Гулистон давлат университети



Download 2,42 Mb.
bet55/196
Sana14.04.2022
Hajmi2,42 Mb.
#550620
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   196
Bog'liq
portal.guldu.uz- БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ (2) 070422115801

Сотишни таъминлаш - бозорда кўплаб ўхшаш ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган қаттиқ рақобат шароитида фаолият юритаётган корхоналарнинг асосий мақсади. Бозорни катта қисмини эгаллаш ва сотиш хажмини ошириш учун пасайтирилган баҳолар - кириб бориш баҳолари қўлланилади.
Фойдани максималлаштириш мақсадини қўйилиши, корхона ўз жорий фойдасини максималлаштиришга интилаётганлигини билдиради. Корхона баҳонинг турли даражаларида талаб ва харажатларни таҳлил қилади ва харажатларни максимал қопланишини таъминлайдиган баҳони танлайди.
Бозорни сақлаб қолиш мақсади корхонанинг бозордаги мавжуд ҳолатини ва ўз фаолияти учун мақбул шароитларни сақлаб қолишни кўзда тутади. Бу эса сотиш хажмини тушиб кетиши ва рақобат курашининг кескинлашувини олдини олиш учун турли чора-тадбирларни қўллашни талаб қилади.
Узоқ мудатли мақсадлардан ташқари корхона баҳо сиёсатининг қисқа муддатли мақсадларини ҳам қўйиши мумкин. Уларга одатда қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • бозордаги ҳолатни барқарорлаштириш;

  • баҳо ўзгаришининг талабга таъсирини камайтириш;

  • маҳсулот баҳоси бўйича етакчиликни сақлаб қолиш;

  • мумкин бўлган рақобатни чеклаш;

  • корхона ёки маҳсулот имиджини ошириш;

  • бозорда заиф мавқеда турган товарларни сотишни рағбатлантириш.

Талабни аниқлаш бизнес-режанинг ''Бозорни баҳолаш ва истеъмолчилик талабини ўрганиш'' бўлимида муфассал ёритилади(8.2§).
Харажатларни баҳолаш. Товар баҳосининг қуйи чегараси уни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар даражаси орқали аниқланади. Бу ҳисоб-китоблар бизнес-режанинг ''Ишлаб чиқариш режаси'' бўлимида амалга оширилади.
Корхонанинг баҳо стратегияси.
Бизнес-режада ишлаб чиқарилаётган товарлар бўйича корхонанинг баҳо стратегиясини кўрсатиш мумкин.
Юқори баҳо ёки «қаймоғини олиш» стратегияси - аввало товар баҳосини ишлаб чиқариш нархидан анча юқори ўрнатиб, аста-секин уни тушириб боради. Бу усул билан янги товарлар (патентлар билан ҳимояланган) сотилади ва бозорга киргандан кейин сегментлар гуруҳини кенгайтириш мақсадида арзонлаштириб борилади. Юқори баҳо стратегияси корхонага харажатларни тезда қайтариб олишга ёрдам беради. Кейинчалик бозорда ўхшаш товарлар - рақиблар пайдо бўлгандан кейин корхона ўз товари нархини тушира бошлайди ва бошқа сегментлар учун янги товарлар модификациясини ярата бошлайди.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish