Улар учун маршрутлаштирувчида махсус қайта ишлаш талаб этилмайди. Мисол учун, ностандарт QoS ёки “real-time” хизмати каби.
Маълумотлар ўлчами - белгисиз 16 битлик сон. Ўзида маълумотлар майдонининг октетлардаги узунлик кодини ташийди ва у пакет сарлавҳасидан сўнг келади. Агар код 0 га тенг бўлса, у ҳолда маълумотлар майдони узунлиги jumbo маълумотлар майдонида ёзилган бўлади ва у ўз навбатида опциялар зонасида сақланади.
Кейинги сарлавҳа – 2 битлик ажратувчи. IPv6 сарлавҳадан кейин бевосита келувчи сарлавҳа турини идентификациялайди. IPv4 протоколи ишлатадиган қийматлардан фойдаланади.
Қадамларнинг чегараланган сони (пакетнинг максимал яшаш вақти) – 8 битлик белгисиз бутун сон. Пакет ўтувчи ҳар бир тугунда биттага камаяди. Қадамлар нолга тенг бўлганда пакет йўқ қилинади.
IPv4 дан фарқли ўлароқ, IPv6 тугунлари пакетларнинг максимал яшаш вақтини белгиланишини талаб этмайди. Шу сабабли IPv4 “time to live” (TTL) майдони IPv6 учун “hop limit” – қадамларнинг чегараланган сони деб номланган. Амалиётда унчалик кўп бўлмаган IPv4 иловалар TTL бўйича чекловлардан фойдаланадилар.
“Жўнатувчи адреси” ва “Қабул қилиб олувчининг адреси” майдонларига адрес узунлиги IPv4 га нисбатан узун бўлганлиги учун 128 бит ажратилган.