Guruh talabasi Mardanov Jasurbek халқаро иқтисодий интегратсия



Download 42 Kb.
bet1/3
Sana30.05.2022
Hajmi42 Kb.
#620560
  1   2   3
Bog'liq
Mardanov 3


111-18-guruh talabasi
Mardanov Jasurbek
ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАТСИЯ
РЕЖА
1.Иқтисодий интегратсия моҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар
2. Иқтисодий интегратсия шаклланиши шарт – шароитлари ва унинг босқичлари
3. Иқтисодий интегратсиянинг миллий давлатлар иқтисодиётига таъсири
4. Европа Иттифоқида ва Шимолий Америкада интегратсия жараёнларининг
ривожланиш эволютсияси.
1. Иқтисодий интегратсия моҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб етакчи индустриал мамлакатларнинг тез иқтисодий ривожланиши ва халқаро транспорт ҳамда коммуникастия воситаларининг такомиллашиши натижасида товарлар ҳамда хизматлар алмашинувининг қизғин ривожланиши рўй берди. Ишлаб чиқариш омиллари (капитал, иш кучи ва технологиялар) халқаро ҳаракатининг турли шакллари вужудга кела бошлади, бунинг натижасида хорижга фақат тайёр маҳсулот эмас, балки уни ишлаб чиқариш омиллари ҳам кўчиб ўта бошлади. Товарнинг нархига қўшилган фойда эндиликда фақат миллий чегаралар доирасидагина эмас, балки хорижда ҳам яратила бошланди. Иқтисодий интегратсия товарлар ва хизматлар халқаро савдоси ҳамда ишлаб чиқариш омиллари айланиши ривожланишининг қонуний натижаси бўлди.
Иқтисодий интегратсия - турли корхона ва тармоқларнинг, шунингдек, мамлакатларнинг ишлаб чиқариш соҳасида бирбирига яқинлашуви, улар оʻртасида узвий иқтисодий алоқалар ʻрнатилиши, мамлакатлараро ягона умумий хоʻжаликнинг шаклланиши жараёни. Иқтисодий интегратсия бутун бир мамлакатлар миллий хоʻжаликлари даражасида, шунингдек, корхоналар, фирмалар, компаниялар, корпоратсиялар даражасида ҳам куза-тилади. Иқтисодий интегратсия ишлаб чиқариш-технологик алоқаларнинг кенгайиши ва чуқурлашувида, ресурслардан ҳамкорликда фойдаланиш, капиталларни бирлаштиришда ҳамда иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида бирбирига қулай шароитларни яратишда, оʻзаро тоʻсикларни олиб ташлашда намоён боʻлади. Иқтисодий интегратсия асосида меҳнат тақсимоти ётади. Меҳнат тақсимоти туфайли айрим маҳсулотлар эмас, балки деталлар ҳам ихтисослашган корхона ва тармоқларда ишлаб чиқарилади. Шу тариқа корхона ва тармоқлар оʻзаро яқин ва мунтазам иқтисодий алоқа богʻлайди. Аввало, корхоналар оʻртасида иқтисодий интегратсия юз беради ва уларнинг бирлашмаси вужудга келади, соʻнгра иқтисодий интегратсия тармоқлараро миқёсда юз бериб, йирик ишлаб чиқариш мажмуалари пайдо боʻлади. Бир тармоқ доирасида горизонтал интегратсия, тармоқлараро эса вертикал иқтисодий интегратсия юз беради. Меҳнат тақсимоти халқаро миқёсда амалга ошиши билан хоʻжалик ҳаёти байналмилаллашади, моддий маҳсулот яратишда турли мамлакатларда корхона ва тармоклар қатнаша боради, бинобарин, мамлакатлараро И.и. юзага келади, бунинг натижасида мамлакатлар иқтисодиётида ихтисослашиш юз беради ва мамлакатлар бир-бирларига маҳсулотлар ва хизматлар етказиб беради. Шу сабабли ҳозирги даврда халқаро иқтисодий интегратсия энг юқори даражадаги ва етакчи интегратсия коʻриниши ҳисобланади.
Баъзи миллий иқтисодиётлар ўз иқтисодий салоҳиятларини кучайтиришга интилиб, жаҳон хўжалигига тобора кўпроқ қўшилиб бормоқда. Жаҳон хўжалиги иш кучининг айланиши, кадрлар тайёрлаш, мутахассисларни ўзаро айрибошлаш ўсиб борган сари байналмилал тус олмоқда. Жаҳон хўжалик алоқалари шаклланиши ва ривожланишининг истиқболлари халқаро жаҳон хўжалиги ривожланишининг асосий тенденстияси сайёрамиз миқёсида то-варлар, капиталлар ва хизматларнинг ягона бозорини яратишга, алоҳида мамлакатларнинг иқтисодий яқинлашиши ва яхлит халқаро хўжалик комплексига бирлашишига интилишда намоён бўлишини кўрсатади. Бу эса халқаро иқтисодий муносабатларнинг бошқача, анча юқори босқичи ҳисобланади.
Интегратсиявий тузилмаларни ишлаб чиқаришнинг интегратсиялашувида эришилган даражасига қараб ажратиш лозим. Бунда интегратсиялашув ҳам расмий, ҳам реал хусусиятга эга бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Расмий интегастиялашув ишлаб чиқаришни шундай халқаро умумлаштиришдан иборатки, унинг асосида мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар халқаро мехнат тақсимоти асосида ўрнатилади.

Download 42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish